• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ғолиб бўлиш ва рақобат қилиш учун бу ердаман». Криштиану Роналду катта интервью берди

    «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду ESPN Brazil нашрига интервью берди. Унда футболчи жамоадаги ҳозирги ҳолати, танқидни кўтара олмайдиган  ёшлар ва бошқа қатор масалаларга тўхталди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ральф Рангник ҳақида

    У беш ҳафта аввал келди ва кўп нарсани ўзгартирди. Ғояларини футболчиларга сингдириш учун унга вақт керак. Рангник ўз ишини яхши уддалашига ишонаман. Энг зўр ўйинимизни намойиш этмаётганимизни биламан, аммо вазиятни ўнглаш учун олдинда ҳали ўйинлар бор.

    Футболчиларнинг руҳияти, ўйин услуби, тизимини ўзгартириш осон эмас. У буни уддалайди деб ўйлайман.

    Оле-Гуннар Сульшер ҳақида

    Мураббийнинг кетиши ҳар доим қайғули. У билан бирга ўйнаган даврларимиз, кейин у менинг мураббийимга айлангани ҳақида гаплашдик. У ажойиб инсон. Сульшер кетганида ҳаммамиз хафа бўлдик, аммо бу ҳаётнинг бир қисми. Барчаси ўхшамаётган бўлса, клуб ва мухлислар хоҳлаганидек ниманидир ўзгартиришга тўғри келади. Жуда хафа бўлдим, шу ўринда қарорни ҳам тўғри тушундим. Ҳаёт тўхтаб қолмайди.

    Янги мураббийнинг ғояларига кўникиш узоқ вақт олишини билардик. Дастлаб, Сульшернинг ўрнига Керрик келди, энди эса яна янги мураббий. Бунча кўп ўзгаришларга мослашиш қийин. Шундай бўлса ҳам яхши мавсум ўтказишга қодирлигимизга ишонаман.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Кучли тўртликка кириш учун руҳиятни ўзгартириш кераклиги ҳақида

    Менимча, руҳият — энг муҳими. Бизнинг мақсадимиз минимум кучли учликка кириш бўлиши лозим. Бошқасига кўнмайман.

    Нимадир яхши нарса қуриш учун ниманидир бузишга тўғри келади, деб ўйлайман. Шундай экан, нега йўқ бўлсин — янги йил, янги ҳаёт… «Манчестер Юнайтед» мухлислар орзу қилган даражага чиқа олади, деб ҳисоблайман. Улар бунга ҳақли. Ҳозир биз ўзгаришга қодирмиз. Буни қандай содир бўлишини биламан, лекин айтмайман, агар айтсам бу мен томонимдан қилинган ахлоқсизлик бўлади. Биз яхшироқ ўйнай олишимизни айта оламан, холос. Ҳозирги ҳолатимизни ўзгартиришимиз даркор.

    Олтинчи, еттинчи ёки бешинчи ўринни эгаллашни истамайман. Мен ғолиб бўлиш, рақобат қилиш учун бу ердаман. Рақобат таклиф қилишга қодирмиз, лекин ҳали ўзимизнинг энг яхши даражамизга чиқмадик. Ҳали кўп нарсаларни қўшишимиз керак. Биз ҳаммамиз жамоа энг яхши бўлиши учун шу ердамиз. Шундай экан бу билан шуғулланиш керак.

    Янги йил кириб келди, янги саҳифани варақлаяпмиз. Бизда ғалаба қозониш учун кўп нарса бор. Бунга ишонишимиз лозим, акс ҳолда — бу даҳшатли кўриниш олади.

    Жисмоний ҳолати ҳақида

    Генетик жиҳатдан ўзимни 30 ёшдек ҳис қиламан. Ўз танам ва ақлим ҳақида диққат билан қайғураман. Яқинда инсоннинг танаси 33 ёшдан кейин исталган вазифани бажариши мумкинлиги, ақл жанги эса ҳақиқий уруш эканлигини тушундим.

    Энг қийини — шунча қийинчиликлардан сўнг битта мақсадга диққатни қаратиш, юқори даражада қолиш. Охирги йилларда айнан шу билан шуғулланяпман. Ақлим билан кўпроқ ишлайман. Танам таклиф қилган нарсамни қабул қилишини биламан, чунки унга ҳурмат билан муносабатда бўламан ва унинг огоҳлантиришларига қулоқ соламан.

    Ҳаётда турли лаҳзалар бўлади, яхши ва ёмон, аммо йиқилгандан сўнг ўрнингдан туришга куч бўлиши керак. Бахтлиман ва футболда қолишни истайман, кўрамиз, бу нимага олиб боради. 40, 41, 42 ёшгача футбол ўйнай оламанми, йўқми, билмоқчиман. Лекин энг асосийси — бўлаётган нарсалардан лаззатланиш.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters
    Жамоага ёрдам бериши ҳақида

    Бунга тўғри муносабатда бўлиш лозим. Ўзимга қарайман ва ўйлайман: «Криштиану, ўз даражангни ошириш ва жамоага ёрдам бериш учун нима қилишинг керак? Ҳа, мен бирор нарсада яхшироқ бўлишим мумкин». Ўйин давом этар экан, баъзи жойларда ақллироқ ва айёрроқ бўлиш керак.

    Барча ўйинлар турли хил, футболчилар ҳар хил, барча ўзи хоҳлаган схемада ўйнайди, стадионлар ҳам турлича. Ўйин вақтида омад келмаган пайтларда азобланишга тайёр бўлиш керак, жамоавий ўйнаш учун барча бирдам бўлиши лозим. Айнан шунинг учун жамоа номи «Манчестер Юнайтед». Биз бирдам бўлишимиз керак.

    Ёшлар танқидни кўтара олмай қолгани ҳақида

    Ёши катта ва етук футболчилар доим ёшларга ёрдам бериши мумкин. Тўғри, истисно ҳолатлар бўлиши мумкин. Масалан, мен маслаҳат бердим, лекин уни ҳаётимга татбиқ этмаганман, бу масалада унга маслаҳат бериш қийин бўлади. Инсон билан кун бўйи гаплашиб ўтириш мумкин. Агар ичида ҳеч нима бўлмаса, барчаси бекор. 18, 19, 20 ёшимда катталар мен билан суҳбатлашганини эслайман.

    Ўзимга ўзим шундай дердим: «Криштиану, сенга ривожланиш зарурлигини биласан. Улар сендан тажрибали, кўп нарсани билади». Улар бошидан кўп ёмон вазиятларни ўтказган. Бошқалар эса танқидни тушунмайди. Буни жамоамдаги футболчиларга нисбатан эмас, умумий айтмоқдаман. Фарзандларим бор, уларга нима деяётганимни биламан. Баъзида қаттиққўл бўлсанг улар аксини қилади. Суҳбатда оралиқни топа олиш муҳим.

    Фикримча, ҳамма нарса ичингдан чиқиши керак. Ўзингдан фахрланишинг, ойнага қараб, ўзинг учун ҳамма нарсани берганингни айтишинг лозим. Ҳаммамиз шундай қилишимиз керак, деб ўйлайман. Шахсият — энг муҳими. Биз ёрдам бериш учун шу ердамиз. Кимгадир ёрдам, қўллаб-қувватлаш ёки маслаҳат керак бўлса мен биринчилардан бўлиб беришга тайёрман. Агар ёрдамим керак бўлмаса, ўз ишингни қил, ўзингни изла ва жамоага ёрдам бериш учун барча имкониятингни ишга сол.

    ЖЧ—2022 ўтиш ўйинлари ҳақида

    Агар биз Жаҳон Чемпионатига чиқа олмасак, жуда ачинарли бўлади, лекин у ерга боришимизга ҳамон ишонаман. Футболда ҳам, ҳаётда ҳам оғир дамлар бўлади, лекин йиқилганингда ўрнингдан туришинг керак.

    Португалиянинг Жаҳон Чемпионатида иштирок этишига ишонаман. Олдинда бизни бир ёки иккита қийин жанг кутиб турганини биламиз. Ишонаман бунга.

    Март ойида биз тайёр бўламиз, ҳақиқий жанг кечади. Ҳаёт ўзи шунақа, мукаммал сценарий йўқ. Биз уни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишимиз керак. Мартда биз тайёр бўламиз.

    Криштиану Роналду, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси

    16.01.2022, 11:48   Изоҳ (0)   32719
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лига 1. Месси ва Неймар қатнашмаган ўйинда «ПСЖ» қийинчиликсиз ғалаба қозонди

    16.01.2022, 03:36

    А Серия. «Ювентус» Туринда ишончли ғалабага эришди

    16.01.2022, 03:14

    АПЛ. «Манчестер Юнайтед» икки тўп фарқи билан олдинда бориб, ғалабани қўлдан чиқарди

    16.01.2022, 00:37

    Бундеслига. «Бавария» сафарда йирик ғалабага эришди, Левандовскидан ҳет-трик

    15.01.2022, 22:01

    Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир футболчисида коронавирус аниқланди

    15.01.2022, 21:26

    АПЛ. Турнинг марказий учрашувида «Манчестер Сити» «Челси»ни кичик ҳисобда мағлуб этди

    15.01.2022, 19:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Франция фаластинлик талаба сабабли ғазоликларни эвакуация қилишни тўхтатди

    Дунё | 4 август, 12:35

    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битт...

    Реклама | 4 август, 12:00

    “Онам вафот этганини Озод Шукуруллоевдан эшитганман”. Индира Мифтаҳова ортиқча вазн билан кураш ва фарзандсизлиги ҳақида

    Маданият | 4 август, 12:25

    АҚШнинг иккита атом сувости кемаси “Россия яқинига” етиб келди

    Дунё | 4 август, 12:10

    Ҳиндистон АҚШ босими сабаб Россия нефтидан воз кечса катта йўқотишга учрайди — Тhе Economic Times

    Дунё | 4 август, 11:56

    Майк Тайсон тарихдаги энг буюк боксчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 4 август, 11:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 август, 11:40

    Тошкентдаги бозорларда гўшт арзонлаштирилган нархларда сотилиши бошланди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.