Ушбу ноодатий егуликни нафақат байрамда, балки оддий кунларда ҳам тайёрласа бўлади.
Керакли маҳсулотлар:
- оқ шоколад — 150 г;
- қаймоқ — 120 мл;
- табиий йогурт — 200 мл;
- мандарин — 5-6 дона.
- Бўлакларга бўлинган шоколад солинган идишга қаймоқ қуйинг.
- Аралашмани олов устидаги идиш буғига тутиб, доимий равишда аралаштириб туринг.
- Хона ҳарорати даражасида совишини кутинг, кейин эса йогурт қўшиб аралаштиринг.
- Махсус идишга бўлакланган мандарин солинг.
- Устидан кремнинг бир қисмини қуйинг ва яна мандаринлардан териб чиқинг.
- Устидан такрор крем қуйгандан кейин устини мандарин бўлаклари билан безанг.
- Тайёр ширинликни 30-60 дақиқага совиткичга қўйинг.
Изоҳ (0)