Наманган халқаро аэропортидан Россиянинг Доғистон республикаси пойтахти Махачқалъага илк парвоз амалга оширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Чартер рейси Россиянинг Red Wings авиакомпаняси томонидан бажарилди.
Мазкур авиакомпанияга қарашли Sukhoi Superjet 100 русумли ҳаво кемаси 8 февраль куни Махачқалъадан Наманганга 38 нафар йўловчини олиб келди ва шу куннинг ўзида 93 нафар йўловчини Намангандан Доғистон пойтахтига элтиб қўйди.
Наманган халқаро аэропорти мутасаддиларининг «Дарё»га маълум қилишича, талаб юқори бўлган тақдирда мазкур йўналишдаги авиарейслар келгуси ҳафта ва ундан кейин ҳам такрорланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Шарқий хаб» лойиҳаси доирасида Намангандан Россиянинг Москва, Перм, Самара, Омск, Оренбург, Иркуцк, Краснодар, Екатеринбург ва Уфа каби 9 та шаҳрига қулай ва арзон рейслар йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)