Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги аҳолидан жойлардаги қозонхоналарнинг хонадонларга меъёрида иссиқлик етказиб бермаётгани бўйича бўлаётган мурожаатларига жавоб қайтарди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги мавжуд барча қозонхоналар ишга туширилган. Аммо газ босимининг пастлиги боис қозонхоналар етарли иссиқликни хонадонларга бера олмаяпти.
«Ҳозирда қозонхоналардаги табиий газ босимини кўтариш бўйича мутасаддилар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Истеъмолчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Энергетика вазирлиги хонадонлардаги ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраганди. Таъкидланишича, юзага келган носозликлар сабабли мамлакатдаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Изоҳ (0)