Ушбу мини-печеньеларни сут билан истеъмол қилиш тавсия этилади.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • қора шоколад;
  • сариёғ – 110 грамм;
  • тухум – 1 дона;
  • шакар – 2 ош қошиқ;
  • жигарранг шакар – 60 грамм;
  • ваниль – 1/2 чой қошиқ;
  • ун – 160 грамм;
  • қабартма – 1/2 чой қошиқ;
  • туз – 1/2 чой қошиқ.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Печ олдиндан 165 даражада қиздирилади. Шоколад майда тўғралади.
  2. Юмшатилган сариёғ, тухум, шакар ва ваниль биргаликда кўпиртирилади.
  3. Ун элакдан ўтказилади, туз ва қабартма билан қўшилади. Тухумли аралашмага унли масса қўшилади ва силлиқ бўлгунча аралаштирилади.
  4. Хамирга шоколад қўшилади ва яна аралаштирилади. Сўнгра қандолат қопига қуйилиб, бир хил шаклда сиқиб чиқарилади.
  5. Печеньелар қизаргунга қадар 6-8 дақиқа давомида пиширилади ва совитишга қўйилади.

Ёқимли иштаҳа!