• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Авваллари дарсликлар мураккаб, академик тилда ёзиларди. Бу ўқувчини фандан, мактабдан бездирди» — Республика таълим маркази тайёрлаган дарсликлар чиндан янгими?

    2021–2022-ўқув йили учун Республика таълим маркази Ўзбекистондаги 1—2-синф ўқувчиларига янги авлод дарсликларини тақдим этди. Мавзулаштирилган, эски дарсликлардан фарқ қиладиган, тамомила ўзгартирилган, турли суратлар, иллюстрациялар билан бойитилган ва спиралсимон тарзда ўқитиладиган китоблар ўқувчилар эътиборига ҳавола этилган. Хўш, янги авлод дарсликлари мутахассислар таъкидлаганидек, бутунлай янгими?

    Шуҳрат Сатторов

    Республика таълим маркази директори

    2020 йилда давлатимиз раҳбари, Халқ таълим вазирлиги томонидан тубдан методикани, мазмунни янгилаш, янги авлод дарсликларини яратиш вазифаси қўйилган эди. ХХ аср вақтга асосланган ёки далилларни ёд олишга йўналтирилган таълим билан ўзига хос бўлган. Лекин бугунги кунда таълим бутун дунёда ўрганиш натижаларига асосланган. Яъни ўқувчи дарсликдаги, дастурдаги бирор мавзуни ўрганолмадими, яна ўша мавзуни ўқийди. Бизга ўхшаб соатларга бўлиб берилмаган. Ўқувчи ўрганса-ўрганмаса, кейингисига ўтиб кетаверамиз. Натижада бола тушунмагани сайин дарсни ёмон кўра бошлайди. Ўз-ўзига нисбатан баҳоси пасайиб кетади.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Энг катта муаммо ҳам шунда. Энди фақат ёд олишга эмас, балки компетенсияларга асосланган дейиляпти бутун дунёда, яъни кўникмаларга. Ўқувчи ниманидир билсин ва ниманидир қила олсин. Бу шунчаки ёд олишга мўлжалланган контент эмас, дарслик ва дарс ҳам ёд олишга йўналтириш эмас.

    Синфхонада ўқитувчи эмас, ўқувчи ҳукмрон бўлсин. Ўқувчининг мустақил фаолияти кўпроқ қўллаб-қувватланади. Ўқитувчи эса йўналтириб туради. Бу нимага олиб келади? Охир-оқибат бу ўқувчининг эртага ҳаётга ҳам тайёр бўлишига туртки беради. Яъни у синфхонада танқидий фикрини билдира олса, ижодий фикрласа, жамоа бўлиб ишлашни ўрганса, муаммога ечим тополса, унда тўғри қарор қабул қилиш, янги ғояни илгари суриш, фан нуқтаи назаридан дунёни ўз кўзи билан англаш кўникмалари шаклланади.

    Ўқувчининг айнан мустақил фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган, яъни кўпроқ амалиётга йўналтирилган янги миллий ўқув дастури лойиҳасини 2020 йилдан бошлаб ишлаш бошланган эди. Бунга жами 246 нафар мутахассис жалб этилган. Ҳар бир фанни айнан таг-туби, моҳияти билан янгилайдиган янги дастур сифатида буни олдиндан кўра олдик.

    Севара Ғиёсиддинова

    Республика таълим маркази Кимё фани методисти, «Табиий фанлар» дарслиги муаллифи

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    – ЮНЕСКО билан ҳамкорликда яратдик барини. У ердаги олимлар ҳам жалб этилган. Олий ва мактабгача таълим муассасалари, мактаблардан амалиётчи ўқитувчилардан йиғилган жамоалар иш олиб боряпти. Биз улардан-да қизиқроқ машғулотлар яратсак, ўқувчиларимиз дарсликларни севиб ўқийди. Тўғри, албатта, бу бор фан эди. Фақат авваллари кўпроқ эътибор назарий билимга қаратилганди. Энди қоида ёки формула билан ўқувчига ўргатолмас эканмиз.

    Ҳаракат мавзусига тўхталдим ҳали. Бу ҳаракат мавзуси ҳаётий жараёнда. Мен уни фақатгина формула ёки қоидалар билан берсам, ўқувчига қизиқ бўлмайди. Масалан, ўқувчи китобдан кўчириб, кейин вазифани бажарарди. Бу ерда ҳозир айнан биринчи, иккинчи синф ўқувчилари учун дафтарлар ташкил этилди. Ўқувчи кўчириши учун вақтини сарфламайди.

    Шуҳрат Сатторов: Бундан 17–20 йил аввал охирги марта дарсликлар янгиланган бўлса, ўша вақтларда улар қандай ёзиларди? Очиғи, муаллифнинг ихтиёри асосида ёзиларди. Яъни муаллиф нимани яхшироқ, кўпроқ билса, ўша нарса кенгроқ ёритилган дарсликда. Бутун фан ўша муаллифнинг қобилияти, дунёқарашига эргашган. Бутун миллат эргашган бунга. Шунақа ҳолатлар бўлганки, ҳаттоки афсус мана шу муаллифлар шогирдларининг илмий ишларини дарсликларга борича киритган ҳолатлар кузатилган. Бу нимага олиб келди? Дарсликларимиз мураккаб тилда ёзиладиган бўлди. Академик тил — бу мактаб учун асосий тилга айланиб қолди. Натижада, биз фанни яхши кўриш, севиб ўқиш ўрнига фанни ёмон кўра бошладик. Қоидаларга тўлиб кетди ҳаёт. Лекин бу қоида орқали биз ҳаётга кимни тарбиялай олдик?

    Муҳриддин Авезов

    Олмазор туманидаги 278-мактабнинг География фани ўқитувчиси, «Табиий фанлар» дарслиги муаллифи

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    – Халқаро тажрибалар ўрганилганда, бутун дунёда бошланғич синфларда ҳаттоки бешинчи, олтинчи синфларда ҳам science — табиий фанлар дарслиги ўқитилишининг гувоҳи бўлдик. Уларда эътибор биология, география, физика, кимё фанларини бир-бирига боғлиқ ҳолатда, яъни интеграл равишда ўқитишни мақсад қилган. Бу биринчи жиҳати.

    Иккинчиси, бу ердаги мавзуларни ўқитишда спиралсимон ёндашувга эътибор қаратилган. Яъни мавзулар кетма-кет ўтиб-ўтиб кетилади, бўлди, у бошқа такрорланмайди эмас. Масалан, биринчи синфда ўқитилган мавзулар иккинчи, учинчи, тўртинчи ва ҳоказо синфларда қайтарилади.

    Мавзулардаги маълумотлар ҳажми, мазмуни, йилдан йилга такомиллашиб, бойиб, янада кенгайиб ва ўша илм-фанга йўналтирилган бўлимлардан иборат бўлади. Бу ерда битта мавзунинг ичида ҳам биология, географияга оид билимлар, ҳам физика, ҳам кимёга доир билимлар интеграл тарзда бериб борилади.

    Бола теварак-атроф, борлиқни яхлит тасаввур қила олади. Илгари биз бўлак-бўлак қилиб тушунтирган бўлсак, энди худди шу атроф-борлиқни у битта яхлит табиат эканини яхшироқ англаб етиши учун ҳаракат қиламиз.

    Баъзи маълумотлар оғзаки ёки матн кўринишида ёзилмаган китобда. Лекин иллюстрациялар шунақа жойлаштирилганки, ундан мазмун келиб чиқади. Кичик тадқиқотлар жорий этилди. Яъни ўқувчи фақат ҳамма нарсани ўқиб-ўрганмайди. Балки шу кичик тадқиқотларни бажариш орқали ундан ўзи мустақил хулосалар чиқаради.

    Шуҳрат Сатторов:

    – Дарсликлардаги энг катта муаммо нимада эди? Нимага биз дарсликлардан шу қадар совиб қолдик? Чунки уларнинг аксарини ўқувчини билмаган, мактабга кирмаган муаллифлар ёзишган.

    Бугун биз тарозини тенг қўйдик. Тадқиқотлар, халқаро тажриба бир ёқда, ўзимизнинг ўқитувчилар тажрибаси, болаларимиз қизиқиши, манфаатини ҳимоя қиладиган муаллимлар жамоаси тарозининг иккинчи палласида.

    Биз дастурларни чиройли қилиб янгиладик-да дарсликлар янгиланмади, ўқитувчилар янгиланмади. Чунки бизнинг шароитда ўқитувчилар тўлиқ дарсликларга боғланиб қолишган. Дарслик устоз учун ягона қолип вазифасига айланган, бугун ҳам шу вазифани бажармоқда. Эндиги мақсадимиз — мана шу анъанани тўхтатиш. Яъни ўқитувчи энди мана бу ердаги дастур асосида ҳаракатланиши керак.

    Саъдулла Қуронов

    Республика таълим маркази методисти, «Она тили ва ўқитиш саводхонлиги» дарслиги муаллифи

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    – Ҳар битта дарслик ёзаётган жамоанинг ичида мана шу Кембриж дарсликларини ёзган ва халқаро тренер бўлиб келаётган хорижлик экспертлар бор. Уларнинг иштирокида дарсликларни ёзамиз. Шунчаки ўзимиз ёзмаймиз. Аввал дарс оламиз. Тренерлик қилишади бизга.

    Ҳозирги она тили қанақа? Она тили деб бўлмайди, бу фан она тили ҳам эмас, ўқиш ҳам эмас. Бу фан яхлит она тили ва ўқиш саводхонлигидир. Бу тўртинчи синфгача амалда бўлади. Бирлаштирилди. Биз она тилини ўқишдан ажратиб келганмиз. Лекин она тилини билиши учун бола ўқишни билиши керак. Иккови бир-бири билан боғлиқ. Она тилини мукаммал билган инсон тўртта кўникмани ўзлаштириши керак: ўқиб тушуниш-тинглаб тушуниш-ёзиш- нутқ.

    Энг катта муаммолардан бири — ДТМ тестлари бўлган. Грамматикага ёпишиб олишимизга йўл очган.

    Олдинги она тили дарсликларимизга эътибор қилсак, жарангли ва жарангсиз ундошлар деган ёки от сўз туркуми деган мавзу бўларди-а? Ҳозир унақа мавзулар йўқ. Ўрнига айтганимдек, «Журналист бўлиб қолсам», уй ҳайвонлари ёки бир «Мактабим газетаси муҳаррири бўлиб қолсам, «Ўзим савдо қиламан», «Бозор қилишни биласизми?» деган мавзулар бўлади.

    Шокир Йўлдош

    Республика таълим маркази методисти, «Она тили ва ўқитиш саводхонлиги» дарслиги муаллифи

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    – 2017 йилда бошлаб Ўзбек тили ва адабиёти университетига она тили ўқитиш методикасини янгилаш топшириғи берилган. Ўша топшириқ асосида лаборатория ташкил этилган. Ўзим ҳам лаборант сифатида у ерда ишлаганман. Турли давлатларнинг, хусусан, қардош давлатлар ёки бизга бегона узоқ мамлакатларнинг она тили ўқитиш методикасини ўрганиб чиққанмиз.

    Бизга бирмунча янги соҳа бўлган психолингвистика ва нейролингвистика соҳалари ёрдамга келган. Олдинги ёндашувимиз ҳам хато эмасди. Фақат тилга бошқача қарардик. Яъни биз тилни грамматик қоидалар жамланмаси, маълум бир структура, конструкция, битта бино қуриш мумкин ва ҳамма бир хил қуриши керак, дейилган қараш билан ўқитганмиз. Бу нотўғри демайман. Агар ҳаммани филолог қилмоқчи бўлсак, бутун жамиятни филология соҳасидаги чуқур билимга эга инсон қилмоқчи бўлсак, бу энг тўғри йўл. Лекин унақа қилмоқчи эмасмиз. Биз ижтимоий фаол фуқарони яратишимиз керак.

    Мавзуга оид фикрларнинг тўлиқ вариантини «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

    Чарос Низомиддинова тайёрлади.

    Тасвирчи ва монтажчи — Илҳом Хурсаналиев

     

    16.02.2022, 15:59   Изоҳ (0)   38242
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:15

    Чиноздаги деҳқон бозорида ўғрилик содир этган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:00

    NASA’нинг “ўлик” сунъий йўлдоши 60 йилдан сўнг биринчи марта сигнал юборди

    Дунё | 24 июн, 22:38

    Лондон полицияси Флоренсияда ясалган 285 йиллик скрипкани қидирмоқда 

    Дунё | 24 июн, 22:21

    “Украинани Европа Иттифоқи ва НАТОга қабул қилиш мумкин эмас” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 24 июн, 22:05

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари рафиқалари билан бирга қўшма концертда иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:51

    Ўзбекистонда беш ойда қанча фуқаро овқатдан заҳарлангани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:45

    Ўзбекистон Кубоги. “Машъал” меҳмонда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 24 июн, 21:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.