Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 9 февраль куни Фаластин элчиси Муҳаммад Абдулла Таршахани ва Корея Республикаси элчиси Кан Чжэ Квонни мамлакатдаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди.
Қайд этилишича, Фаластин элчиси билан учрашувда элчининг фаолияти давомида Ўзбекистон—Фаластин муносабатлари изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланган. Томонларнинг ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Абдулла Таршахан 2013 йилда Фаластиннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига тайинланган.
Шунингдек, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Жанубий Корея элчисининг икки томонлама дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини эътироф этган. Суҳбат чоғида аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, бўлажак тадбирлар жадвали ва томонларни қизиқтирган соҳаларда ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш режалари муҳокама қилинган.
Элчилар Ўзбекистонда ўз фаолиятини амалга ошириш учун яратилган қулай шароитлар ва кўрсатилган кўмак учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)