• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    «Бусиз мамлакатни ривожлантириб бўлмайди» — қандай ва нима учун Саудия Арабистонида ишловчи аёллар сони ошиб бормоқда?

    Саудия Арабистони учун аёлларни уйда олиб ўтириш тўгри келмайдиган ҳашаматга айланди.

    36 ёшли шаҳзода Муҳаммад бин Салмон янги даврга тайёргарлик кўриш учун иқтисодиётни қайта шакллантирмоқда ва янги иш оринларини яратишга уринмоқда.

    Яшаш шароитларининг қийинлашиб бориши, ҳукуматнинг бензин ва электр энергияси учун субсидияларни қисқартириши ҳамда янги йиғим ва солиқларни жорий қилиши туфайли, мамлакатдаги кўплаб оилалар бюджети ишлайдиган аёлларга қарам бўлиб бормоқда.

    Аҳолининг 50 фоиз иштирокисиз иқтисодиётни ривожлантириб бўлмайди

    Қачонлардир диний полиция томонидан қатъий назоратга олинган гендер сегрегацияси нафақат пойтахтликлар орасида, балки азалий қонун-қоидалар асосида яшаб келган вилоятларда аста-секин йўқолиб борморда.

    Қариндош бўлмаган эркак ва аёллар эндиликда ресторанларда эркин гаплашиб ўтиришлари мумкин. Кўплаб иш жойлари, нафақат мусиқа фестиваллари, балки бизнес ва профессионал анжуманлар аралаш ташкиллаштирилмоқда.

    Гарчи қарор қабул қилиш ҳуқуқи асосан эркаклар томонда қолаётган бўлса ҳам, ишчи кучидаги аёллар иштироки 33 фоизга етган.

    Инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазирлигининг март ойида Bloomberg News’га берган баёнотида шундай дейилади.

    «Саудия ҳукуматининг аёллар ҳуқуқларини кенгайтиришга бўлган қатъий уринишлари асосий ҳаракатлантирувчи кучдир».

    Аёллар учун белгиланган дресс-код ҳам ўзгарди; жинси ва ёйиқ сочларга эндиликда анъанавий қора абаялар билан бир қаторда рухсат этилмоқда.

    Ўзгаришлар 2015 йил вафот этган қирол Абдулла даврида бошланиб, ҳозирги ҳукмдор шаҳзода Муҳаммад даврида жадаллашиб кетди.

    Диний полицияга берилган ваколатлар сўнгги беш йил мобайнида қисқартирилди, аёлларга автомобиль бошқаришга қўйилган тақиқ олиб ташланди ва уларнинг эркаклар ҳамроҳлигида юриши кераклигини таъкидлайдиган қонун-қоидаларга енгиллик киритилди.

    «Буларнинг барчаси мамлакат ҳаёти аввалгидек бўла олмаслиги ва аҳолининг 50 фоиз иштирокисиз иқтисодиётни ривожлантира олмаслигимиз туфайли кўрилаётган чоралардир», – дейди аёллар ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича Alnahda мустақил нотижорат ташкилотининг манфаатлар ҳимояси бўйича бош муатахассиси Салма ал-Рашид.

    Шаҳзода Муҳаммаднинг айтишича, аёллар олдингидан кўра муҳимроқ аҳамиятга эга бўлишлари керак. У аслида камдан кам интервью берса ҳам, 2016 йили Bloomberg’га шундай деган эди.

    «Аёллар жамиятнинг яримини ташкил қилади ва биз ушбу яримнинг сермаҳсул бўлишини истаймиз».

    Мамлакатда иш билан банд бўлган аёллар сони ўзгариши

    Мамлакатда иш билан банд бўлган аёллар сони ўзгариши
    Расм: Bloomberg Markets

     «Пуфак мисоли ёпиқ оламда эдим»

    Жамият ҳаёти ривожланиб борар экан, баъзи эркаклар уларнинг оила бошлиғи вазифасига путур етказаётганликларидан хавотирда.

    «Мен, эркаклар қолиб, аёлларнинг кўпроқ иш билан таъминланишига қаршиман», – дейди саудиялик 25 ёшли стоматолог Язди.

    Унинг фикрига кўра, аёллар уларнинг таъминлайдиган ҳеч кими қолмаган тақдирдагина ишлаши керак.

    32 ёшлик Аҳлам Эйса эса Саудия Арабистонида содир бўлаётган ўзгаришлардан хурсанд. Мамлакат жанубда туғилган Эйса 19 га тўлганида турмушга чиқиб, пойтахтга кўчиб келди ва кўплаб оддий аёллар каби ёпиқ ҳаёт тарзи билан яшади.

    «Ташқи олам нималиги ҳақида мен ҳеч нимани билмас эдим, – дейди у. «Мен пуфак мисоли ёпиқ оламда эдим».

    Уч йил аввал Эйса аёллар ишлайдиган, турмуш қурмаган ёшлар эса ресторанларда бирга бемалол овқатланиб ўтирадиган «ўзга оламга» кириб келди.

    Калта кесилган соч турмаги ва замонавий кийинган Эйса, бугун Ар-Риёд шаҳри бўйлаб ўзининг Hyundai Accent машинасида сайр қилмоқда.

    Эндиликда у олий мактабни битириш, сўнг ҳамшираликка ўқишга ўз эътиборини қаратган. Эйсанинг қизларидан бири стюардесса, бошқаси эса визажист бўлишни орзу қилади.

    «Шуни англаб етдимки, эркак кишининг бор ёки йўқлиги ҳаётимнинг яхши томонга ўзгаришига сабаб бўлмайди, — дейди Эйса.

    Навал Алунаизи ҳам ўз танловидан бахтиёр. Беш нафар болани тарбиялаётган 42 ёшли аёл фақат эркакларгина қонуний васий ҳисобланган патриархал тизим остида фарзандларининг васийлигини йўқотишдан қўрқиб, йигирма йил давомида бахтсиз никоҳга чидаб келган.

    Аёллар учун ажрашишга ариза бериш ва болаларнинг васийлигини қўлга киритишни енгиллаштирган ислоҳотлар, тўрт йил аввал унга муваффақиятсиз муносабатларни тугатишга куч берган.

    Аёллар учун иш топиш қийин эмас, лекин...

    Буларнинг барчаси мамлакат ҳаёти аввалгидек бўла олмаслиги ва аҳолининг 50 фоиз иштирокисиз иқтисодиётни ривожлантира олмаслигимиз туфайли кўрилайитган чоралардир.

    Иш ўринларини яратиш – шаҳзода Муҳаммаднинг энг долзарб ички мавзуси. Нефть нархларининг тушиб кетиши ва COVID-19 пандемияси каби икки томонлама қақшатқич зарба иқтисодиётни диверсификациялаш муҳимлигини таъкидлади.

     

    Борган сайин аёлларнинг ишчи кучи қаторига қўшилиб бориши, ёшлар сонининг ўсиб бораётгани меҳнат бозори шаклини ўзгартиради.

    Аёллар учун очилаётган кўплаб иш ўринлари кам даромадли бўлиб, қачонлардир Осиё ва бошқа араб мамлакатларидан келган ишчилар вазифасини ташкил қилади.

    Ўн йиллик ичида Саудия Арабистони ўз фуқаролари ўртасидаги юқори ишсизлик даражасини пасайтиришга уриниб келган. Бунинг учун компаниялар, ўз даромадининг катта қисмини оиласига юбораётган хорижликларни эмас, балки маҳаллий аҳоли вакилларини ишга олишга чақирилган.

    «Ҳа, биз аёллар учун иш топиш қийин эмас, аммо яхши иш топиш ҳали ҳам муаммо», – дейди кийим-кечак дўкони сотувчиси 23 ёшли Сахар.

    Изланишлар натижасида нафақат ишчи кучида, балки карьера қилиш ва иш ҳақи тўланишида ҳам гендер тафовути борлиги аниқланди: саудиялик аёллар, ҳаттоки таълим ва тажриба даражаларига мослашса ҳам, эркаклар топган ҳар 100 риал учун 57 риалдан ишлаб топади.

    Тафовутлар энг юқори лавозимларда яққолроқ сезилади. Корхоналарнинг директорлар кенгашида аёллар сони жуда кам бўлса, Саудия Арабистонининг Вазирлар Маҳкамасида, умуман, мавжуд эмас. Шаҳзода Муҳаммаднинг барча яқин маслаҳатчилари фақат эркаклардир.

    Иш жойидаги вазият саудиялик аёллар учун унчалик ижобий бўлмаса-да, олдингидан яхшироқ. 2016 йили Ноҳа Каттан Спорт вазирлигида ишлайдиган биринчи аёл ходим бўлган пайтда, бинода ҳаттоки аёллар ҳожатхонаси ҳам йўқ эди.

    Ҳозирда у, 667 нафар ходимннг 49 фоизи аёл кишилардан иборат бўлган Маданият вазирлигининг миллий ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

    Ноҳа Каттан

    Ноҳа Каттан
    Фото: Bloomberg Markets / Maya Anwar Siddiqui

    Маданият вазирлиги биносининг ойнаванд ва тошдан ишланган деворлари ортида ранг-баранг кийинган аёлларнинг эркаклар билан ёнма-ём ишлаши – ҳозиргача баъзи бир давлат идораларида мавжуд бўлиб келаётган ёпиқ, кўпинча қоронғу, тор ва яширин аёллар бўлимидан анча узоқда. 

    Бундан ташқари, аёллар энди беш дақиқалик танаффусда ҳамкасб эркаклар билан бирга кофе ичганликлари учун диний полицияга томонидан сўроқ қилинишларидан ва жазоланишларидан ортиқ хавфсирамайдилар.

    Ноҳа Каттан айтишича, аёллар ҳожатхонаси бўлмаган қарийб беш йил олдинги даврдан «бу масаланинг ҳозир муҳокама қилиб ўтирилишига» ўтиш «ҳатто тушга кирмайдиган кунлар» эди.

    23.02.2022, 20:09   Изоҳ (0)   18647
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон январь ойида нималар сотиб олди ва сотди?

    22.02.2022, 20:32

    Рубль турк лирасини ортда қолдириб, дунёдаги энг беқарор пул бирлигига айланди

    22.02.2022, 19:07

    Ўзбекистонда автомобилларнинг импорти 11 баробарга ошди

    22.02.2022, 17:04

    Ўзбекистонда импорт автомобиллар «растаможка»си қандай ўзгарди? Мисоллар

    22.02.2022, 16:28

    Ўзбекистон январь ойида 0,5 млрд долларлик олтин сотди. Бу умумий экспортнинг қарийб ярмини ташкил қилди

    21.02.2022, 21:07

    Ўзбекистоннинг «хавфсизлик ёстиғи» 34,4 млрд долларгача камайди

    21.02.2022, 10:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.