Эроннинг Киш шаҳрида ампутантлар ўртасида Осиё ва Жаҳон чемпионатларининг Ғарбий Осиё минтақаси саралаш баҳслари ўтказилмоқда.
Унда иштирок этаётган Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси илк турда 6 март куни Ҳиндистон терма жамоаси билан баҳс олиб бориб, 23:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
7 март куни ўтказилган баҳсда ўзбекистонлик ампутант футболчилар Фаластинга қарши майдонга тушди ва 5:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.
Маълумот учун, терма жамоа кейинги учрашувни 8 март, сешанба куни Ироқ жамоасига қарши ўтказади.
Осиё ва Жаҳон чемпионатининг Ғарбий Осиё минтақаси саралаши
6 март, душанба
Изоҳ (0)