Хитой пойтахтида атмосферага чиқариладиган зарарли газлар миқдори «жиддий ифлосланиш» даражасига етди. Бу каби вазият Пекиннинг барча туманларида кузатилмоқда, деб ёзади «ТАСС».
Маълум қилинишича, 24 январь тонгида Пекин ҳавосидаги майда чанг миқдори ПМ 2,5 га етган, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хавфсизлик меъёридан тахминан саккиз баробарга кўп демак.
Ушбу кўрсаткич бир метр кубга 200 микрограммни ташкил этмоқда. Шундай қилиб, Пекинда атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар миқдори Хитойнинг расмий стандартлари бўйича «жиддий ифлосланиш» даражасига етган. Шу каби ҳолат шаҳарнинг барча туманларида қайд этилган.
ЖССТ меъёрларига кўра, ҳаводаги майда зарраларнинг миқдори бир куб метга 25 микрограммдан ошмаслиги керак.
Аввалроқ Нью-Деҳлида ҳавонинг ифлосланиш даражаси ортиб кетгани сабабли локдаун эълон қилингани, Кувайт яшаш учун яроқсиз давлатга айланаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)