• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистоннинг «хавфсизлик ёстиғи» 34,4 млрд долларгача камайди

    Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 1 февраль ҳолатига кўра, 34,4 млрд долларни ташкил этди. Улар январь ойига нисбатан 0,7 млрд долларга камайган.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Захиралар, асосан, олтин ва хорижий валюталардан иборат. Биринчиси, 20,7 млрд долларга, иккинчиси эса 12,5 млрд долларга баҳоланмоқда. Яна 1,1 млрд доллар халқаро захира активидир (Халқаро валюта жамғармаси).

    Олтин миқдори 11,6 млн троя унциясини (тахминан, 360 тонна) ташкил этади.  Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.

     

    Ялпи халқаро захиралари йил бошидан 2 фоизга камайди. Мазкур ўзгариш олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1790,6 долларгача тушиши (-100,4 млн доллар), банкларининг Марказий банкдаги ҳисобварақларида қолдиқ миқдорининг камайиши (-526 млн доллар) ҳамда Марказий банк томонидан амалга оширилган валюта интервенциялари билан изоҳланади.

    Олтин захиралари нима учун керак?

    Оддий тил билан айтганда, бу суғурта, давлатнинг «хавфсизлик ёстиғи». Захиралар дунёнинг деярли барча мамлакатларида фавқулодда вазиятлар учун мавжуд.

    Захиралар одатда юқори ликвидли, яъни тез сотиладиган активларда сақланади. Олтин ва хорижий валюта ушбу талабларга жавоб беради — улардан исталган вақтда қарз тўлаш ёки инвестициялар учун фойдаланиш мумкин.

    Захиралардан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин ва ўрни қандай тўлдирилади?

    Захиралардан турли мамлакатларда турлича фойдаланилади. Бу одатда тўлов баланси тақчиллигини молиялаштириш, валюта бозорида интервенсиялар ўтказиш, миллий валюта курсини ушлаб туриш, ташқи қарзларни қоплаш ва ҳоказоларни ўз ичига олади.

    Захиралар мамлакатда қазиб олинган олтин, халқаро бозорга қимматли қоғозлар чиқарилиши, савдо баланси профицити ва бошқалар ҳисобига тўлдирилади.

    Масалан, Ўзбекистонда захиралар, жумладан, ОКМК ёки НКМК томонидан қазиб олинган олтин ҳисобига тўлдирилади. Олтин четга сотилганда мамлакатдаги захиралар ҳам камаяди.

    34,4 миллиард доллар — бу кўпми ёки кам?

    Бошқа мамлакатлар билан таққосланса, унда Хитой катта фарқ билан биринчи ўринда — 3,3 трлн доллар. Иккинчи ўринда Япония (1,3 трлн доллар), учинчи ўринда эса Швейцария (1 трлн доллар) туради.

    Ён қўшнилар ҳақида гапирадиган бўлсак, Қозоғистон захиралари 35 млрд долларни, Қирғизистонники 2,8 млрд долларни, Тожикистонники эса 1,4 млрд долларни ташкил этади.

    Ривожланаётган мамлакатларга, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам халқаро ташкилотлар уч ойлик импортни молиялаштириш учун етарли бўлган захираларни сақлашни тавсия қилади.

    34,5 млрд доллар ҳозир Ўзбекистонга 15 ойдан ортиқ импортни молиялаштириш учун етарли. Бундай кўрсаткич ишончли ҳисобланади.

    Аввалроқ 2022 йилда олтин нархлари Ўзбекистонга қандай таъсир ўтказаши хақида хабар берилган эди.

    21.02.2022, 10:55   Изоҳ (0)   18027
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2021 йилда глобал савдо пандемиядан аввалги даражага қайтди, бироқ 2022 йилда савдо кўрсаткичлари тушиб кетиши мумкин — БМТ

    18.02.2022, 21:11

    Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони 1,3 млндан ошди. Уларнинг сафига қандай қўшилиш мумкин ва бу қандай афзалликларга эга? 

    17.02.2022, 20:20

    Америкалик геологлар Ўзбекистонда сланец гази ва нефтини қидиришади

    16.02.2022, 19:59

    Импорт автомобиллар учун божхона божининг 2 баробарга қисқартирилиши нимани англатади?

    15.02.2022, 21:22

    Ўзбекистон автомобиль бозорида жадал ўсиш кузатилди. Бунга нима сабаб бўлди?

    15.02.2022, 20:35

    «Шубҳасиз муаммо»: 100 долларлик нефть бутунжаҳон иқтисодиётига таҳдид қиляпти — Bloomberg

    15.02.2022, 17:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сон Ҳён Мин фаолиятини АҚШ чемпионатида давом эттиради

    Спорт | 4 август, 09:20

    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

    Реклама | 4 август, 09:00

    Шимолий Кореяда илк бор аёлларга машина ҳайдашга рухсат берилди

    Дунё | 4 август, 09:10

    Яманда мигрантлар қайиғи ағдарилиб кетди: 60 дан ортиқ африкалик ҳалок бўлди

    Дунё | 4 август, 08:44

    Сурхондарёдаги 3 қаватли савдо марказида ёнғин юз берди (видео) 

    Ўзбекистон | 4 август, 08:22

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.