27 январь куни эрталаб соат 09:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, ушбу ҳудудларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
«Эртага эрталабдан бошлаб республикамиздаги барча газ қуйиш шохобчалари иш фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда», — дейилади хабарда.
26 январдан автомобилларга газ тўлдириш станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилган, шунингдек, юридик истеъмолчиларга ҳам табиий газ етказиб бериш тўхтатилганди.
Аввалроқ Энергетика вазирлиги хонадонлардаги ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраганди. Таъкидланишича, юзага келган носозликлар сабабли мамлакатдаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Изоҳ (0)