Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар миқдори 40,6 миллион дозадан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳудудлар бўйлаб 15 январда 134 минг 62 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилган. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 22 минг 221 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 51 минг 524 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 60 минг 317 нафарни ташкил қилган.
- 1-босқич эмланганлар 19 миллион 53 минг 693 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 14 миллион 117 минг 844 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 7 миллион 486 минг 248 нафарни ташкил қилган.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 88,8 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 66 фоизни ташкил қилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонга 500 400 доза Moderna вакцинаси олиб келингани, шунингдек, январь ойида 310 минг доза Pfizer вакцинаси олиб келиниши хабар қилинганди.
Ўзбекистонда 15 январь куни 912 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 205 085 нафарга етди.
Изоҳ (0)