Мазали соус қўшиб пишадиган гўштни исталган гарнир билан бирга дастурхонга тортишингиз мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
- асал — 2 ош қошиқ;
- соя соуси — 4 ош қошиқ;
- саримсоқ пиёз — 4 дона;
- жигарранг шакар — 2 ош қошиқ;
- аччиқ соус — 1-2 ош қошиқ;
- гуруч сиркаси — 2 ош қошиқ;
- туз — таъбга кўра;
- қўй гўшти қовурғалари — 1 кг.
- Асалга соя соуси, майдаланган саримсоқ, жигарранг шакар, аччиқ соус, гуруч соуси ва туз қўшиб аралаштиринг.
- Аралашмани қовурғаларга суртиб чиқинг.
- 180 даража қизиган печга 20-25 дақиқага қўйинг.
- Қолган соусни устидан қуйиб яна 10 дақиқага қўйинг.
- Дастурхонга тортишдан аввал кўкатлар билан безанг.
Изоҳ (0)