• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фирдавс Абдухолиқовга манфаатлар тўқнашуви юзасидан маъмурий иш қўзғатилиб, судга юборилди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги манфаатлар тўқнашуви юзасидан ўрганиш олиб боргани ва «Севимли» телеканали билан манфаатлар тўқнашуви борлиги тасдиқланган эди.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, 25 январь куни Кинематография агентлиги бош директорига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилган. Бу ҳақда Бош прокуратура «Дарё»га маълум қилди.

    Мавзуга доир: Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раислигидан кетди

    Олий суднинг маълум қилишича, Кинематография агентлиги бош директори Ф. Абдухолиқовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-8-моддаси (давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 4-қисми билан қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг иш юритувига 2022 йил 26 январь куни келиб тушган ва ишни суд мажлисида кўриш учун 2022 йил 27 январь кунига тайинланган.

    2022 йил 27 январь куни бўлиб ўтган суд мажлисида Ф.Абдухолиқов иштирок этиб, кўрсатма берди.

    Суд ишни кўриш бўйича 2022 йил 31 январга қадар танаффус эълон қилган бўлиб, шу куни Ф.Абдухолиқов судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўраган. Суд жараёни давом этмоқда.

    Юқоридаги модда билан айбдор деб топилган мансабдор шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача (2022 йил 1 февраль ҳолатига кўра: 5,4 миллион сўмдан 8,1 миллион сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги можаролар

    Ижтимоий тармоқларда «Севимли» телеканалида эфирга узатилаётган «Сабрия» сериалидаги ахлоқсиз саҳна акс этган кадр тарқалгани, АОКА ҳолат назоратга олиниб, текширув ишлари бошланганини маълум қилганди. Кейинроқ Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов («Севимли» телеканали раҳбари Амира Рашидованинг отаси) хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган миллий сериаллар бўйича изоҳ берди.

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ушбу сериалини танқид қилиб, бадиий кенгашлар ва мутасадди ташкилотларни бу каби контентга қонун ва этика нуқтаи назаридан хулоса беришга чақирди. Амира Рашидова эса каналда узатилган беҳаё саҳна юзасидан муносабат билдириб, сериал намойишидан аввал 16+ маркировкасини бергани, қолаверса, «ахлоқсиз» деган айбловни қўйишдан олдин кесиб олинган кадрнинг якунини тушуниш учун фильмнинг яна 3 дақиқасини кўриш етарли эканини билдирганди.

    Кейинроқ Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган миллий сериаллар бўйича изоҳ берди. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Абдухолиқовнинг изоҳига муносабат билдириб, бу каби масалаларни «уйда келишиб олиш» кераклигини киноя қилди.

    «Фирдавс Абдухолиқов ‘Севимли’ каналида эфирга узатилган ‘Сабрия’ сериали ҳақиқатан ҳам бадиий ва мазмунан саёз, телеканал таъсисчилари ва ижодий жамоаси буни, албатта, инобатга олиб, зарур ташкилий чора-тадбирларни кўриши даркор деб, муносабат билдирибди. Шу масалани уйда келишиб олсангиз бўлмайдими? ‘Qalampir.uz’нинг ёзишича, ‘Севимли’ канали қизингиз ва ўғлингизга ҳам тегишли, сериалларнинг давлат маблағлари эвазига асосий буюртмачиси эса ўзингиз, кинолар сифатига ҳам асосий масъул ўзингиз бўлсангиз», – деб ёзганди Комил Алламжонов.

    Шундан сўнг Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги манфаатлар тўқнашуви юзасидан текширув тайинланди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Кинематография агентлиги томонидан шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани ҳолатлари аниқланган.

    01.02.2022, 18:36   Изоҳ (0)   23416
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл руҳий асаб касалликлар диспансерида рўйхатда туриши маълум бўлди

    01.02.2022, 18:31

    Uzbekistan Airways Москвага қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди

    01.02.2022, 17:26

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

    01.02.2022, 17:10

    «Кинотеатр» телеканалида эфирга узатилган очиқ саҳналар бўйича текширув ўтказилади

    01.02.2022, 16:50

    Тошкентда онаси қафасга ташлаб юборган қизчага тегмаган айиқни очиқ табиатга қўйиб юбориш таклиф қилинди

    01.02.2022, 16:37

    Ўзбекистонда январь ойида энг қиммат ва арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди

    01.02.2022, 16:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.