АҚШнинг Шимолий Каролина штатида полициячи аввал ҳибсда бўлган ва тез ёрдам бўлимига олиб келинган эркакни отиб ўлдирди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.
Ҳодиса 15 январь куни тонгда, маҳбуснинг офицер билан муштлашувидан сўнг содир бўлган, дейди расмийлар.
Дарем полициясининг назорати остида бўлган эркак Дюк университети касалхонасида даволанаётган бўлган. Муолажа вақтида у полициячига ҳужум қилиб, қуролини тортиб олган.
Офицер ҳужумчини бошқа тўппонча билан отган. Касалхона тиббиёт ходимлари эркакка ёрдам кўрсатган, бироқ у вафот этган.
Ҳодисада бошқа ҳеч ким жабрланмаган.
Аввал АҚШда полициячи шифохонага ётқизилган қора танли эркакни отиб қўйганди. Шундан сўнг бир неча ўнлаб маҳаллий аҳоли полициядаги ирқчилик хуружига қарши норозилик намойишига чиққан.
Шунингдек АҚШда номаълум шахс кўча ўртасида одамларга ўқ узгани, Ҳиндистонда ҳарбийлар хатолик туфайли 10 дан ортиқ тинч аҳолини отиб ташлагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)