• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Деновдаги портлаш оқибатида етган зарар миқдори ва талафотлар ҳақида маълумот берилди

    АОКАда 8 январь куни бўлиб ўтган брифингда ФВВ Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Ўлмас Музаффаров Денов шаҳрида жойлашган Indenim савдо мажмуаси биносидаги портлаш оқибатида қанча зарар етгани маълум қилди.

    Музаффаровнинг қайд этишича, ҳодиса оқибатида 2 киши вафот этган, 9 нафари турли даражадаги тан жароҳати олган.

    «140 та турар жойга, яъни 76 та ҳовли-уй, 5 та кўп қаватли уйнинг 64 та хонадони, 86 та нотурар жой, умумий ҳисобда 226 та иморатга зиён етган. Талафот кўрган 25 та бино, жумладан, 13 та турар ва 12 та нотурар жой яроқсиз ҳолга келган», — деди у.

    Бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, ҳукумат комиссияси томонидан яроқсиз деб топилган 13 та хонадон эгалари бошқа жойга кўчирилиб, жойидан янгидан уй-жой қуриш бўйича пудратчилар бириктирилган ва қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

    Таъмирталаб 69 та турар жой биноларига, жумладан, 64 та ҳовли-уй ва 5 та кўп қаватли уйнинг 64 та хонадони тартибга келтириш мақсадида пудратчилар жалб қилиниб, таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилмоқда. Таъмирталаб 60 та нотурар жой биноларида тадбиркорлар томонидан таъмирлаш ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

    Мустақил баҳоловчи ташкилотлар томонидан ҳодиса оқибатида етказилган зарар миқдори ҳисоблаб чиқилган.

    «226 та кўчмас мулк объектига етказилган зарар миқдори 22,6 миллиард сўмга баҳоланган. Шундан мажмуага етказилган зарар миқдори 14,4 миллиард сўмни ташкил этади», — деди у.

    Етказилган зарарни қоплаш ишлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётгани айтиб ўтилди.

    Эслатиб ўтамиз, Сурхондарёнинг Денов шаҳри марказидаги Indenim савдо мажмуасида кучли портлаш 7 декабрь тонгида юз берган. Расмий маълумотларга кўра, портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 11 киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Кейинчалик Деновдаги портлашда 65 та уй зарар кўргани, 6 та хонадон деворлари эса ёрилиб, яшаш учун хавфли ҳолатга келиб қолгани маълум бўлди.

    Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов икки нафар марҳумнинг яқинларига моддий ёрдам пули тўлаб берилаётганини маълум қилди. У, шунингдек, тадбиркорларга етказилган зарар, 65 та хонадон таъмири ва ижтимоий соҳа объектларининг зарарланиши оқибатида келиб чиққан чиқимлар ҳам суд қарорига кўра икки хил усулда қопланишини билдирган.

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-модда (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 259-моддалари (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Портлаш юзасидан 3 киши қамоққа олинган.

    Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари Деновда газ қувури портлаши натижасида содир бўлган ҳодисага тўхталиб, ушбу нохуш воқеа ҳамманинг кўзини очиши кераклигини айтди.

    08.01.2022, 17:14   Изоҳ (0)   34715
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида бир ёшли ўғлини 9 минг долларга сотишга уринган эр-хотинга суд ҳукми ўқилди

    08.01.2022, 16:55

    Бухорода илк бор туғма талоқ ўсимтасига оид жарроҳлик амалиёти ўтказилди

    08.01.2022, 16:20

    Ўзбекистонда «омикрон» аниқлангани йўқ, бироқ хотиржамликка берилиш ҳам ярамайди — Нурмат Отабеков

    08.01.2022, 15:12

    Ўзбекистон биржа савдоларида Аи-80 бензин нархи бир ҳафтада қарийб 6,3 фоизга арзонлашди

    08.01.2022, 14:53

    Ўзбекистонда мактаб дарсликларини янгилаш режалаштирилмоқда

    08.01.2022, 14:11

    Тошкентда Malibu’ни тўхтатишда ўқотар қурол ишлатилди (видео)

    08.01.2022, 12:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.