Ўзбекистонда 2022 йилда умумий қуввати 1474 мегаватт бўлган иссиқлик ва қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, йил якунига қадар мамлакатда 6 та иссиқлик (ИЭС) ва 1 та қуёш фотоэлектр станциялари (ФЭС) йўлга қўйилади.
Хусусан, январь ойида Бухоро вилоятида 270 МВт ва Тошкент вилоятида 240 МВт бўлган 2 та янги иссиқлик электр станциялари ишга туширилди. Шунингдек, апрель ойига қадар Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилоятида 230 ва 240 МВт қувватли 2 та ва Хоразм вилоятида 174 МВ қувватли 1 та иссиқлик электр станциялари март ойида, Сирдарё вилоятида 220 МВт қувватли иссиқлик электр станцияси йил якунига қадар ишга туширилади. Бунинг натижасида Ўзбекистон энергетика тизимининг амалдаги умумий қуввати 16 минг МВтдан ошади.
Изоҳ (0)