• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ТАТУда якуний имтиҳонлардан йиқилган талабалар университет ҳисобига 300 млн сўмдан ортиқ пул тўлаши мумкинлиги рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент ахборот технологиялари университетида кредит-модуль тизимининг хатоси сабаб якуний имтиҳонлардан кўплаб талабалар йиқилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Университет матбуот хизмати мазкур ҳолатга муносбат билдириб, талабалар олий таълим муассасаси ҳисобига 300 миллион сўмдан ортиқ пул тўлаши мумкинлиги юзасидан тарқалган хабарларни рад этди.

    Маълум қилинишича, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиалларида 2018/2019-ўқув йилидан бошлаб ўқитишнинг кредит-модуль тизими жорий этилган. Ҳозирги кунда барча босқич талабалари таълимнинг кредит тизимида таҳсил олиб келмоқда. Университетда ўқув жараёни ва назоратларни ташкил этиш учун «lms.tuit.uz» тизими жорий этилган бўлиб, бунда инсон омили иштирок этмайди.

    «Ушбу тизим 4 йил давомида университетимизда тўлақонли синовдан ўтган ва бундай ҳолатлар кузатилмаган. Ўтган давр мобайнида 10 минглаб талаба мазкур даргоҳни тамомлаб, жамиятимизда ўз ўрнига эга кадрлар сифатида фаолият юритиб келишмоқда», — дейилади муносабатда.

    Таъкидланишича, универститетда якуний назоратлар ҳозирда ҳам давом этмоқда. Назорат ишлари натижасидан қониқмаган тақдирда талабалар аппеляцияга бериши мумкин. Қайта ўқиш учун тўлов қийматларига назорат ишлари ва аппеляция натижалари тугаллангандан сўнг аниқлик киритилади. Бунда фанлардан қайта ўқиш учун тўлов миқдори талабанинг бир йиллик тўлов шартнома миқдорининг 1 кредитга (1 кредит тўлов миқдори контракт миқдорини 60 га бўлинган нисбати) нисбатидан ва фанга ажратилган кредит миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.

    Университет матбуот хизматининг қайд этилишича, «талабалар бугун бўлиб ўтган якунийлардан университет ҳисобига 300 миллион сўмдан ортиқ пул тўлаши мумкинлиги» ҳақидаги фикр мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

    Бундан ташқари, хабарда билдирилган «университет масъулларининг хатоси талабаларнинг бўлиб ўтган якунийлардан йиқилишига сабаб бўлгани» ҳақидаги хабарларга ҳам муносабат билдирилган.

    Университетда тасдиқланган ўқув жадвалига кўра, 2022 йил 2 февраль куни соат 11:00 да 2-босқич талабаларига «Дискрет тузилмалар» фанидан онлайн режимда 1400 нафарга яқин талабага якуний назорат иши ўтказилган. Иштирок этганлардан 50 фоиз талаба баҳолаш меъзонларида белгиланган ўтиш балларини тўплаб муваффақиятли ўтган (ушбу рўйхатдаги 300 га яқин талабалар аъло ва яхши баҳолар билан, қолган 300 дан ортиғи ҳам керакли баллар тўплаган). Қолган талабалар орасидан 72 нафарида эса «lms.tuit.uz» тизимида кузатилган қисқа техник носозлик сабабли саволлар вариантларини генерациялаш жараёнида бузилиш юз берган. Мавжуд техник носозликни бартараф этиш юзасидан зудлик билан университетнинг Telegram тармоғидаги расмий каналлари (ТАТУ|Расмий канали ва Cредит System оф ТУИТ) орқали маълум қилинган.

    Университет маъмурияти мазкур ҳолат бўйича мурожаат қилган талабалар учун қайта якуний назорат олинишини маълум қилади.Таъкидланишича, якуний назоратларда тушган саволларга эътироз билдирган талабаларга «lms.tuit.uz» тизимида апелляция тартибида қайта кўриш учун ариза бериш имконияти яратилган. Апелляция жараёнлари 2-босқич талабалари учун барча имтиҳонлар якунлангандан сўнг ўтказилади.

    Аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу масалани ўрганиш бўйича масъуллардан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилганди. Вазирлик матбуот котиби Мўмин Ибодов ишчи гуруҳ олиб бораётган ўрганиш якунлари ҳам эълон қилинишини билдирган.

    04.02.2022, 09:20   Изоҳ (0)   14658
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Пекинга ташриф буюрди

    04.02.2022, 08:34

    Наманганда «Маҳаллага китоб улаш!» лойиҳаси доирасида вилоятдаги 780 та маҳаллага 80 мингдан ортиқ китоб етказилди

    04.02.2022, 08:10

    Сирдарёда фуқарога таниши орқали 15 кунда «права» олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

    04.02.2022, 07:55

    Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилди

    04.02.2022, 07:40

    Анъанавий таълимми ёки масофавий: қай бири нажот кемаси? Фикрламайдиган авлод учун мактаб ёпилса бўлгани(ми?)

    04.02.2022, 07:24

    Ўзбекистонда тарихий объектларга зарар етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    04.02.2022, 07:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.