• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий Осиёдаги энг катта, қадимий, собиқ ва «бўлажак» Тошкент трамвайи тарихи ёки «велосипедни қайта кашф этиш» керакми(ди)?

    Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Самарқанддаги ташрифи доирасида трамвай тизими Тошкентга қайтишини айтди. Бундан олти йил олдин — 2016 йили юз йиллик тарихга эга Тошкент трамвайи ўз фаолиятини тўхтатганди. «Дарё» Марказий Осиёдаги энг қадимий ва катта, узоқ йиллар пойтахт аҳлига беминнат хизмат қилган ушбу трамвай тизими ёки дунё аччиқ тажрибасидан ўтган, «қоқилган тошга кўриб-билиб туриб яна қайта қоқилиш» нечоғлик тўғри-нотўғрилигига тўхталади.

    Мавзуга доир: Тошкентга қайтаётган трамвай ҳақида пойтахтда яшовчиларнинг фикри қандай?

    Марказий Осиёда энг биринчи

    Тошкент трамвайининг яратилиши XIX аср охирига бориб тақалади. 1896 йил Тошкентнинг рус маъмурияти бельгиялик тадбиркор Эдуард Эмпен билан «Тошкент трамвайи» қуриш ҳақида шартнома имзолайди. Эдуард Эмпен жаҳон миқёсидаги темир йўл ва метро қуриш компаниясига эга бўлиб, Париж метрополитени ва Россиянинг кўплаб шаҳарларидаги темир йўл қурилишларида қатнашганди.

    Тошкент конкаси

    Тошкент конкаси
    Фото: LiveJournal

    Орадан бир йил ўтиб, Тошкентдаги бир нечта кўча бўйлаб биринчи конка (отлар тортувчи трамвай вагони) йўли қурилиши бошланади. Кейинги йилларда ҳам қурилиш давом эттирилиб, 1912 йилга келганда Тошкентда жами 30 та отли трамвай вагонлари аҳолига хизмат кўрсатади. Трамвай депоси эса ҳозирги эски шаҳар ҳудудида жойлашган эди.

    Марказий Осиёдаги иккинчи трамвай тизими ҳисобланувчи Олмаота трамвайи эса анча кейинроқ, 1937 йили очилади.

    Вороновский (ҳозирги академик Сулаймонова) кўчасида ҳаракатланаётган тор йўлакли трамвай. 1913 йил

    Вороновский (ҳозирги академик Сулаймонова) кўчасида ҳаракатланаётган тор йўлакли трамвай. 1913 йил
    Фото: LiveJournal

    Тор йўлли трамвай

    1912 йил 29 декабрь куни Тошкентда илк электр трамвай йўли ишга туширилади. Ушбу трамвай йўли тор йўлакли трамвай ҳисобланиб, ўша пайтларда трамвай ва темир йўл бир хил стандартда қурилмас эди. Октябр инқилобидан кейин бельгиялик тадбиркорга тегишли Тошкент трамвайи миллийлаштирилади ва Халқ хўжалиги Олий кенгаши тасарруфига олинади. 1918–1920 йиллар оралиғида Тошкентда трамвай ҳаракати тўхтаб қолади. Фақатгина тўрт йил ўтиб, ҳаракат тўла тикланади.

    Шайхонтоҳур кўчаси. 1920 йил

    Шайхонтоҳур кўчаси. 1920 йил
    Фото: LiveJournal

    1934 йили бутун дунёда бир йўлли ва тор йўлакли трамвайдан воз кечилиши фонида СССРда ҳам тор йўлакли трамвай йўллари темир йўл стандартига ўтказила бошланади. Уруш йилларида Тошкент трамвайи учун рус ҳудудларидан юзлаб вагонлар олиб келинади.

    Шота Руставели кўчаси. 1930 йиллар

    Шота Руставели кўчаси. 1930 йиллар
    Фото: Макс Пенсон

    Тошкент трамвайи ҳаракати тўхтовсиз ўсиб бораверди. Ривожланишнинг энг юқори чўққисида 27 та йўналишда ҳаракатланувчи бир неча юздан ортиқ вагонларга эга бўлади. Трамвай йўлининг умумий узунлиги эса 250 километргача чўзилади. 1980 йилларда шаҳарга ҳар йили ўнлаб Tatra Т3, КТМ-5 ва РВЗ-6 русумидаги вагонлар мунтазам равишда етказиб берилади.

    Бельгия электр жамияти томонидан Тошкент трамвайига электр етказиб бериш учун қурилган бино

    Бельгия электр жамияти томонидан Тошкент трамвайига электр етказиб бериш учун қурилган бино
    Фото: LiveJournal

    XXI аср — Тошкент трамвайининг тугаш даври

    Ўзбекистон мустақилликка эришганида сўнг ҳам бир қанча вақт янги трамвай йўллари ётқизилади, трамвай йўли деярли бутун Тошкентни қамраб олади. Трамвай парклари КТМ-8М ва Tatra Т6B5 вагонлари билан янгиланади. Трамвай Тошкент шаҳрининг ўзига хос белгилардан бирига айланади. Бироқ кейинчалик йўналишларни ёпиш бошлаб юборилади.

    XXI аср Тошкент трамвайининг тугаш даврини бошлаб беради. Дастлаб биринчи депо ёпилади ва ҳозирги Ислом Каримов кўчасидан ўтувчи трамвай линияси демонтаж қилинади. Шундан сўнг бирин-кетин Тошкентдаги турли трамвай йўналишлари ёпила бошланди. 2007 йили 30 та 71-619КТ вагонлари келтирилади ва баъзи янги йўналишлар очилади, аммо бу йўналишлар ёпилишини тўхтатмайди.

    Тошкентнинг ўзига хос рамзларидан бирига айланган яшил Tatra 6B5 трамвайи 

    Тошкентнинг ўзига хос рамзларидан бирига айланган яшил Tatra 6B5 трамвайи 
    Фото: Trans Photo

    2008 йили бирданига уч трамвай маршрути: 3, 6 ва 29-линиялар ёпилади. Шундан кейин шаҳарда 11 та трамвай йўналиши қолади. 2015 йили машҳур 13-трамвай йўналиши (Шимолий вокзал — Қўйлиқ бозори) қисқартирилади. 2016 йилга қадар қисқартириш ва ёпишлар давом этади. Худди шу йили март ойида шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов барча трамвай йўналишларининг бир ой муддатга ёпилишини эълон қилади. 2 май куни 17-йўналишнинг сўнгги вагони депога кириб келиши билан Тошкент трамвайининг 115 йиллик тарихи якун топади. Бу пайтда шаҳарда бор-йўғи 7 та йўналиш ҳаракатда эди.

    Тошкентга ёхуд Ўзбекистон шаҳарларига трамвай керакми?

    Тошкент трамвайи собиқ СССРдаги энг самарали трамвайлардан бири бўлиб, кунига юз минглаб йўловчига хизмат кўрсатган. Бироқ Тошкент трамвайи ёпилиши сабабларидан бири сифатида расмийлар трамвай тизимининг самарасизлиги ва шаҳарда автотранспорт воситалари ҳаракати кўпайганини сабаб қилиб кўрсатади. Трамвай линиялари ўрнида автобус йўналишлари ташкил этилади. Тошкент трамвайининг сўнгги вагонлари Самарқандга олиб кетилади.

    Тошкент трамвайи йўналишлари харитаси

    Тошкент трамвайи йўналишлари харитаси
    Фото: Trans Photo

    Трамвайнинг қанчалик самарали ёки самарасизлигини у мавжуд йилларда Тошкентда яшаган инсонлар яхши билади. Унинг автотранспорт воситалари ҳаракатига халал бериши ҳам эски гап бўлиб, 1971 йили «Шаҳар автомобилларни қабул қилиши керак» дея дабдабали нутқ сўзлаган Франция президенти Жорж Помпидунинг адашганини тарих далиллайди. У пайтларда автомобиллар тараққиёт, трамвай эса эскилик рамзи сифатида кўрилаётганди. Қолаверса, автомобиль ва автобуслар трамвайдан фарқли ўлароқ инфратузилма талаб этмасди. Натижада бутун дунё бўйлаб трамвайларни автобус ва троллейбусларга алмаштириш бошланади.

    Бироқ орадан 20-30 йил ўтиб, трамвай яна қайта туғилади. Бунга автобуслар сиғими катта бўлмагани учун юқори йўловчилар оқимига етарли хизмат кўрсата олмагани, автобусларнинг автомобиллар сингари тирбандликларида қолиб кетиши, метро қурилиши эса катта маблағ талаб этиши сабаб бўлади. Нисбатан кичик, йўловчилар оқими кўп бўлмаган шаҳарларда метро қуриш фойда эмас, зарар келтиради.

    Тошкент трамвайининг сўнгги вагони депога кириб келмоқда

    Тошкент трамвайининг сўнгги вагони депога кириб келмоқда
    Фото: Тоштранс

    Қолаверса, трамвай атроф-муҳит учун ҳам фойдали бўлиб, минглаб автобус ва автомобиллар чиқарувчи зарарли тутундан холи эди. Шунингдек, замонавий трамвайларнинг ташкил этилиши автомобиль ҳаракатини камайтиради ва бўш жойларни пайдо қилади (масалан бир неча минг квадрат километрлик автотураргоҳларга ҳожат қолмайди).

    Европанинг энг қадимги трамвай тизимларидан бири бўлмиш Нант трамвай тизими Франция ҳукуматининг йўлларни автобус ва автомобиллаштириш сиёсати (ўхшаш важ-карсон) сабаб 1958 йил ёпиб қўйилади. Бироқ трамвайларнинг янги авлоди пайдо бўлиши ва уларнинг шаҳарларга қайтиши француз ҳукуматини ҳам трамвай тизимларини тиклашга мажбур қилади. Янгиланган Нант трамвайи иккинчи марта 1985 йили очилади. Тез орада трамвайнинг самарадорлигига амин бўлган (биринчи куниёқ ўттиз мингга яқин йўловчи ташилади) ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб шаҳарларга трамвай тизимини қайтаришни бошлайди. Трамвайга янги футуристик кўриниш берилган Европа шаҳарларида ушбу транспорт тури яна олдинги мавқейини тиклайди.

    Нант трамвайи

    Нант трамвайи
    Фото: Depositphotos

    Энг қизиғи, ушбу «аччиқ тажриба» 1930–1990 йилларда ҳам юз берган бўлиб, ҳукумат раҳбарлари 2016 йили ўтган асрнинг ўттизинчи йиллари важи билан трамвай тизимини ёпаётганида, бутун дунё трамвай афзалликларини тушуниб, янги трамвай йўлларини ишга тушираётганди. Жаҳон тажрибаси барчасини айтиб турганда, расмийларнинг бундай қарор қабул қилиши кутилмаган бўлди.

    Страсбург трамвайи

    Страсбург трамвайи
    Фото: Wikipedia

    Агар трамвай Ўзбекистон шаҳарларига қайтса ва тўғри йўлга қўйилса, нафақат, йўллардаги тирбандликлар, балки йўл ёқасида пайдо бўлувчи «автокарвон»ларни ҳам камайтириши мумкин. Трамвай бугунги кунда шаҳар атмосферасини карбонат ангидридга тўлдираётган автобус ва автомобилларга қараганда анча экологик тоза ва қулай ҳамдир. Айниқса ҳозирда Тошкент метросида кунда-кунора кузатилаётган носозликлар, автобуслар «пойгалар»и ва кечикишлари фонида трамвай ўзбек шаҳарлари учун ҳам арзон, ҳам қулай жамоат транспортига айланиши мумкин. Шу билан бирга трамвай инфратузилмаси метро каби йирик маблағлар ҳам талаб этмайди.

    12.02.2022, 19:49   Изоҳ (0)   43382
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.