«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне АПЛда ўзига хос натижа қайд этди.
Бельгиялик футболчи дербида дублни расмийлаштирди. «Манчестер Юнайтед» дарвозасига киритилган биринчи тўп Кевин учун Англия Премьер Лигасидаги 50-гол бўлди ва де Брюйне АПЛда ушбу натижани қайд этган тўртинчи бельгиялик футболчига айланди.
Аввалроқ Ромелу Лукаку, Эден Азар ва Кристиан Бентеке АПЛда 50 ва ундан ортиқ гол урганди.
Ундан ташқари бельгиялик футболчи учрашувда «Манчестер Юнайтед»нинг барча футболчиларидан кўпроқ дарвозага зарба берди. Манкунианликлар 5 марта дарвозага зарба берган бўлса, де Брюйненинг ўзи рақиб дарвозасига 6 марта зарба йўллаган. Аниқ зарбалар бўйича эса 4:2 ҳисоби билан «шаҳарликлар» вакили олдинда.
АПЛнинг 28-туридан ўрин олган Манчестер дербисида «Манчестер Сити» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан кейин Пеп Гвардиола шогирдлари очколарини 69 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликда давом этмоқда. «Манчестер Юнайтед» эса 47 очко билан 5-поғонада қолди.
Изоҳ (0)