• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Даврон Ҳидоятов 781 гектар ер майдони президент фармонига хилоф тарзда ажратиб бергани ҳақидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирилди

    Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳар ҳокими лавозимида ишлаётган Даврон Ҳидоятов Тошкент вилояти ҳокими бўлиб ишлаган даврида масъулияти чекланган жамиятлардан бирига 781 гектар ер майдони президент фармонига хилоф тарзда ажратилгани оид хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати «Дарё»га тарқалган хабарлар юзасидан муносабат тақдим этди.

    Қайд этилишича, 2021 йилнинг 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида Тошкент вилоятидан 7 853,3 гектар ер майдони, шундан 3250,013 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдони Тошкент шаҳрига ўтказилган. Бу, ўз навбатида, аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга муайян даражада салбий таъсир кўрсатмай қолмаган.

    Шу жиҳатни инобатга олган ҳолда, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш сиёсатини янада мустаҳкамлаш ва Тошкент вилоятининг қишлоқ хўжалиги самарадорлиги салоҳиятини барқарор сақлаш мақсадида, Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 7-октябр куни 164-10-0-Қ/21-сонли «Вилоят ҳокимининг 2021 йил 16-сентябрдаги 128-10-0-Қ/21-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

    Унга кўра, МЧЖга Нурафшон шаҳри ҳудудидаги жами 781 гектар ер майдони шаҳарнинг тасдиқланган бош режасига асосан қурилиш ишлари бошлангунга қадар бошоқли дон экинларини экиш учун вақтинча бириктириб берилган. (Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг ўзида Нурафшон шаҳри учун ажратилган ерлардан 50 гектар ер майдонлари йўллар ва бошқа инфратузилмани ташкил қилиш учун фойдаланилган.)

    Ушбу қарорга Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 49-моддаси асос қилиб олинган. Мазкур моддада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар туман ёки вилоят ҳокимининг қарори билан қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) ижарага, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига эса доимий эгалик қилиш учун ёки ижарага берилиши белгиланган.

    Шунингдек, кодекснинг 61-моддасида юридик шахслар ўзларига бириктириб қўйилган ерлардан туман ёки шаҳар ҳокимининг қарорига мувофиқ бошқа юридик шахсларга, фуқароларга ер участкаларини вақтинча фойдаланишга беришлари мумкинлигини назарда тутувчи нормалар мавжуд.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2017 йил 24 августдаги «Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳри ва Ўрта Чирчиқ туманининг чегараларини ўзгартириш, Тўйтепа шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳамда Тўйтепа шаҳрини Тошкент вилоятининг маъмурий маркази этиб белгилаш, шунингдек, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳудудини қисман ўзгартириш тўғрисида»ги СҚ-207-III-сон қарори билан собиқ Тўйтепа шаҳри ҳудуди 3248,2 гектар этиб белгиланган ҳамда шаҳар ҳудудига ўтаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифаси ўзгартирилган.

    Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июндаги «2035 йил давригача Нурафшон шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги 473-сон қарори билан Нурафшон шаҳрининг 2035 йил давригача бўлган бош режаси асосий қоидалари тасдиқланган бўлиб, унга кўра 3248,2 гектар ер майдони истиқболда шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш учун ажратилганлиги кўрсатилган.

    Ер кодексининг 43-моддасида Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадлар учун белгиланган ерлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобланиши белгиланган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарорига асосан, Тошкент вилоятида жами 11 013 гектар ер майдонига токзор плантациялари барпо этилиши белгиланган. Қишлоқ хўжалиги фойдаланишидаги ер майдонларида 2022 йил бошоқли дон экинини жойлаштириш бўйича Тошкент вилоятида белгиланган кўрсаткичларни таъминлаш мақсадида бошоқли дон экинларини экиш мақсадга мувофиқ, деб топилган.

    «Шу ўринда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни бериш (тасарруф этиш, ижара, фойдаланишга бериш, вақтинчалик бириктириш ва ҳоказо) юзасидан маъмурий регламент ишлаб чиқилмагани, ҳудудий адлия органлари томонидан қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиш механизми яратилмаганини ҳам назарда тутиш лозим.

    Қарор санасига эътибор қилинса, (октябрь ойи) у айни қишлоқ хўжалиги экинлари, хусусан, кузги ғалла экиш мавсуми кетаётган паллада қабул қилинганини кўриш мумкин. Бундан англашиладики, экиш мавсуми ўтиб кетса, йил якунига келиб, ер майдонлари экин экиш учун яроқсиз ҳолатга келиб қолиши, бу эса, ўз навбатида, юқорида таъкидланганидек, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда муаммолар туғдириши ҳисобга олинган ва ер мавсумий фойдаланиш учун тезкор бириктириб берилган.

    Бир сўз билан айтганда, ўша вақтда ердан самарали фойдаланиш, деҳқонлар таъбирига кўра, ернинг «умри»ни бекор ўтказмаслик, қолаверса, Тошкент вилоятида Ҳукумат томонидан берилган топшириқларни тўлақонли бажариш, вилоят кўрсаткичларини Республика кўрсаткичлари даражасига етказиш учун мана шундай йўл тутилган ва юқоридаги қарор қабул қилинган», – дейилади ҳокимлик хабарида.

    Адлия вазирлиги муносабати

    Адлия вазирлиги ҳам ушбу хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлисида адлия вазири Руслан Давлетовнинг 2021 йилда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

    Вазир ўз ахборотида яна бир муҳим масала – ер ажратиш борасида ҳам маълумотларни тақдим этди.

    Таъкидланишича, Ўзбекистонда ер ажратиш аллақачон аукцион орқали амалга ошириш тизимига ўтилган бўлса-да, барибир тўғридан-тўғри ер ажратишга уринишлар учраб турибди. Бу масала бўйича тушунтиришлар берилди, ер ажратишга оид кўпчилик нарсалар, хусусан, регистрация китобларини юритиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан олиб қўйилган.

    Шунга қарамай Тошкент вилоятида 2021 йил октябрь ойида 781 гектар ер майдони МЧЖга шундоқ бериб юборилгани ҳақида маълумот берилди.

    «Адлия вазири томонидан юқоридаги Тошкент вилоятида бўлган ер ажратиш бўйича ҳолатлар бирор субъект ёки шахс томонидан содир этилганлиги ёхуд содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласи бўйича ҳеч қандай маълумот берилмаган.

    Фақатгина бу каби ҳолатларнинг олдини олиш кераклиги, ер ажратишда янада эътиборли бўлиш лозимлиги ва бу соҳадаги ислоҳотларни давом эттириш жоизлиги ҳақида айтиб ўтилган», – дейилади вазирлик хабарида.

    Эслатиб ўтамиз, 18 ноябрь куни Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилиб, Чирчиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Ҳидоятовнинг ўрнига Қашқадарё вилоятига 2019 йилнинг октябридан буён раҳбарлик қилиб келаётган Зоир Мирзаев тайинланди.

    Мавзуга доир:

    • «Бири коррупцияга йўл очади, бошқаси дарров ғўддайиб, оёғи ердан узилади». Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг собиқ ҳокимлари ҳақида
    • «Катта-катта ҳокимларни жавобгарликка тортсангиз, сизни ҳурмат қилишни бошлайман». Мирзиёев ер ажратишдаги коррупция ҳолатлари юзасидан бош прокурорга юзланди

    05.02.2022, 14:13   Изоҳ (0)   26065
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухоро чегара постларида салкам 1,5 млрд сўмлик маҳсулотларни яширинча олиб ўтишга уринган шахслар ушланди

    05.02.2022, 13:33

    Жиззах ва Фарғонада жами 548 млн сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    05.02.2022, 11:52

    Шавкат Мирзиёев Пекинда қатор давлат раҳбарлари билан учрашди (фото)

    05.02.2022, 11:41

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси қурилмалар ҳолатини ўрганиш мақсадида Шўртан газ-кимё мажмуасида бўлди

    05.02.2022, 11:40

    Қашқадарёдаги прокурор-ҳокимлар «Ўзбекистон прокуратурасига 30 йил» эсдалик нишони билан тақдирланди

    05.02.2022, 11:30

    Паркентдаги қадимий ёдгорлик ғишт заводига айлантирилган – масъуллар нима дейди?

    05.02.2022, 10:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.