Ўзбекистон январь ойида 65,7 млн долларлик автомобиллар импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботидан маълум бўлди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,3 баробарга кўпроқдир. 2021 йилнинг январь ойида Ўзбекистон жам 5,8 млн долларлик автомобиль импорт қилган эди.
2020 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга импорт қилинган автомобилларнинг қиймати 25,5 млн долларни ташкил қилган. 2019 йил худди шу ойида 53,9 млн долларга тенг автомобиллар импорт қилинган.
Ўтган ойдаги кўрсаткичлар мос давр учун сўнгги уч йилдаги энг юқориси бўлди.
Автомобильлар экспорти эса январь ойида 8,7 млн долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50,5 фоизга камроқ.
Шундай қилиб, январь ойида автомобиллар импорти уларнинг экспортидан 7,5 баробар кўпроқ бўлди.
Аввалроқ президент импорт автомобиллар учун божхона божи миқдорини пасайтиришга доир қарорни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)