«ПСЖ» ҳимоячиси Серхио Рамос Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг «Реал»га қарши жавоб учрашувини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Париж клуби расмий сайтида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, испаниялик ҳимоячи жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. У ушбу ҳафта охиригача якка тартибда шуғулланади. Рамос «қироллик клуби»га қарши кечган илк ўйинни ҳам майдонга туша олмаганди.
Шунингдек, конъюнктивит (кўзнинг шиллиқ қавати яллиғланиши) туфайли парижликлар ярим ҳимоячиси Андер Эррера ҳам майдонга туша олмайди. Испаниялик футболчи ҳафта охирида умумий гуруҳга қайтиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, аввалроқ ҳужумчи Килиан Мбаппенинг машғулотларда жамоадоши билан тўқнашиб кетгани ва Мадрид клубига қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Дастлабки текширувда жароҳат жиддий бўлиб чиқмаган, аммо 24 соатдан кейин футболчи такрорий текширувдан ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» — «ПСЖ» (биринчи ўйин — 0:1) 9 март, чоршанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.
Изоҳ (0)