Ушбу салатни нафақат байрам кунлари, балки тушлик ва кечки овқатга истеъмол қилсангиз ҳам бўлади.
Керакли маҳсулотлар:
- картошка — 3 дона;
- сабзи — 1-2 дона;
- тухум — 4 дона;
- пишлоқ — 120 г;
- дудланган товуқ оёқчалари — 2 дона;
- қизил булғори қалампири;
- петрушка;
- майонез;
- зайтун — 3-4 дона.
- Қайнатилган картошка, тухум ва пишлоқни қирғичдан чиқаринг.
- Товуқ ва булғори қалампирини унча катта бўлмаган бўлакларга бўлинг.
- Сабзидан 12 та думалоқ шакл ва соат стрелкасини кесиб олинг.
- Кўкатларни майдаланг.
- Махсус идишга картошка, булғори қалампири, товуқ, кўкатлар ва тухумни устма-уст қилиб териб чиқинг.
- Ҳар бир қаватдан аввал ва кейин майонез суртишни унутманг.
- Сабзи бўлакларини соат кўринишида териб чиқинг.
- Ўртасига зайтун қўйинг.
- Сабзи устига рақамлар чизиш учун майонездан фойдаланинг.
- Кўкатлар билан безаб 1-2 соатга совиткичга қўйинг.
Мавзуга доир:
- Колбаса, сабзи ва маккажўхори қўшиб тайёрланадиган мазали салат рецепти
- Мол гўшти ва сабзавотлардан тайёрланиб, анор доначалари билан безатиладиган тўйимли салат
- Лавлагига тузланган бодринг қўшиб тайёрланадиган тўйимли салат
- Товуқли, балиқли ва парҳезбоп: Оливье салатининг янги рецептлари
- Тил гўштидан тайёрланадиган қўзиқоринли салат
Изоҳ (0)