Пишлоқли қатлам остида товуқ гўшти жуда мазали ва юмшоқ бўлиб пишади.
Керакли маҳсулотлар:
- пиёз – 1 дона;
- ўсимлик ёғи – 2 ош қошиқ;
- товуқ филеси – 400 грамм;
- помидор – 1-2 дона;
- пишлоқ – 70 грамм;
- тухум – 2 дона;
- майонез – 3-4 ош қошиқ;
- хантал – 2 чой қошиқ;
- туз ва зираворлар.
- Печ олдиндан 200 даражада қиздирилади.
- Пиёз ингичка паррак қилиб тўғралади. Ўсимлик ёғида қизаргунга қадар қовурилади.
- Товуқ филеси юпқа бўлакларга бўлинади. Туз ва зираворлар сепилади. Помидорлар ҳам паррак шаклда тўғралади.
- Пишлоқ қирғичдан ўтказилгач, силлиқ бўлгунча тухум, майонез ва хантал билан аралаштирилади.
- Филе қолипга солиниб, устидан қовурилган пиёз ва помидор солинади.
- Устидан пишлоқли аралашма қуйилади ва 15-20 дақиқа давомида пиширилади.