• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда молиявий пирамидани қандай аниқлаш мумкин? Фирибгарликнинг аниқ белгилари

    Куни кеча Тошкентда йилига 260 фоизгача фойда кўришни ваъда қилган Golden Cash Store молиявий пирамидаси тафсилотлари ошкор қилингани ҳақида хабар берилган эди.

    Golden Cash Store компанияси ҳужжатларда улгуржи савдо билан шуғулланиши кўрсатилган бўлишига қарамасдан, амалда Ўзбекистон фуқароларига олтин ва кумуш буюмларини сотиб, уларнинг пулларини корхонага ишлаб чиқариш учун сармоя киритишини таклиф қилган.

    Компания ҳисса қўшишнинг бир нечта: ҳафталик 2−3 фоиз, ойлик 40 фоиз ва йиллик 262 фоизлик даромад келтирадиган вариантларни таклиф қилган. Пуллар очилган пластик карталарга ўтказилиши керак бўлган.

    Бундан ташқари, мижозлар Gold, Platinum тоифаларига ажратилиб, уларга қимматбаҳо совғалар, iPhone ва автомобиль ваъда қилинган, бироқ якунда фуқаролар ҳеч нарса олишмаган.

    Натижада бир неча минг фуқаро ташкилотчиларнинг таклифларини қабул қилиб, уларга қиймати 100 мингдан 10 минггача бўлган олтин ва кумуш буюмлар, шунингдек, бошқа мол-мулкни ҳам топширган.

    Бунақа аҳволга тушиб қолмаслик учун «Дарё» молиявий пирамида нималиги ва уни қандай таниш мумкинлиги ҳақида маълумот беради.

    Молиявий пирамида ҳақида

    Молиявий пирамида — фирибгарлик асосига қурилган лойиҳа бўлиб, худди фойдали инвестициядай кўринади. Пуллар доимий янги иштирокчиларни жалб қилиш эвазига берилади. Иштирокчилар ҳам пул тикиб, лойиҳага янги аъзолар қўшади — пирамида ўсиб бораверади.

    Бу орада, «пирамиданинг учи», албатта, сезиларли фойдага эга бўлиши мумкин. Аммо, пастдагилар ҳеч нима қўлга киритмайди. Улар соддалик билан ўзларидан бир поғона юқоридагиларга пул тиккани қолади, холос.

    Замонавий пирамидалар тез суръатларда ўсиб боради: агрессив рекламалар, мўъжизага ишонувчилардан пул йиғиш ва шу билан тамом (тугади). Ташкилотчилар янги жойда яна бир инвестиция лойиҳасини очиш учун аввалги тузоққа илинган омонатчиларнинг пуллари билан қамоққа тушгунига қадар яшириниб юради.

    Молиявий пирамидалар сони йилдан йилга ўзгариб боради. Аммо йўқ бўлиб кетмайди. Бири тугатилади, янгиси очилади.

    Фото: «Финансовая култура»

    Фото: «Финансовая култура»

    Пирамида худди катта тушумли инвестициядек кўринади

    Ҳамма фирибгарлар ҳам ўз фаолиятини молиявий пирамида, деб айтавермайди (шуниси билан ҳам улар фирибгар).

    Кўпинча улар ўзини инвестицион корхона сифатида кўрсатади. Улар ёрқин ва эътиборни тортадиган номлар билан пайдо бўлади: истиқболли бизнес, юқори технологияли компания, инновацион лойиҳа.

    Улар акция ва облигациялар, криптовалюта ва кўчмас мулк сотиб олишни таклиф қилади. Пулларни катта, фойдали қурилиш ва қишлоқ хўжалигига, олтин қазиб олиш ёки IT-стартапларига сармоя сифатида киритилишига ваъда беради.

    Юқори тушумли ишлаб чиқаришга инвестиция қилишни тарғиб қилади. Янги жалб қилинаётган иштирокчи шунча омадли бизнесменлар билан ҳамкорлик қилишини эшитиб, боши айланиб қолади.

    Фирибгарлар баъзан ташкилотнинг бошқа аъзоси — компания бошқарувчиси, истеъмол кооперативи, букмейкер кўринишидаги ниқоб остига ҳам яширинади. Улар ҳеч қачон тўловларни нақд пул кўринишида ваъда қилмайди.

    Масалан, улар янги иштирокчига круизда ярим нархига саёҳат қилиш, бошқа давлатларга саёҳат қилиш, тилла буюмларни сотиб олиш эвазига кэшбэк олиш, ҳатто бошқа қарздорларни олиб келиши эвазига мавжуд кредитларини ёпиб беришни ҳам таклиф қилиши мумкин..

    Бугунги кунда пирамидалар кўпроқ интернет лойиҳа кўринишида амалга оширилмоқда. Лекин онлайн рекламаларда фаоллик қилиб, потенциал инвесторлар билан шахсий мулоқотни умумлаштираётган «бизнесменлар» ҳам мавжуд.

    Пирамида қурувчилари ижтимоий тармоқлардаги тематик гуруҳларда ёрқин реклама, шаҳар марказидан чиройли ва қулай офислар таклифи билан янги аъзоларни жалб этади.

    Шундай ёлғон ваъдаларга учган кўпчилик унинг қаршисида ҳақиқий компания ёки молиявий «пуфак» турганини фарқлай олмайди.

    Молиявий пирамидани қандай таниш мумкин?

    Молиявий пирамида қурувчиларини аниқлашда ёрдам берувчи бир нечта белгилар мавжуд.

    Компания фуқаролардан пул жамғарувчи фаолият билан шуғулланиши ҳақида банк лицензиясига эга бўлмайди

    Бундай компаниялар одатда уларнинг фаолияти лицензия талаб қилмаслиги, улар «махсус» фаолият билан шуғулланишини таъкидлайди.

    Аслида эса қонун билан тартибга солиниши керак бўлган фаолият тури билан шуғулланади. Шунинг учун агар компаниянинг банк ёки Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган лицензияси мавжуд бўлмаса – бу ҳақда жиддий ўйлаб кўриш керак.

    Ҳеч қандай зарарларсиз (хавфсиз) катта фойда ваъда қилади

    Ташкилот фаол рекламада бўлади ва омма олдида қўшни бозор даражасидан анча баланд, қулоқ эшитмаган даромадни ваъда қилади.

    Одатда бундай баёнотлар молия бозорида тақиқланади. Шу билан бирга, даромадни ҳисоблаш системаси жуда мураккаб ва тушунарсиз бўлади.

    Ҳисоблашда адаштириб юбориш учун қийиндан қийин, узоқ формулалар берилади. Хавф йўқлигига ишонтиради. Лекин бунақаси бўлмайди – ҳақиқий молия бозоридаги исталган инвестиция маълум даражада фойда бериши ёки аксинча, йўққа айланиши мумкин.

    Янги мижозлар олиб келиш шарти қўйилади

    Ҳар бир ишга жалб қилинган омонатчи ҳисобидан фойда ундириб берилиши ваъда қилинади. Шундай қилиб, жиноятчилар имкон қадар кўпроқ одамни ўзининг фирибгарлигига жалб қилишга, улардан пул йиғишга, сўнгра тезроқ яширинишга уринади.

    Тизимнинг шаффоф эмаслиги. Киритилган инвестициялар тасдиқланмайди ва пуллар айнан қаерга кетишини билишнинг имкони йўқ

    Мижозга чиройли тақдимотлар кўрсатилади-ю, молиявий ҳужжатларни кўришга берилмайди. Пулларни компания билан тузилган шартномада кўрсатилган реквизитлар орқали эмас, бошқа юридик шахс ҳисобига ўтказиш сўралади.

    Баъзан улар пулли ўтказмаларни қандайдир банк картасига ёки жисмоний шахснинг телефон рақами орқали бегона электрон ёки криптоҳамёнга юборишни сўрайди.

    Ёки нақд пул кўринишида тўлаш сўралади ва тўлов ҳақида чек ҳам, тушумни тасдиқловчи ҳужжат ҳам берилмайди. Якунда эса инвестор ҳеч қандай йўл билан инвестиция киритганини исботлолмайди.

    Компания сайтида алоқа учун ҳеч қандай рақамлар бўлмайди

    Компания сайтида на телефон рақами, на электрон почта манзили, на почта манзили кўрсатилади. Иштирокчи фақат чатлар ёки мессенжерлар орқали операторлар билан боғланиши ва қайта алоқага чиқишларини айтиши мумкин.

    У компания ҳақида бошқа қўшимча маълумотлар бўлмайди. Ўзининг контакт-маълумотларини фақат фирибгарларгина яширади. Муаммо юзага келганида эса на жабрланувчи, на милиция ходимлари ёлғончини топа олади.

    Шу белгилардан биттасига бўлса-да дуч келинса, рўпарада ким тургани ҳақида жиддий ўйлаб кўриш зарур.

    Юқорида оммалашган схемаларгина келтирилди. Аммо вақт ўтгани сари пирамида услублари ҳам ўзгариб, кўпайиб бораверади.

    Масалан, ноёб товар, ўзимиздан мисол келтирадиган бўлсак, сизга 100 долларга сотилиб, бир йилдан сўнг 1000 доллардан сотиб олиниши айтилган страус (туяқуш)лар пайдо бўлди.

    Бошида кимдир уларни 100 доллардан сотган пуллари эвазига кўпроқ сотиб олган бўлиши мумкин. Аммо охирида ўзидан бошқасига керак бўлмаган ва бозор нархидан бир неча баробар қимматга сотиб олинган страуслар фермаси билангина қолган.

    Яна бир бор таъкидлаш жоизки, барча шу каби схемалар тезда пул топишни режа қилган, бироқ иқтисодий билимга деярли эга бўлмаганларни кўзда тутган ҳолда яратилади.

    Шунинг учун бундай таклифларни қабул қилишдан аввал ҳақиқий инвестиция ва пирамидаларнинг фарқига борувчи соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашишни ёдда тутиш керак. Бу соҳадан хабардор таниши бўлмаганларга эса Google ҳам маълум даражада ёрдам бера олади.

    Мижознинг уйига бориб, ўйлаб олишига, танишлари билан маслаҳатлашишига ва интернетдан текшириб олишига вақт бермай, тезроқ қарор қабул қилиши кераклиги айтилган таклифлар шубҳаланишга етарли сабаб бўлади.

    Шубҳали фоизлар қандай бўлади?

    Пирамиданинг асосий мақсадларидан бири — янги мижозларни доимий кўпайтириш. Шунинг ҳисобидан аввалги мижозларга улуш — фоиз тўланади. Демак, улар 50, 60, ҳатто 100 фоиз даромад ҳам таклиф қилишга тайёр бўлади.

    Умуман олганда, бу жуда индивидуал масала. Аслида иқтисодиётда ҳаммаси осон — фоиз қанчалик катта бўлса, риск шунчалик баланд. Энг яхшиси, ўртача фоизлардан кескин ошмаслиги инобатга олиниши керак.

    Масалан, бугун банкларда йиллик 21-25 фоиз даромадли депозитлар бор. Таклиф қилинаётган фоизлар шундан қанча катта бўлса, хавф шунча баланд.

    Аммо бугун пирамидалар турли шаклда бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, 70 фоиз даромад — пирамида, 50 фоиз — пирамида эмас, дейиш тўғри бўлмайди. Яхшиси, мутахассис билан маслаҳатлашиш ва лицензияларини текшириш — энг тўғри йўл саналади, дейди Дарё билан суҳбатлашган мутахассис.

    Пирамиданинг асосида турган ёки шундай қурувчиларга ҳавас қилаётганлар учун эса эслатма — Ўзбекистонда пул маблағлари ва бошқа мол-мулкларни жалб қилиш бўйича ноқонуний фаолият олиб борганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

    16.01.2022, 11:06   Изоҳ (0)   34337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ортди. Сўнгги суткада 912 кишида касаллик тасдиқланди

    16.01.2022, 10:21

    Ўзбекистонда «снос»лар билан боғлиқ тартиб ўзгартирилди

    16.01.2022, 10:11

    Қувалик ота фарзанди учун алимент ўрнига хонадон берди

    16.01.2022, 09:50

    Тошкентда бошқа автомобилнинг давлат рақамини тақиб юрган Nexia аниқланди

    16.01.2022, 09:30

    Ўзбекистонда «1hls» платформасида кунига 10 минг қадам юрганларга 3 минг сўмдан бериш тўхтатилди

    16.01.2022, 08:49

    Тошкентда таксига ўтирган йўловчининг 800 долларини олиб қўйган шахслар ушланди

    16.01.2022, 08:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 7 триллион 300 миллиард сўм кредит ажратди


    Silk Avia Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун 14 та йўналишни таклиф этади   


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola янги йил мўжизасини яратмоқда: машҳур карвон Ўзбекистоннинг 10 та шаҳрига ташриф буюрди


    Huawei ULTIMAТЕ DESIGN концепциясининг янги бобини очмоқда


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фото: “Дарё”дан 2024 йилнинг эътиборга молик суратлари

    30.12.2024, 21:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон ва Покистон бир-бирини сулҳни бузганликда айблади

    Дунё | 11 май, 18:04

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди 

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.