• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёлик тадбиркор банклардан ярим миллиарддан ортиқ маблағини ололмагач, аҳолига тарқатилган чорва молларини тортиб олмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида фаолият юритувчи тадбиркор Гулмурод Бердиев аҳолини чорва кредити билан таъминлаб, Нишон туманидаги хонадонларга етказиб берилган чорва пуллари — 650 миллион сўмини ололмай сарсон бўлмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га шикоят қилган тадбиркорнинг айтишича, у аҳолига тарқатилган чорва молларини қайтариб олишга борганда эса аҳоли норозилигига сабабчи бўлмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Банк пулимни бермагач, одамларга берган молимни қайтариб олиб бўлса-да, харажатларимни қоплашим керак-ку. Мен ҳам харажатларимга куйиб қолмаслигим лозим. Менинг ҳам оилам, ишчиларим бор», — дейди тадбиркор Гулмурод Бердиев.

    Гулмурод Бердиев.

    Гулмурод Бердиев.
    Фото: «Дарё»

    Тадбиркорнинг айтишича, у «Агробанк» ва «Микрокредитбанк»нинг Нишон тумани филиалларининг кафолат хатлари эвазига 20 дан ортиқ хонадонга 650 миллион сўмлик наслли чорва молларини етказиб берган. Аммо орадан бир йил муддат ўтса-да, тадбиркорнинг пули тўлаб берилмаган.

    Фото: «Дарё»

    Чорва моллари қайтариб олинишига қаршилик билдираётган Нормат Бобоқулов молларга ем-хашак бериб боқаётганини, қилинган харажатларига куйиб қолмаслик учун чорва молларини қайтариш нияти йўқлигини айтмоқда.

    «Нега энди қилинган шунча меҳнатим ва харажатимга куйиб қолишим керак. Мен давлатнинг арзон, кам фоизли деб айтган чорва кредитини олганман. Аввало кредитни бермасликлари керак эди, беришдими, нега унда пулини тўлаб беришмайди», — дейди Нормат Бобоқулов.

    Фото: «Дарё»

    «Бойқўрғон паҳлавони» хусусий корхонаси масъули Гулмурод Бердиевнинг айтишича, банк раҳбарлари тадбиркор маблағини «бугун берамиз, эртага берамиз»дан нарига ўтишмаяпти.

    Тадбиркордан 20 миллион сўмлик қора мол харид қилган Дилмурод Бекмирзаевнинг айтишича, у бир йил давомида қора молларни семиртириб, уларнинг емиши учун анча маблағ харажат қилган. У тадбиркор молини қайтариб олса, нафақат тадбиркорни, банкни ҳам судга бермоқчи.

    Дилмурод Бекмирзаев.

    Дилмурод Бекмирзаев.
    Фото: «Дарё»

    «2021 йилнинг апрель ойида 20 миллион сўм маблағ эвазига икки бош ҳўкиз сотиб олгандим. Мен бу молларни семиртириб, анча боқдим. Емиши учун кўп маблағ сарф қилдим. Нега энди, семиртириб, тайёр бўлган молимни бировга топширишим керак? Биз давлат сиёсатига ишониб, арзон ва кам фоизли чорва кредитидан олгандик. Энди эса бунақа томоша бўляпти. Буни назоратга олувчи масъуллар борми?», — дейди Дилмурод Бекмирзаев.

    Фото: «Дарё»

    Тадбиркордан мол харид қилган яна бир фуқаро Насиба Исматова эса сотиб олган сигири бузоқ туғганини, моллари кўпайгач, уни тортиб олишга ҳаракат қилишаётганини адолатсизлик деб билишини айтмоқда.

    «Сотиб олган молим бузоқлади. Туёқлар сони кўпайди. Бунга етиб келгунча мен анча меҳнат қилдим, харажат қилдим. Нега энди молларим туёқлари сони кўпайганда, уни тадбиркорга бериб юборишим керак? Банк раҳбариятига мурожаат қилиб, тадбиркорнинг пулини ўз вақтида тўлаб беришларини сўрайман. Илтимос, тадбиркор бизни безовта қилмасин», — дейди Насиба Исматова.

    Насиба Исматова.

    Насиба Исматова.
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2021 йилнинг 15 декабрь куни «Агробанк»нинг Нишон тумани филиалидан чорва кредит олган Собир Абдуллаевнинг маълумот беришича, у таъминотчидан ўз вақтида чорва молларини олган бўлиб, айни кунда уларнинг парвариши билан шуғулланмоқда.

    Собир Абдуллаев.

    Собир Абдуллаев.
    Фото: «Дарё»

    «Давлат сиёсатига ишонган фуқаролар бизга имконият қилиб берилди, дея фоизи кам кредитларни олиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантирмоқда. Айнан мен ҳам оилавий тадбиркорлигимни ривожлантириш учун банкка мурожаат қилиб, кредит олгандим. Раҳбарлардан халқнинг шу ишончини суиистеъмол қилмасликларини, тадбиркорга ўз вақтида маблағини тўлаб беришларини сўраган бўлардим. Менинг эса қайтариб берадиган молим йўқ. Ҳеч кимга олган молларимни қайтариб бермоқчи эмасман», — дейди Собир Абдуллаев.

    Фото: «Дарё»

    Мазкур масала юзасидан «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган банк масъуллари муаммо тез орада ечимини топишини айтган бўлса-да, орадан уч-тўрт ойдан ортиқ муддат ўтишига қарамасдан «ана ҳал қилинади, мана ҳал қилинади», деган масала ҳамон ечимсиз қолмоқда.

    Мазкур масала юзасидан фикр билдирган «Агробанк» масъулларидан бирининг айтишича, бундай пайтда фуқаролар банкка мурожаат қилиши керак. Қачонки, банк раҳбариятига мурожаат қилиб, кредит шартлари бажарилиши сўралса, муаммо ечим топади.

    16.02.2022, 16:27   Изоҳ (0)   36287
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш учун чорва ва паррандалар тарқатиш тажрибаси йўлга қўйилади

    16.02.2022, 16:12

    «Авваллари дарсликлар мураккаб, академик тилда ёзиларди. Бу ўқувчини фандан, мактабдан бездирди» — Республика таълим маркази тайёрлаган дарсликлар чиндан янгими?

    16.02.2022, 15:59

    Космонавтлар майдонини ободонлаштириш лойиҳаси илмий-эксперт кенгашида маъқулланди — Маданий мерос агентлиги

    16.02.2022, 15:43

    Ўзбекистонда аҳолини гўшт билан таъминлаш бўйича ўзгариш қилмаган туман ҳокимлари ишдан олиниши мумкин

    16.02.2022, 15:34

    Шавкат Мирзиёев 2022 йилда гўшт, сут ва тухум маҳсулотларига талабни қондиришда бирорта ҳудуд раҳбарида аниқ тасаввур йўқлигини танқид қилди

    16.02.2022, 15:10

    «Навоий кўчасида трамвай бўлмайди» — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    16.02.2022, 15:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда вазн ташлаган ходимларга пул берилади

    Дунё | 15 август, 11:23

    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

    Реклама | 15 август, 10:30

    “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”нинг Савинё бўйича таклифига рад жавобини берди

    Спорт | 15 август, 11:01

    “Исроил халқаро журналистларга Ғазога киришга рухсат бериши лозим” — Трамп

    Дунё | 15 август, 10:55

    Мексика кўчаларида 4 минг долларлик робот ит сайр қилмоқда (видео) 

    Дунё | 15 август, 10:43

    Буюк Британияда чивин орқали юқадиган касаллик ҳолатлари икки баробар кўпайди

    Дунё | 15 август, 10:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.