• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Credit Suisse сирлари»: журналистлар Швейцария банкидан сиздирилган ахборот асосида амалга оширилган суриштирувни эълон қилди

    Коррупция ва уюшган жиноятчиликка оид тадқиқотлар маркази (ООCRP) ҳамда 39 та мамлакатдан, жами 48 та оммавий ахборот воситасида фаолият олиб борувчи журналистлар #SuisseSecrets («Credit Suisse сирлари») суриштирувини эълон қилди. Унда Credit Suisse Швейцария банки мижозлари ҳақида маълумотлар берилган. TJournal’нинг ёзишича Россиядан ушбу суриштирувда хориж агенти деб топилган «Важние истории» нашри вакиллари иштирок этган.

    Фото: The Guardian

    ОOCRP Германиянинг Süddeutsche Zeitung газетаси орқали Credit Suisse’нинг 18 мингдан зиёд ҳисоб рақамлари ҳақидаги сиздирилган маълумотларга эга бўлган — бу Швейцария банки тарихидаги энг катта ахборот сиздирилиши бўлди. Газетага маълумотларни аноним манба тақдим қилган. Барча ҳисоб рақамларидаги умумий маблағ 100 миллиард доллардан ошган.

    «Швейцария банклари махфийлик кафолатланиши билан танилган, ушбу банклар ҳақида эсланганида тоғ ичидаги махсус омборхоналарда сақланаётган хазиналар тасаввур қилинади. Швейцария ҳукумати ҳам мазкур обрў-эътиборни, нуфузни сақлаб қолиш учун барча ҳаракатни амалга оширмоқда», — дейилади ташкилот баёнотида.

    Тахминларга кўра Швейцария банклари ноқонуний йўл билан бойлик орттираётган мижозлар билан ишламайди. Аммо журналистлар Credit Suisse ҳисоб рақамлари эгалари орасида коррупция орқали пул ишлаган амалдорлар, жиноят олами вакиллари ва инсон ҳуқуқлари бўйича бир қатор халқаро нормаларни бузган шахсларнинг исми-шарифларини топган.

    Улар орасида Филиппинда одам савдоси билан шуғулланган жиноятчи, пора олгани учун қамалган Гонконг фонд биржаси раҳбари, Ливан поп-юлдузи бўлган севган қизининг ўлимини буюртма қилган миллиардер, турли даражадаги раҳбарлари, Венесуэла давлат нефть компаниясини ўмарган амалдорлар, шунингдек, Мисрдан то Украинагача коррупция ботқоғига ботган сиёсатчилар бор, дея қайд этган The Guardian.

    Журналистлар суриштирув олиб борган маълумотлар базасида энг кўп вакили бўлган мамлакатлар ҳақидаги инфографика

    Журналистлар суриштирув олиб борган маълумотлар базасида энг кўп вакили бўлган мамлакатлар ҳақидаги инфографика
    Фото: The Guardian

    Сиздирилган маълумотлар бугунги кун воқеликларини қамраб олмаган, кўплаб ҳисоб рақамларидаги активлар 2010 йилгача ва ундан олдинги даврдаги рақамларни акс эттиради. Ҳисоб рақамларининг асосий қисми 2007–2008 йилларда очилган. 2014 йилда ҳисоб рақамларининг кўпчилиги ёпилган. 8 йил аввал Швейцарияда янги қоида жорий этилган ва унг кўра банклар хорижлик мижозларининг солиқ ахбороти автоматик алмашинуви таъминлаши кўзда тутилганди.

    Журналистлар банкнинг энг таниқли мижозлари орасида Собиқ иттифоқ мамлакатларининг бир қатор вакилларини топган:

    • Арманистон собиқ президенти Армен Саркисян;
    • Боку шаҳри мери Элдар Азизов;
    • Украинанинг энг катта контрабандачиларидан бири.
    Сиздирилган маълумотлар орасида икки давлат фуқаролигига эга ёки хорижда яшайдиган «одатий» россиялик бизнесменлар ҳақида ахборотлар ҳам мавжуд. Улар яшайдиган мамлакатлар Швейцария билан молиявий ахборот алмашинуви бўйича расмий келишув имзоланмаган. Бевосита Россияда яшовчи шахслар ҳақида базада маълумотлар йўқ, шу сабабли россиялик сиёсатчилар унда эслаб ўтилмаган, дея қайд этган «Важние Истории».

    Базада Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳамда мамлакат собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг оила аъзолари ҳақида маълумот бор.

    Сиздирилган маълумотларда Назарбоевнинг иккинчи қизи Динара Кулибаева ҳамда унинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибаев 2008–2012 йилларда Credit Suisse’да ҳисоб рақамини юритишган. Ушбу даврда уларнинг ҳисоб рақамларига 164 миллиард рубль (2012 йил декабрь ойи курси бўйича) маблағ келиб тушган.

    Европадаги бойликлари ҳақида тез-тез гапириладиган Қозоғистон собиқ президентининг тўнғич қизи Дариға Назарбоева эса 2008–2012 йилларда умумий қиймати 5 миллиард рублга (2012 йил декабрь ойидаги курс бўйича) тенг олтита ҳисоб рақамидан фойдаланган.

    Қозоғистоннинг айни вақтдаги президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг яқин қариндошлари ҳам Швейцария банкида ҳисоб рақами юритган. Credit Suisse’да Тимур Тўқаев ва унинг онаси Надежда 1998 йилдан 2011 йилга қадар турли валюталарда сақланган жами 165 миллион рублга (2012 йил, декабрь) эгалик қилган. Президентнинг синглиси Карлиға Избастинанинг иккита ҳисоб рақамида 223 миллион рублга тенг маблағ бўлган. Аёлнинг банкдаги ҳисоб рақами 2010 йилдан 2012 йилгача юритилган.

    Қозоғистон президентининг матбуот котиби Берик Уали «Credit Suisse сирлари» иши юзасидан расмий изоҳ берди. У Тўқаевнинг хориждаги ҳисоб рақамларига умуман алоқаси йўқлиги, унинг ва собиқ рафиқасининг хорижда кўчмас мулкка эгалик қилмасликларини таъкидлади.

    «Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев айрим ОАВ ёзганидек Швейцария банкида ҳисоб рақамларига эга эмас. Президент хориждаги банкларда ҳисоб рақами очмаган, чет элдаги офшор компанияларга ва кўчмас мулкка эгалик қилмайди. Қосим-Жўмарт Кемеловичнинг собиқ рафиқаси ҳам ҳеч қачон журналистлар суриштирувида эълон қилинган ҳисоб рақамларининг эгаси бўлмаган», — деб ёзган Уали Facebook’да.

    Матбуот котиби Тўқаевнинг ўғли ҳақида ҳам маълумот берган. Унинг сўзларига кўра Тимур Тўқаев 38 ёшда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади ва ҳечқачон давлат хизматларида ишламаган.

    Оқўрда Тўқаев иқтисодиёт ва сиёсатда монополияни чеклаш, ислоҳотларни амалга ошириш учун фаол курашаётгани кимларгадир ёқмаётгани туфайли давлат раҳбарини обрўсизлантиришга уринишлар бўлаётганини таъкидлаган.

    «Credit Suisse сирлари» ишига алоқадор ўзбекистонликлар орасида Тимур Тиллаевнинг холаси Гулрух Тиллаева (унинг ҳисоб рақамида 2,4 миллион АҚШ доллари мавжуд бўлган) бор. Тимур Тиллаев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримованинг турмуш ўртоғи.

    Шунингдек, Credit Suisse банкида Ўзбекистондаги машҳур шифокорлардан бири, акушер-гинеколог Саодат Нарзиеванинг исми-шарифи келтирилган. С.Нарзиева ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг синглиси (ҳисоб рақамида 1,9 миллион доллар).

    Журналистлар катта миқдордаги ҳисоб рақамлари «бирламчи текширув»дан кейин берган саволлардан сўнг банк ҳисоб рақамларининг 90 фоизи аллақачон ёпилгани ёки ёпилиш жараёнида эканини билдирган. Credit Suisse вакиллари банкнинг бизнес амалиётлари борасидаги гумон ва тахминлар ўринсизлигини қайд этган.

    Журналистлар томонидан билдирилаётган мулоҳазалар банкни ва сўнгги йилларда бир қатор сезиларли ўзгаришлар амалга оширилган Швейцария молия тизимини обрўсизлантиришга уриниш. Давлат бошқаруви ҳамда банк соҳасидаги молиявий ислоҳотларга мувофиқ Credit Suisse охирги ўн йил ичида бир қатор қўшимча чора-тадбирларни амалга оширган, жумладан, молиявий жиноятларга қарши курашишга маблағлар ажратган.

    Credit Suisse расмийлари берган баёнотдан

    21.02.2022, 20:21   Изоҳ (0)   20723
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина Россия ҳужуми ҳақидаги хабарлар сабаб ойига 3 млрд долларгача зарар кўраётганини маълум қилди

    21.02.2022, 18:27

    Исроил эмланмаган сайёҳларга чегараларини очади. Британияда COVID-тести мусбат чиққанлар мажбурий изоляцияга олинмайди. Пандемия 2022 йил охиригача тугайдими? Коро...

    21.02.2022, 16:59

    Қозоғистонда собиқ мудофаа вазири ҳибсга олинди. У январдаги тартибсизликларда хизмат вазифасини бажармаганликда гумонланмоқда

    21.02.2022, 15:30

    АҚШ элчихонаси Россияда терактлар содир этилиши хавфидан огоҳлантирди

    21.02.2022, 14:13

    Италиянинг Австралиядаги элчиси балкондан йиқилиб вафот этди

    21.02.2022, 11:46

    Гурбангули Бердимуҳамедов «Туркманистонда хизмат кўрсатган дипломат» медалига лойиқ кўрилди ва ўзининг 56-китобини тақдим этди

    21.02.2022, 10:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.