Европа Чемпионлар Лигасининг 9 март, чоршанба кунги ўйинларига ҳакамлар тайинланди.
«Реал» ва «ПСЖ» жамоалари ўртасидаги ўйинни Дэнни Маккели бошчилигидаги нидерландиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. VAR тизимида Пол ван Букел ва Кевин Блум ишлайди.
«Манчестер Сити» — «Спортинг» учрашуви туркиялик Ҳалил Умут Мелерга ишониб топширилган. Видеотакрорларда италиялик Паоло Валери ва турк Абдулқодир Битиген фаолият олиб боради.
Икки ўйин Тошкент вақти билан 10 мартга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.
Изоҳ (0)