Юрак саломатлигида овқатланиш муҳим рол ўйнайди, чунки унинг ҳимоячилари – калий ва магний мавжуд бўлган маҳсулотларни тўғри танлашга боғлиқ. Бундан ташқари, мувозанатли овқатланиш соғлом вазнни сақлашга имкон беради, чунки ҳар бир қўшимча килограмм юрак-қон томир тизимига юкни оширади. Бу, айниқса, 50 ёшдан ошган одамлар учун жуда муҳимдир: ушбу ёшда юрак хасталиги хавфи ортади, метаболизм секинлашади ва нормал вазнни сақлаб қолиш қийинлашади. Хўш, у ҳолда қандай қоидаларга риоя қилиш керак?

Фото: «Домашний очаг»

Ортиқча овқатланиш керак эмас

Ҳеч кимга сир эмаски, шаҳар аҳолиси кўпинча жисмоний фаоллик етишмаслигидан азият чекади, лекин улар керак бўлгандан кўра кўпроқ овқатланади. Меъёрий вазнни сақлаш учун аёллар одатда кунига 1600—1800, эркакларга 1800—2100 калория истеъмол қилиш тавсия этилади.

Оз-оздан овқатланиш жуда муҳим

Учта асосий таом ва икки марта газак қилиш қонда шакар даражасини барқарор сақлашга имкон беради, кучли очликни бошдан кечиришга йўл қўймайди, яъни ортиқча овқатланишнинг олдини олади. Овқатлар орасида калорияларни тенг тақсимлашга ҳаракат қилиш лозим. Бундан ташқари, ётишдан 2-3 соат олдин овқатланиш тавсия этилади.

Рационга фойдали маҳсулотларни киритиш лозим

Омега-3 тўйинмаган ёғли кислоталар барча одамларнинг ратционида бўлиши керак. Уларнинг асосий манбалари ёғли балиқ, ўсимлик мойлари, ёнғоқлар, уруғлардир.

Кўпроқ клетчаткага бой маҳсулотлар қабул қилинг

Озиқ-овқат толасига (клетчатка) бой маҳсулотлар организм томонидан секинроқ сўрилади, қонда шакар даражасининг кескин ўзгаришига йўл қўймайди ва шу билан юрак-қон томир тизимининг соғлиғига фойдали таъсир кўрсатади. Аммо оддий углеводлар миқдори оқ нон, хамир овқат ва ширинликлар, оқ гуруч, юқори сифатли ундан тайёрланган макаронни минималлаштирилиш керак.

Транс ёғларни йўқ қилиш лозим

Қайта ишланган ёғларни истеъмол қилиш юрак, қон томир касалликлари, семириш ва ҳатто саратон хавфини ошириши мумкин. Юрак-қон томир тизими касалликларига аллақачон ташхис қўйилганлар маргарин, ёғли қандолат маҳсулотлари ва колбасалардан бутунлай воз кечиш керак.

Таомни тўғри танлаш керак

Юқори қон босими бўлган одамлар учун энг яхши танлов қайнатилган, буғда ёки печда пиширилган таомлардир. Иссиқ соуслар, туз ва шакарни минимал даражада истеъмол қилиш лозим. Хушбўй кўкатлар ёки бир неча томчи лимон шарбати маҳсулотларнинг таъмини таъкидлашга ёрдам беради.

Гипертония ва COVID

Пандемия даврида гипертония ташхиси қўйилганлар соғлиғига, айниқса эҳтиёт бўлишлари керак. Гипертония билан оғриган беморларда коронавирус юқтириш хавфи бор, уларга оммавий тадбирлардан воз кечиш, гавжум жойлардан қочиш, ижтимоий масофа қоидаларига диққат билан риоя қилиш тавсия этилади. Амалда, бу кўпинча турмуш тарзи камроқ фаоллашишини англатади, одам уйда кўпроқ вақт сарфлайди, яъни у одатдагидан камроқ энергия сарфлайди. Мунтазам жисмоний фаолият учун барча имкониятлардан фойдаланиш жуда муҳим, кўпроқ пиёда юриш, зинапоядан чиқиш, ҳар куни машқ қилиш лозим.

Бу каби беморлар учун яна бир хавф омили пандемия билан боғлиқ стрессдир. Мутахассислар кун тартибига риоя қилишни, уйқу сифатини кузатишни, дам олиш учун медитация ва нафас олиш техникасини синаб кўришни тавсия қилади.

Тузни камроқ истеъмол қилиш муҳим

Юқори қон босими билан боғлиқ биринчи нарса туз миқдорини камайтиришдир. Кундалик рационда 2-2,5 мг дан ошмаслиги керак. Фаст-фуд, ярим тайёр маҳсулотлар, консервалар энг кўп туз миқдорини ўз ичига олади. Уларни рациондан бутунлай чиқариб ташлаш ёки иложи борича камроқ истеъмол қилиш керак.

Кўпроқ фойдали минераллар қабул қилиш тавсия этилади

Юрак саломатлиги учун энг муҳимлари калий ва магнийдир. Улар қон томирларини кенгайтириши, томир деворининг эластиклигини тиклаши, периферик қон оқимини яхшилаши ва шу билан босимни барқарорлаштириши мумкин. Калий қайнатилган картошка ва ловия, банан, қуритилган ўрик, ўрик, помидор, гречка пюресида мавжуд. Энг кўп магний кунгабоқар уруғлари, ёнғоқлар, донли нон, гречка, жўхори уни, тариқ кабиларда бор. Маҳсулотлардан кўп миқдорда минералларни олиш қийин бўлгани учун уларни қўшимча равишда олиш тавсия этилади.