• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда онаси қафасга ташлаб юборган қизчага тегмаган айиқни очиқ табиатга қўйиб юбориш таклиф қилинди

    Тошкент ҳайвонот боғида қафасга ташлаб юборилган қизчага тегмаган Зузу лақабли қўнғир айиқни очиқ табиатга қўйиб юбориш сўралмоқда. Бу ҳақда Telegram’даги «Экологуз» канали хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Маълум қилинишича, Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Зузуни очиқ табиатга қўйиб юборишни сўрашмоқда. Мазкур ҳолатга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати котиби Бунёд Абдуллаев муносабат билдирган. «Зузу Кавказ қўнғир айиғи бўлгани боис ўзига жуфт топиши ва очиқ табиатга қанчалик мослашиб кета олиши номаълум. Шу сабабли мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда бу масалани кўриб чиқиш керак», — дейди у.

    Аввалроқ Тошкент ҳайвонот боғи онаси айиқ қафасига ташлаб юборган қизча ва унинг акаси учун боғга бир умр бепул кириш имкониятини тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди. Боғ маъмуриятининг маълум қилишича, ҳозирда 3 яшар қизчанинг аҳволи яхши. У шифохонада интенсив терапия хонасига ўтказилган.

    Нима бўлган эди?

    28 январь куни соат 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборган.

    «Зузу лақабли Кавказ қўнғир айиғи ўз волерида ётиб олиб, қизалоқни металл тўсиқ устидан отиб юборган аёл ҳаракатларини кузатди. Меҳмонларимиз ва ходимларимизнинг уринишларига қарамасдан, аёлни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади. У болани йиртқичнинг қафасига отиб юборишга эришди. Зузу айиғимиз секингина зовурга тушиб, қизалоқни ҳидлаб кўрди ва ундан узоқлашди», — дейилади хабарда.

    Ҳолат ўрганилиб, кичкина қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    Кейинроқ ССВ йиртқич қафасига ташлаб юборилган қизчанинг аҳволи тўғрисида маълумот берди. Унда айтилишича, 2018 йилда туғилган қизчага дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг у тез ёрдам машинасида соат 13:30 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Қизча шифохонада барча зарур тиббий кўриклардан зудлик билан ўтказилган.

    «У енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида», — дейилади хабарда.

    Тошкент ҳайвонот боғи Йиртқичлар бўлими мудири Нодир Баҳромов боғда 28 январь куни содир бўлган воқеа юзасидан «Дарё»га қўшимча маълумотлар тақдим этди. Ходимнинг таъкидлашича, бу ҳолат боғ тарихидаги биринчиси.

    «Ўзи эркак айиқ бу. Аслида эркак айиқ ҳатто ўзининг болалари учраганда еб қўйиб, ўлдирадиган даражада бўлади. Лекин Аллоҳнинг марҳамати деймиз, ҳатто боши қонаган ҳолатда ҳам айиқ қизчага тегмади ва бу ердаги ходимлар тез нон ва шунга ўхшаш егуликлар билан айиқни чалғитиб, узоқлаштирди», — дейди Нодир Баҳромов.

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл ҳақида маълумот берди. Ўрганишлар давомида ҳодиса иштирокчилари 1991 йилда туғилган фуқаро З.Т. ва унинг 2018 йилда туғилган қизи З.А. экани аниқланган. З.Т. исмли аёл ҳозирга қадар ўз отаси, фуқаро Й.Т.га тегишли хонадонда 2 нафар фарзанди билан яшаб келган. Аёл билан суҳбат давомида унинг Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаши, айни вақтда Россия давлатига кетган турмуш ўртоғи Н.К. билан ҳозирда бирга яшамаётгани сабабли руҳий тушкунликка тушиб қолгани маълум бўлган.

    Ижтимоий тармоқларда эса Тошкент ҳайвонот боғида аёл кичкина қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

    Бу ҳолат депутат Алишер Қодировнинг ҳам эътиборидан четда қолмади. У 3 яшар қизини айиқ қафасига ташлаган аёлни лаънатлаётганларга қарши чиқди.

    01.02.2022, 16:37   Изоҳ (0)   26989
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда январь ойида энг қиммат ва арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди

    01.02.2022, 16:13

    Россиядан Хўжандга учаётган икки самолёт Тошкентга қўнишга мажбур бўлди

    01.02.2022, 15:31

    Олий Мажлис Сенати газ баллонлари ўрнатилган транспортларнинг хавфсизлиги бўйича ҳукуматга сўров юборади

    01.02.2022, 14:55

    «Ўзгидромет» қишнинг охирги ойи қандай об-ҳаво билан ўтишини маълум қилди

    01.02.2022, 14:26

    Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

    01.02.2022, 14:11

    Фарғонада вакцина олган фуқаро Malibu ютиб олди

    01.02.2022, 13:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга ундади

    Дунё | 26 июл, 18:05

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25

    Мухлисларга сюрприз: машҳур образларини фильмларда қайта гавдалантирган актёрлар 

    Кино | 26 июл, 16:47

    НАСА ходимларининг сони 21 фоизга қисқаради 

    Дунё | 26 июл, 16:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.