Футбол бўйича Англия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар 15 январь, шанба куни бўлиб ўтди.
«Манчестер Юнайтед» «Астон Вилла» меҳмони бўлди. 6 ва 67-дақиқаларда Бруно Фернандеш томонидан урилган голлар эвазига манкунианликлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. 77-дақиқа Якоб Рэмзи ҳисобни қисқартирган бўлса, 82-дақиқада Филиппе Коутиньо мувозанатни тиклади.
Ушбу дуранг натижадан сўнг «Манчестер Юнайтед» 32 очко билан еттинчи ўринда бормоқда, «Астон Вилла» эса 23 очко билан ўн учинчи поғонадан жой олган.
АПЛ
22-тур баҳслари
15 январь, шанба
«Астон Вилла» – «Манчестер Юнайтед» 2:2
Голлар: 0:1 – 6 Бруну Фернандеш, 0:2 – 67 Бруну Фернандеш, 1:2 – 77 Рэмзи, 2:2 – 82 Коутиньо.«Астон Вилла»: Мартинес, Мингз, Конса (Хоз, 46), Дин, Сансон (Коутиньо, 68), Дуглас Луис, Рэмзи, Кеш, Буэндиа, Ингз (Чуквуэмека, 76), Уоткинс.
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Дёгу Далот, Варан, Линдельоф, Теллес, Матич, Фред, Бруну Фернандеш (ван де Бек, 89), Кавани, Гринвуд (Лингард, 89), Эланга (Санчо, 78).
Огоҳлантиришлар: Дин (27), Матич (31), Бруну Фернандеш (46).
Изоҳ (0)