• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда қурол муомаласи соҳасидаги назорат Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди, деб хабар беради ЎзА.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мазкур қонун лойиҳаси билан амалдаги қонунлардаги мавжуд тушунчаларни, қурол турлари ва уларнинг ҳуқуқий мавқейини «Қурол тўғрисида»ги қонунга мувофиқлаштириш назарда тутилмоқда. Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш вазифалари Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ҳуқуқий жиҳатдан ўтказилмоқда. Шунингдек, қурол муомаласи билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузиш учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши белгиланган.

    Таъкидланишича, ушбу қонун лойиҳасини тайёрлаш давомида хорижий тажрибалар ўрганилган. Хорижий давлатларда қурол муомаласи соҳасидаги муносабатлар, яъни лицензиялаш ва рухсатнома бериш ҳамда уларнинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш ваколати ягона давлат органига топширилган. Бундан ташқари, қўшни давлатларда қуролдан фойдаланиш ёши 18—20 ёш этиб белгиланган. Ушбу қонун билан эса Ўзбекистонда ов қуролини олиш 25 ёш этиб белгиланмоқда.

    Амалдаги «Қурол тўғрисида»ги қонунга кўра, 18 ёшга тўлган фуқаролар фуқаровий спорт қуролини ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини, 21 ёшга тўлган фуқаролар фуқаровий ов қуролини олиш ҳуқуқига эга.

    Мажлисда депутатлар қуролдан фойдаланиш ёши нега айнан 25 ёш этиб белгиланаётгани билан қизиққан. Прокуратура вакилларининг қайд этишича, Ўзбекистонда 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган фуқаролар 49 та ов қуролларига эга, 25 ёшгача бўлганлар ўртасида эса 500 нафар фуқарода овчилик қуроллари бор. Аксарият ҳолларда «менда қурол бор» деган ўзини кўрсатиш мақсадида сотиб олинган ҳоллар ҳам мавжуд. Ов қуролини сотиб олиш ёши 25 ёш қилиб белгиланиши ёшлар ўртасида совуқ қуроллардан фойдаланиб, турли жиноятларни содир этиш ҳолатлари камайишига хизмат қилади.

    Бундан ташқари, амалдаги қонун ҳужжатларида жавобгарлик фақатгина ўқотар қуролнинг муомаласи соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган бўлиб, «Қурол тўғрисида»ги қонун билан жорий этилган бошқа, ўқотар бўлмаган қурол турлари (пневматик, тиғли совуқ, улоқтириш, сигнал берувчи, ўзини ўзи ҳимоя қилиш) билан содир этилган ғайриқонуний қилмишлар учун жавобгарлик умуман белгиланмаган.

    Лойиҳа билан 6 та қонундаги қурол муомаласига оид ишлатилаётган тушунчалар ва фаолияти қурол билан боғлиқ мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий мавқеи тўғрисидаги нормаларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали «Қурол тўғрисида»ги қонун ва қурол муомаласи соҳасидаги тегишли қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш назарда тутилган.

    Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Қурол тўғрисидаги» қонун 2019 йил 29 июлда президент томонидан имзоланган. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият фақат Ўзбекистон ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Ўзбекистонда ноқонуний сақланган қуролларни ўз ихтиёри билан ИИВга топширганларга пул мукофоти берилади.

    Мавзуга доир: 

    • Тошкентда пневматик қурол билан машинага ўқ узган шахс 15 суткага қамалди
    • Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари электрошокердан фойдаланишни бошлади

    09.02.2022, 15:49   Изоҳ (0)   22209
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Намангандан Доғистонга илк авиапарвоз амалга оширилди

    09.02.2022, 15:38

    «Ўзавтосаноат» вакили божхона тўловлари қайта кўриб чиқилиши кераклигини тан олди

    09.02.2022, 15:09

    Бухоро вилояти ҳокими дам олиш куни тўртта туманда йиғилиш ўтказгани тасдиқланди

    09.02.2022, 14:51

    «Ўзгидромет» 10 февралда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    09.02.2022, 14:36

    Навоийда ноқонуний уй-жой қуриш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

    09.02.2022, 13:56

    Видео: Алишер Навоий таваллуди муносабати билан ўзбек тилида табриклаган АҚШ элчиси

    09.02.2022, 12:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.