Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили унга қамоқхонада тўлиқ тиббий ёрдам олиш имконияти берилмаганига норозилик билдириб, яна очлик эълон қилди. Бу ҳақда «Первий канал Грузия» хабар берган.

Фото: «Первий канал Грузия»

Фото: «Первий канал Грузия»

«Бугундан бошлаб муддатсиз ва тўлиқ очлик эълон қиламан. Ушбу очлик — мамлакат ҳукуматининг менга ва менинг халқимга бўлган ёмон муносабатига жавоб реакцияси. Бу ерда менинг соғлиғим иккинчи даражали масала», — деган Саакашвили суд мажлисида. У қамоқхонада ўзига зарур тиббий хизматлар кўрсатилишини талаб қилган.

Саакашвили 2007 йилдаги мухолифат митингида оломоннинг тарқатилиши юзасидан ўтказилаётган айланувчи сифатида иштирок этаётган судда шундай баёнот қилган.

Михаил Саакашвилининг аввалги очлиги 51 кун давом этган, 2021 йил 1 октябрда бошланган, 20 ноябргача чўзилганди. Сиёсатчи саккиз йилдан кейин Грузияга қайтганидан кейин ҳибсга олинган, сўнгра қамоқхонада очлик эълон қилганди. Ўшанда уни чегарани ноқонуний тарзда кесиб ўтганликда айблашган

Чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ишидан ташқари Саакашвили яна бир қатор жиноят ишлари бўйича тергов қилинмоқда. Шунингдек, Саакашвили ушбу суд ишларидан аввал Грузиядан ташқарида бўлган вақтида яна иккита жиноят ишида сиртдан айбли деб топилиб, қамоққа ҳукм қилинганди.

Аввал 2022 йил январь ойида Саакашвили агар хорижлик шифокорлар унинг олдига қўйилмаса, яна очлик эълон қилмоқчилигини айтганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?