• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Йилига 2,5 млн йўловчига хизмат қиладиган аэропорт, кўзи ожиз ўқувчилардан хабар олган президент, ишдан кетган раҳбарлар — Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифидан репортаж (фото)

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Самарқанд вилоятида бўлиб қайтди. Ташриф давомида давлат раҳбари бир қатор объектларни бориб кўрди, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан суҳбатда бўлди, вилоят масъуллари билан йиғилишда 10 нафар раҳбарни ишдан олди. Ташрифни Самарқанддан ёритиб борган «Дарё» мухбирлари ўз таассуротлари ва репортажини ҳавола қилади.

    Ташрифнинг дастлабки манзили — йилига 2,5 миллион, соатига 800 нафар йўловчига хизмат қиладиган Самарқанд халқаро аэропорти

    Вилоятга етиб келган давлат раҳбари дастлаб Самарқанд халқаро аэропортида яратилаётган шароитларни кўздан кечирди. Ушбу аэропорт қарийб 83 миллион долларлик лойиҳа эвазига янгидан қурилмоқда. 2021 йили учиш-қўниш йўлаги қайта қурилган. Бугунги кунда янги терминал тўлиқ тикланиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Йўл, автотураргоҳ ва ёритиш устунлари барпо этилмоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Эътиборли жиҳати шундаки, терминалда self checking, яъни ўзини-ўзи рўйхатдан ўтказиш тизими мавжуд. Мазкур тизим орқали фуқаро ўз паспорти орқали махсус ускунадан чиптани олиб, божхона назоратига ўтади. Бу ерда ҳам автоматлаштирилган тизим орқали ақлли технологиялар фуқарони текширади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Айни вақтда сўнгги пардозлаш ишлари олиб бориляпти, янги учиш-қўниш йўлаги барпо этилди, замонавий радиолокацион тизим, 24 та самолёт учун тураргоҳ ҳамда 700 та автомобиль учун автотураргоҳ қурилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мазкур аэропорт биноси Мирзо Улуғбекнинг «Зижи жадиди Кўрагоний» китоби шаклида барпо этилган. Терминалнинг эни 175, баландлиги 25 метр. Терминал бир йилда 2,5 миллион, бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Аэропортда «очиқ осмон» режими қўлланилади, карго хизмати ҳам йўлга қўйилади. Янги терминал жорий йилнинг март ойида фойдаланишга топширилади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Навбатдаги манзил — қайтадан қурилаётган Имом Бухорий мажмуаси

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи чоғида буюк муҳаддис Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди. Давлат раҳбари мажмуа қурилишини кўздан кечирди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бу ерда қарийб 10 минг намозхонга мўлжалланган масжид, тўртта минора, айвонлар барпо этилмоқда. Мақбаранинг ўнг томонида, ер остида галерея қурилмоқда. Бу ерда зиёратчилар аллома қабрини кўриш имкониятига эга бўлади. Мақбара наққошлик ва хаттотлик санъати асосида сайқалланади. Унинг деворларига қадимий услубда Қуръони карим суралари ва ҳадислар ёзилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ҳазрати Ҳизр мажмуасидаги Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов мақбарасини ҳам зиёрат қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бўстонсарой кўчасида қурилган галерея услубидаги кўприкни пиёда кўздан кечирган президент

    Навбатдаги манзил вилоятдаги Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишмасида қурилган туннел бўлди. Туннелнинг узунлиги 120, кенглиги қарийб 27 метр. Рудакий кўчасида автомобиль ва трамвай йўли, пиёдалар ва велосипед йўлаклари қурилган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шу ерда президент йўллардаги авариялар, жамоат транспорти тизими ҳақида ҳам гапириб, Самарқандда трамвай бор эканлигини алоҳида қайд этди. Шавкат Мирзиёев Тошкентга ҳам трамвайни қайтариш ҳақида таъкидлади. Президентнинг сўзларига кўра, бу бўйича фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Туннел қурилиши кўздан кечирилгандан кейин йўлга тушган президент кортежи сал ўтмай яна тўхтади. Шавкат Мирзиёев мазкур туннел яқинида, Бўстонсарой кўчасида қурилган галерея услубидаги кўприкни пиёда кўздан кечирди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шу пайтгача йўлнинг Сиёб канали устидан ўтган қисми анча паст бўлиб, ёғингарчилик пайтида транспорт ва пиёдалар учун ноқулайлик туғдириб келган. Шу боис йўл 23 метргача кўтарилиб, эни 31 метргача кенгайтирилган. Йўлнинг икки четида ҳимоя воситаси, шовқин камайтирувчи тўсиқлар ўрнатилган. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилган.

    Президент Самарқанддаги кўзи ожизлар мактаб-интернатининг тўрт ўқувчисини ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилди

    Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги 59-сон кўзи ожизлар мактаб-интернатига ташриф буюрди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ташриф давомида президент кўзи ожиз ўқувчилар учун олийгоҳни тугатганларидан кейин ҳар бир давлат идорасида иш ўрни бўлиши кераклигини айтди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари ушбу мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатда бўлиб, у ерда ўқийдиган икки нафар қизга олий ўқув юртларига имтиҳонсиз ўқишга кириши бўйича қарорга имзо чекишини айтди.

    «Мен сизларнинг мактабларингиз ҳақида кўп эшитдим, Одинахон ва Маҳбубахонлар шахмат-шашка бўйича Ўзбекистон ва Жаҳон чемпионлари экан. Бу сизларнинг матоналатларингиз. Иккингиз ҳам хоҳлаган олийгоҳларингизга имтиҳонсиз қабул қилинасиз. Сизлар бугундан бошлаб ўзларингизни студентман деб ҳисоблашингиз мумкин», — деди президент.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Бундан ташқари, президент шашка бўйича олти карра Ўзбекистон чемпиони бўлиб, 2022 йилда Францияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиққан қизга ҳам олий ўқув юртига имтиҳонсиз қабул қилинишини айтди.

    Шунингдек, Шавкат Мирзиёев мактабнинг ўқитувчиларидан бири билан суҳбатда бўлган ва унинг қизига пианино совға қилишини айтди. Бундан ташқари, президент у қизга ҳам олий ўқув юртига ўқишга кириши бўйича қарорга имзо чекишини таъкидлади.

    Кейинги манзил — қиймати 381 миллион долларни ташкил этадиган Silk road Samarkand туризм маркази қурилиши бўлди

    Шавкат Мирзиёев ташриф давомида қиймати Silk road Samarkand туризм маркази қурилишини бориб кўрди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ушбу мажмуа Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали бўйида барпо этилмоқда. Бугунги кунда 8 та меҳмонхона, конгресс ҳолл, «Абадий шаҳар» карвонсаройи қурилмоқда. Меҳмонхоналарнинг иккитаси 22 қаватли, беш юлдузли, қолганлари тўрт юлдузли бўлади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари бизда туристлар келиб томоша қиладиган бино ва обидалар кўплиги, лекин хизматлар тури кам, сифати паст эканлигини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовга туризм соҳасида ўқиётган талабалар шу ерга келиб, амалиёт ўташи зарурлигини айтди.

    Шунингдек, президент «Абадий шаҳар» карвонсаройини ҳам кириб кўрди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Бу ерда тарихимиз, маданиятимиз намоён бўлади, одамлар болалари билан келиб кўради. Шунинг учун бинолардаги безаклар, ранглар меъёрида, миллийлигимизга хос бўлиши керак. Карвонсарой ҳовлисида ҳунармандлар растаси ташкил қилиш ҳам мумкин», — деди президент.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Битта маҳаллани тинчитган одам — у жамиятнинг қуйи поғонасидаги вазиятни билган одам». Президент Жомбой туманидаги 38 та маҳаллага тайинланган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан суҳбатда бўлди

    Ташрифнинг навбатдаги манзили эса Жомбой тумани «Тошкент» маҳалла фуқаролар йиғинига борди. Мазкур ҳудудда давлат раҳбари 38 та маҳаллага тайинланган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан суҳбатда бўлди.

    «Биз маррани жуда катта олдик. Самарқандда қиладиган ишларимиз шу кунгача қилган ишларимиздан беш карра кўп десак тўғри бўлади. Маҳаллаларда йўллар, свет, газ йўқ, ишсизлик мавжуд, одамлар мактабларидан норози. Ҳали мактабгача таълимимиз ҳамма қишлоқда йўқ. Халққа яқин бўлган давлат барча жабҳада ютади. Ота-бобомиздан қолган маҳаллани биз қанотсиз, қўлсиз, билимсиз, пулсиз қилиб қўйгандик. Мен ҳоким ёрдамчиларига катта имкон яратаман. Чунки битта маҳаллани тинчитган одам — у жамиятнинг қуйи поғонасидаги вазиятни билган одам», — дейди президент.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев ҳоким ёрдамчиларидан бири билан суҳбатда бўлиб, ундан маҳалласида қанча ишсиз фуқаро борлигини ва бунинг учун қандай ечим борлигини сўради. Таъкидланишича, бир маҳаллада 112 нафар ишсиз мавжуд ва улар томорқаси бор бўлган хонадонларга 10 нафардан бириктириляпти.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Танқидий руҳда ўтган йиғилишда 10 нафар раҳбар ишдан олинди — президент ташриф якунида Самарқанд вилояти ҳокимлар ва сектор раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказди

    Танқидий руҳда ўтган йиғилишда шаҳар ва туманлардаги долзарб иқтисодий-ижтимоий масалалар кўрсатиб ўтилди. Айрим ҳокимлар порахўрлик, таниш-билишчиликка йўл қўйган, одамлар дардига беэътибор бўлганлиги айтилди. Зарур маблағлар ажратилган бўлса-да, ичимлик суви, иссиқлик ва электр таъминотини яхшилаш ишлари суст ташкил этилгани таъкидланди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сув тежовчи технологиялар жорий қилиш учун ажратилган субсидия маблағлари мақсадсиз ишлатилган. Вилоят банкларида муаммоли кредитлар ҳажми ортган, кредитларни нотўғри ажратиш, имтиёзли кредитларга мўлжалланган маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган. Йўл-транспорт ҳодисалари, жиноятлар сони ошган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шавкат Мирзиёев йиғилиш давомида 10 нафар раҳбарни ишдан олди. Давлат раҳбари бундан ҳамма хулоса қилиш кераклигини айтди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Биз ислоҳотлар қиляпмиз. Инсонлар ҳаётини яхшилаш учун қарорлар чиқариляпти. Биз халқимиз олдида, халқаро ҳамжамият олдида очиқлик, эркинликни таъминлаш учун ҳаракат қиляпмиз. Инсонларни рози қилиш ҳақида гапириб турганимда раҳбарларнинг ўзини ўйлаб, нопок ишлар қилишига йўл қўймайман», — деди президент.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шундай қилиб 10 февраль куни кечқурун давлат раҳбарининг Самарқанд вилоятига қилган ташрифи якунланди.

    12.02.2022, 18:50   Изоҳ (0)   34316
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тиз чўкиб, йиғлаб узр сўрашимиз айтилди, мажлис тугагунча тик оёқда турдик» — Андижонда ота-оналардан кечирим сўрашга мажбурланган ўқитувчилар воқеаси юзасидан су...

    12.02.2022, 18:09

    Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари соат 07:00 да йиғилиш ўтказгани тасдиқланди

    12.02.2022, 16:57

    Маҳалла вазири Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди

    12.02.2022, 16:36

    Муборак туман ИИБ бошлиғи қамоққа олинди. Унинг 50 минг доллар билан қўлга тушган ҳоким ўринбосари масаласига алоқаси борлиги айтилмоқда

    12.02.2022, 16:20

    Бухорода президентдан дакки эшитгач, ишдан олинган собиқ амалдор ҳудудий бошқармалардан бирига раҳбарлик қилишни бошлади

    12.02.2022, 15:32

    Жиззахда ноқонуний фаолият юритаётган спиртли ичимлик цехи борлиги маълум бўлди

    12.02.2022, 14:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.