• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Нима учун давлат хизматида иш бошлаш вақтини 08:30, олийгоҳларда ўқиш бошлаш вақтини 10:00 га белгилаш мумкин эмас? Осмон узилиб ерга тушмайди» — Алишер Қодиров

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, депутат Алишер Қодиров йўлларда хавфсизликни таъминлаш масаласига бағишланган йиғилишда иштирок этганини маълум қилиб, қоидабузарларни жазолаш, тирбандликларнинг олдини олиш борасидаги фикрлари билан бўлишди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Президент раҳбарлигида ўтказилган, йўлларда хавфсизликни таъминлаш масаласига бағишланган йиғилишда иштирок этдим. Бир йилда 9 мингта авария, 3 мингга яқин ўлим, шундан 600 га яқини болалар. Фожиа! Бошқа таъриф йўқ.

    Жуда жиддий таклифлар билдирилди. Катта ишлар бошланган. Барча амалга оширилган ва оширилиши режалаштирилаётган ишларнинг самарадорлиги тартиб ва қоидаларга амал қилиш билан боғлиқ.

    Қонун фақат инсонпарвар бўлиши эмас, инсонларни ҳимоя ҳам қилиши керак. Тартиббузар оғзини тўлдириб жамиятга ақл ўргатмасин, одамларни чалғитмасин, ўзидан «тасодифлар қурбони» ясамасин — жазосини олсин, тамом.

    Зўравон, ғўдайган, пасткашлик комплексини машинаси воситасида тартибга тупурадиган эркатойлар ёки фаросатдан маҳрум, ҳаётининг мазмуни автомашинадан иборат, қоидани ўрганиш ва амал қилишга ақли ҳам, сабри ҳам етмайдиган «калтабин гражданларни» ҳайдовчилик ҳуқуқидангина эмас, озодлигидан ҳам маҳрум қилиш, 2-3 йил қайта тарбиялаш муассасаларига маҳкум қилиш тўғри бўлади деб ўйлайман.

    Бундайларни тўхтатиш учун кимларнидир моли ёки жонига зарар етишини, бир онани боласининг жасади устида чирқиллашини кутиб ўтириш керак эмас. Қонун устувор — жазо муқаррар бўлсин!

    Нафақат йўл ҳаракати қоидалари, жамоат тартиби, маъмурий қоидаларга ҳам амал қилинишига эришиш керак. Ким бўлсанг ҳам тартибни буздингми — жазонгни ол, рози бўл, ўзингни айбла. Тартиб бор жойдагина тараққиёт бўлади.

    Жамоат транспорти тизимли ва сифатли бўлса, аҳоли хусусий автодан кам фойдаланади. Жамоат транспорти тизимсиз ва сифатсизлигида тирбандликнинг ўрни катта. Тирбандликни келтириб чиқараётган оқимнинг катта қисми талабалар. Тирбандлик эрталаб ўқишга келиш ва қайтиш вақтига тўғри келяпти. Нима учун давлат хизматида иш бошлаш вақтини 08:30, олийгоҳларда оқиш бошлаш вақтини 10:00 га белгилаш мумкин эмас? Осмон узилиб ерга тушмайди, лекин жамоат транспортига ҳам, авто йўлларга ҳам босим жиддий камаяди.

    Яна бир масала, жамоат транспортининг сифати билан боғлиқ. Автобусларга пул тўплаш режаси қўйилиши тартибсизликни бошланиш нуқтаси. Автобусга қандай қилиб кунлик режа қўйиш мумкин? У йўловчи териб юриши эмас, белгиланган вақтда, белгиланган жойда бўлиши керак. Ҳатто, йўловчиси бўлмаса ҳам.

    Автобус ҳаракати учун алоҳида, ажратиб қўйилган йўл бўлиши автобусни аниқ график асосида ҳаракатини таъминлайди (намунали ўрнак — Истанбул). Менимча бу трамвай учун қайта тизим яратишдан арзонроққа тушади.

    Жазони кучайтириш, тартиббузарларга бетоқат муносабатни шакллантириш билан бир қаторда, жамоат транспортини жозибали ва қулай қилиш ҳам автомашина оқимини камайтириш, йўллардаги фожиалар олдини олишга хизмат қилади.

    Аввалроқ Ўзбекистондаги 2 мингдан ортиқ чорраҳа светофор билан жиҳозланмагани, йўл белгилари етишмаслиги, мамлакатнинг барча вилоятларида замонавий автомактаб ва имтиҳон марказлари ташкил этилиши, Ўзбекистонда йўл белгиларини ишлаб чиқишда «Автойўл» монополияси бекор қилиниши тўғрисида хабар берилганди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, мамлакатда 2021 йилда 10 мингдан зиёд авариялар содир этилган ва 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳат олган, 2,5 мингга яқин одам (263 нафар бола) ҳалок бўлган.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги назорати издан чиқиб кетган — Шавкат Мирзиёев
    • «Бечора инспектор нима қилиши керак?» — Шавкат Мирзиёев ЙПХ ходимлари фаолиятига қаршилик кўрсатиш муаммоси ҳақида

    12.02.2022, 21:30   Изоҳ (0)   22110
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янги Зеландия ва Австралия ўз фуқароларини зудлик билан Украинани тарк этишга чақирди

    12.02.2022, 21:11

    Марказий Осиёдаги энг катта, қадимий, собиқ ва «бўлажак» Тошкент трамвайи тарихи ёки «велосипедни қайта кашф этиш» керакми(ди)?

    12.02.2022, 19:49

    Асакада мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)

    12.02.2022, 19:27

    Йилига 2,5 млн йўловчига хизмат қиладиган аэропорт, кўзи ожиз ўқувчилардан хабар олган президент, ишдан кетган раҳбарлар — Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифид...

    12.02.2022, 18:50

    «Тиз чўкиб, йиғлаб узр сўрашимиз айтилди, мажлис тугагунча тик оёқда турдик» — Андижонда ота-оналардан кечирим сўрашга мажбурланган ўқитувчилар воқеаси юзасидан су...

    12.02.2022, 18:09

    Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари соат 07:00 да йиғилиш ўтказгани тасдиқланди

    12.02.2022, 16:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.