• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Илгари босим бўлган». Қашқадарё вилоят суди раиси 2016 йилгача судьялар фаолиятига аралашув бўлганини тасдиқлади

    Қашқадарё вилояти суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов 2016 йилга қадар бўлган муддат давомида судьялар фаолиятига аралашув, уларнинг фикрини ўзгартиришга уриниш ва босим бўлганини тан олди. Бу ҳақда Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қайд этилишича, Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида вилоят суди раиси ва унинг ўринбосарлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилган. Матбуот анжуманида сўз олган «Дарё» мухбири суд раиси ва ўринбосарларига юзланиб, судьялар фаолияти давомида уларнинг қарорларини ўзгартиришга уриниш (хоҳ у илтимос тарзида, хоҳ босим ёки бошқа усулларда) бўлган-бўлмагани билан қизиқди.

    «Илгари — 2016 йилгача бўлган. Ўзи суд жараёни манфаатлар тўқнашувидан иборат. 2014-, 2015- ёки 2016 йилларгача бўлган даврни эсланг, бирорта оқлов ҳукмини учратасизми? Йўқ, албатта. Шунинг учун иш давомида бунақа аралашувлар бўлган. Аммо 2016 йилдан сўнг, айнан амалдаги Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимият тепасига келиши ва судьялар дахлсизлигини кучайтириш, уларнинг мустақиллигини таъминлашга бўлган эътибор сабаб айни кунда умуман аралашув йўқ», — деди вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов.

    Вилоят суди раиси ўринбосарларининг барчаси — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ўткир Мамадалиев, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Эргаш Умиров, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Мўмин Остонов ҳамда вилоят Маъмурий суди раиси Холис Муҳаммедовлар фаолияти давомида умуман босим ёки қарорини ўзгартиришга уринишлар бўлмаганини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Абдуқаюм Маҳкамов, шунингдек, Ғузор туманининг собиқ ҳокими Саъдулла Бобоқулов ҳамда Ғузор туманлараро суди раиси Саттор Ақанов ўртасидаги тортишувни ҳам эсга олиб, мазкур воқеада ҳам судьяга ҳоким томонидан босим ўтказишга уриниш борлигини эслатди.

    «Ўша мулоқотда ҳокимнинг сўзига эътибор берганмисиз? Ўзини таништиришда мен Халқ депутатлари туман кенгаши раисиман, дейди. Ҳолбуки, ҳоким судьянинг ҳар йил якунида кенгашга ҳисобот беришига урғу бериб, ўзини ҳоким сифатида эмас, кенгаш раиси сифатида таништиради. Аммо ўша мулоқотда судьянинг ҳам айби бор. Бу ҳақда мен ўша пайт судья Ақанов билан гаплашиб, ўзига ҳам айтганман. Судья ҳар қандай вазиятда оғир, босиқ ва муомала маданиятига риоя қилиши керак. Суҳбатдошига кечириб қўясиз, дея қўпол муомалада бўлиш судга ярашмайди», — деди Абдуқаюм Маҳкамов.

    Эслатиб ўтамиз, Абдуқаюм Маҳкамов аввалроқ «Дарё» мухбирининг журналист ва блогерларнинг очиқ суд мажлисларида қатнашишига судьялар томонидан тўсиқ қўйилаётгани ва бунинг сабаби ҳақидаги саволига «Журналист ва блогерлар судга келганда чақирилган томон манфаатини ҳимоя қилади-да», дея жавоб берганди.

    Мавзуга доир:

    • «Ўзбекистон суд тизимини ҳозирча мустақил дея олмаймиз» — БМТ махсус маърузачиси
    • «Ҳамма раҳбарлар қулоғига қуйиб олсин: суд фаолиятига аралашишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ» — Шавкат Мирзиёев инвестор ҳуқуқининг кафолати ҳақида

    27.01.2022, 08:05   Изоҳ (0)   15857
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Колумбияда ўзбек-хитой вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилди

    27.01.2022, 07:46

    Газ учун охири йўқ навбатлар, Украинага келган ҳарбий ёрдам, Европадан қайтаётган «Толибон». 26 январь суратлари

    27.01.2022, 00:00

    Ўзбекистон йўлларида: Наманганда Epica ағдарилди, Андижонда Damas ёниб кетди, Тошкентда 3 машина тўқнашди

    26.01.2022, 23:11

    Самарқанддаги кўзи ожизлар мактаб-интернати олдига овозли светофор ўрнатилди

    26.01.2022, 22:32

    «Нообод маҳалла»: Осмонларни кўзлаган, лекин ердаги муаммолари бисёр «Фазогир» маҳалласи

    26.01.2022, 22:08

    Ўзбекистонда нечта қамоқхона борлиги ва унда қанча маҳбус сақланаётгани маълум қилинди

    26.01.2022, 21:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.