Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент метрополитени шу кунларда ҳаракатланаётган поезд эшиклари очилиб ёпилишида техник носозликлар кузатилиб, йўловчилар учун бир қанча ноқулайликларни юзага келтираётгани сабаб фуқароларга мурожаат билан чиқди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тошкент метрополитени ўз мурожаатида метродан фойдаланувчи йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, эшикка тушаётган юкламаларни оширмаслик, йўловчиларга ноқулайликлар туғдирмаслик мақсадида поезд вагонларининг эшикларига суянмасликни, эшиклар очилиши ва ёпилишига халақит бермасликни сўраган.

Бундан ташқари, эскалатордан фойдаланиш вақтида мавжуд қоидаларга амал қилиш ва тўғри фойдаланиш лозимлиги эслатиб ўтилган.

«Метрополитенда тартиб-қоидага амал қилмаслик ҳамда нотўғри ҳаракатланиш вагон эшиклари ва эскалаторларда носозликларнинг келиб чиқиши, муддатидан олдин яроқсиз ҳолга келиб, ҳаракат вақтида турли ҳолатлар юз беришига сабаб бўлмоқда. Метродан тўғри фойдаланиш сиз ва бошқа йўловчиларнинг ўз манзилига хавфсиз, қулай тарзда, ўз вақтида етиб боришига замин яратади. Барча йўловчиларни огоҳлик ва эҳтиёткорликка чақирамиз», — дейилади эслатмада.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 22 сентябрида «Халқлар дўстлиги» бекатида поезд вагонларидан бирининг эшигида носозлик кузатилган ва йўловчилар тушириб юборилган, 27 сентябрь куни ҳам поездда кузатилган носозлик сабаб йўловчилар бекатда тушириб қолдирилганди. 2022 йилнинг 6 февралида эса Тошкент метро поезди «Мустақиллик майдони» бекатида тўхтаб қолган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов