• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Паркентдаги қадимий ёдгорлик ғишт заводига айлантирилган – масъуллар нима дейди?

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2 февраль куни Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган археологик ёдгорликни сақлаш ва муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилгани тўғрисида баёнот берди.

    «Култепа» археология ёдгорлиги

    «Култепа» археология ёдгорлиги
    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, туман ҳокимлиги 2018 йил 28 сентябрда «Истиқбол» МФЙда жойлашган «Култепа» археология ёдгорлигига тегишли 2 гектар ерни аукционда «У.Қ.Б» МЧЖга хом ғишт ишлаб чиқариш цехи қурилиши учун ноқонуний сотган. Ҳудудда маҳсулот ишлаб чиқариш ва қазилма ишлари олиб борилиши натижасида маданий мерос объектига 1,5 триллион сўм миқдорда моддий зарар етказилган.

    «Дарё» мухбири ҳолатни ўрганиш мақсадида қадимий ёдгорлик майдони дейилаётган ҳудудда бўлиб, ерни сотиб олган тадбиркордан интервью олди. Ер эгаси, «Уста қурилиши бизнес» МЧЖ раҳбари Шаҳобиддин Умматиллаев ҳудудни қонуний тартибда, аукцион орқали сотиб олганини, унга объект майдони  давлат муҳофазасидаги жой эканини исботловчи бирорта ҳужжат тақдим этилмаганини айтди.

    Шаҳобиддин Умматиллаев

    Шаҳобиддин Умматиллаев
    Фото: «Дарё»

    «Бу ерни 2018 йили аукционда 175 миллион 800 минг сўмга ютиб олганмиз. Орадан 20 кун ўтиб, Паркент туман ҳокими ерни бизнинг ташкилотга база яратиш бўйича қарор чиқариб берди. Кейин култивация ишлари бошланди. 2020 йилгача бир маромда ишлаб келдик. 2020 йилнинг июнь ойларида ишчиларим менга Маданий мерос деган ташкилотдан одам келгани ҳақида айтди. Уларнинг айтишича, бизнинг 2 гектар еримиз Маданий меросга тегишли экан. Орадан 1 ярим 5 ой ўтгач, Паркент туман ички ишлар бўлимига чақирилдик. Уларга ҳужжатларнинг ҳаммасини тақдим қилдик. Шундан сўнг орадан уч ойлар ўтди. Бир кун келишди, биз йўқ эдик. Трактор ишлаб чиқиб кетган пайт улар майдонни айланибди-да, кўзанинг синиғини кўришибди. Кейин бизни чақиришди. Келсам, 5-6 киши турган экан. Бири Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг бошлиғиман, деди. Мен «Бу ерга коррупциянинг нима алоқаси бор», дедим. Бири департаментдан, бири Маданий меросдан экан. Улардан ҳужжатини сўраганимда ҳеч қайси бири ҳужжатини тақдим этмади. «Машинада бор, кўрсатамиз», дейишди.

    Маданий мерос агентлиги ходимига: «Менинг қарорим (ҳужжат) бор, сенда бу борада қарор (ҳужжат) борми?», дедим. У «Култепа»нинг Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилганини айтди. Бу ерда «Култепа» эмас, бу ерда «Истиқлол» МФЙ, «Култепа» пастроқда. Бир ойча аввал вилоят прокуратурасидан олдимга келишди, улар ҳам ўрганди, ҳали хулосага келинмади».

    Бугунги бўлаётган воқеалар ақлга сиғмайди. Маданий мерос ходимига кимдир пул таклиф қилганми шу ерни олиб бер, деб? Нима учун 6,5 гектар мерос эмас-да, 2 гектари мерос, 4,5 гектари тепа эмас. Ёзилишича, 2018 йили ютиб олган, 2019 йилда Маданий меросга берилган деб. Қандай қилиб? Маданий мерос бировнинг уйига келиб олиб қўёлмайди-ку. Бўлаётган нарсалар мантиққа тўғри келмаяпти. Мен Маданий мерос ходимининг ўзига ҳам савол бердим. Сенга бирортаси пул берган бўлса айт, лекин ҳамма ташкилотларни овора қилма, дедим».

    Улар «Бу ерда қабр бор», дейишди. Қабр 1 млрд 800 миллион йиллик дейишди. «Менинг ерим ернинг қатлами, қабр пастроқда бўлиши мумкин», дедим. Майли, 2 гектарни Маданий мерос мендан олиб қўяр, 4 гектар менда қолади. Нима бу ерга ҳайкал ўрнатадими? Бу ерда Маданий мерос орқали кимнингдир манфаати ётибди. Агар 6,5 гектарнинг ҳаммасини талаб қилганда бошқа гап эди. Лекин ундай бўлмаяпти. Битта тепаликдаги 6,5 гектардан 2 гектари меники, қолгани «Asia Keramiks»ники. Улар ғишт ишлаб чиқаришади: 5 гектарли ғишт заводи, туркларники, ҳозирда иш фаолияти тўхтаб турибди», — дея ҳолатни изоҳлади тадбиркор.

    Антикоррупция агентлиги баёнотида археология ёдгорлиги дейилаётган ер майдони ҳукуматнинг 2019 йил 4 октябрдаги қарори асосида Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилгани келтирилган. Аммо ер чиндан ҳам бир йил аввал (2018 йилда) тадбиркорга сотиб бўлинган.

    Шаҳобиддин Умматиллаев сўзи давомида масъуллар ҳудуддан топилган кўза бўйича ҳеч қандай тушунтириш бермагани, ғишт заводини қуриш ва ишга тушириш учун анчагина маблағ сарфлаганини айтди.

    «Бу ерга 3 млрд сўмга яқин пулим кетди. Техникалар сотиб олинди. Агар аукцион вақтида бу ер Маданий меросники экани айтилганда олмасдим. Агар Маданий мерос ўша вақтда ҳаракат қилганда аукционга чиқмас эди. Бизга шу кунгача бу ер Маданий мерослиги ҳақида расмий қоғоз бермаган. Фақат гапда. 1-2 йил аввал келганда биз пул ҳам тикмасдик, қайтариб берардик. Ҳозир 6,5 гектардан 2 гектари уларники, қолгани эса ундай эмас экан. Нима учун бир ҳовлини иккига бўлиб қўйишяпти?

    Бу ерни кўриб турган қайси инсон айта олади, нимаси маданий мерос бу ернинг? Ҳамма жойдан қабр чиқиши мумкин. 100 йил аввал кимдир ўлиб кетгандир. Қабр чиқди, дегани Маданий меросга киради, дегани эмас-ку. Аввал фактлари билан исботлашсин, туман ҳокими қарорини олиб келишсин. Маданий мерос олишидан аввал менинг аввалги қароримни бекор қилиб бериши керак. Сизнинг уйингизга келиб, «Бу ер Маданий меросники, бу ерни бўшат», дейишса. Биттаси келиб «Мен тезроқ кадастр қилишим керак» дейди. «Бу сенга холангни уйими кадастр қиласан», дедим. Бугунги кунда чиқаётган хабарлар умуман ўринсиз», — деди у.

    Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси матбуот котиби Баҳодир Ашуров ҳудудда ўтказилган хатлов ишлари бўйича маълумот берди. Унинг  таъкидлашича, ўрганишлар жараёнида ер археология ёдгорлигига қарашли экани аниқланган.

    Баҳодир Ашуров

    Баҳодир Ашуров
    Фото: «Дарё»

    «Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан 2020-2021 йилларда ҳудудларда хатлов олиб бориш жараёнида Паркент туманидаги «Култепа» археология ёдгорлигига қарашли ерда хом ғишт ишлаб чиқарилаётгани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан мутахассислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилиб, тадбиркорлик субъекти масъулларига хом ғишт чиқаришни тўхтатиш бўйича огоҳлантириш хати берилган. Мазкур археология ёдгорлиги I-IV асрларга тааллуқли бўлган қадимий жой экани мутахассислар томонидан эътироф этилади. 2021 йил 26 апрелда ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси, Маданий мерос департаменти ҳамда вилоят ҳокимлигига ҳужжатлар тақдим этилган. Вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

    Хатлов жараёнида тадбиркорларга огоҳлантириш берилишига қарамасдан, у ерда ғишт ишлаб чиқариш давом эттирилган. Бунинг натижасида ушбу тепаликка анча зарар етказилган. Илмий кенгаш археологик ёдгорлик ҳудудида кўчманчи чорвадор аждодларимизга тегишли қабристон мавжудлиги тўғрисида хулоса берган», — деди бошқарма вакили.

    «Дарё» мухбири маданий мерос объекти экани айтилаётган ер ҳудуди савдоси бўйича изоҳ олиш учун Паркент туман ҳокимлигида бўлди. Ҳокимлик бош мутахассиси Абдураҳим Қурбоновнинг маълум қилишича, мазкур ер майдони маданий мерос объекти экани бўйича ўрганишлар 2021 йилга келиб ўтказилган.

    Абдураҳим Қурбонов

    Абдураҳим Қурбонов
    Фото: «Дарё»

    «Паркент тумани «Истиқбол» МФЙ ҳудудида жойлашган 2 гектар ер майдони Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли қарори талаблари асосида E-ijro auksion орқали реализация қилишга чиқарилган ва тадбиркорга берилган. 2021 йилда бу ер майдони маданий мерос объекти эканлиги амалдаги ҳокимимиз томонидан махсус ишчи гуруҳ тузилиб, Маданий мерос агентлиги ходимлари билан биргаликда ўрганиб чиқилди. Ҳозирда ҳолатни тўлиқ ўрганиш, келгусида шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ер аукционга чиқарилгани бўйича тўпланган материаллар прокуратура органлари томонидан ўрганиляпти. Ишчи гуруҳ хулосалари жамоатчиликка маълум қилинади», — деди ҳокимлик вакили.

    Аксилкоррупция агентлиги баёнотида шунингдек, 2021 йил декабрда Тошкент вилоят прокуратураси томонидан «У.М.П.» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 132-моддаси (моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) 2-қисми, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» банди ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказиб келинаётгани маълум қилинган.

    05.02.2022, 10:31   Изоҳ (0)   24190
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 912 кишида коронавирус тасдиқланиб, 2 бемор вафот этди

    05.02.2022, 10:04

    Афғонистонда юз берган зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилди

    05.02.2022, 09:31

    Қашқадарёда 23 ёшли йигит 4-қаватдан йиқилиб вафот этди

    05.02.2022, 09:06

    Қашқадарёда қарзни ундиришга келган МИБ ходимларини урган шахс қамалди

    05.02.2022, 08:06

    Олимпиада очилишида қатнашган Мирзиёев, Мустақиллик кунини нишонлаган Шри-Ланка, «Ленинград»да туғилган ялқов. 4 февраль суратлари

    05.02.2022, 00:15

    Шавкат Мирзиёев Пекиндаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди (фото)

    04.02.2022, 23:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.