Самарқанд шаҳрида 23 февраль куни лифт ва у ерда ўрнатилган кузатув камерасига тупурган шахсга жазо тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи Х.Ж. (1993 йилда туғилган) маст ҳолатда Самарқанд шаҳар Қорасув мавзесидаги 83-кўп қаватли уйнинг лифтига ва у ерда ўрнатилган кузатув камерасига тупуриб, жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.
Содир этган қоидабузарлиги учун унга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Изоҳ (0)