Қирғизистон президенти Садир Жапаров тез орада Хитойга ишчи ташриф билан боришини инобатга олган ҳолда масофадан ишлаш тартибига ўтди. У мазкур тартибга қарамай тўлиқ иш жадвалига риоя қилади. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг матбуот хизмати хабар берган.
Хабарга кўра, Жапаровнинг масофадан ишлашга ўтиши бутун дунёда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг оғирлашаётгани туфайли эҳтиёткорлик чораси.
Садир Жапаров 3—5 февраль кунлари Хитойга боради. У Пекинда ўтадиган Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади, шунингдек Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпин билан икки томонлама алоқалар юзасидан музокаралар олиб боради, дейилади матбуот хизматининг хабарида.
Садир Жапаров 10 январда қисқа муддатли таътилга чиққан, 17 январда унинг таътили якунига етганди.
Изоҳ (0)