• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Ўзгалар дарди», «Антиқа совчилар», «Капалак туши» ва пойтахт театрларидаги энг кўп томоша қилинаётган бошқа спектакллар (фото)

    Сўнгги марта қачон театрга бордингиз? Бу саволга дарҳол жавоб берадиганлар жуда озчиликни ташкил этиши аниқ. Чунки томошабинлар аввалгидек театрларга серқатнов эмас, ўз хоҳиши билан спектаклга келадиганлар эса бармоқ билан санарли. Хўш, пойтахт театрларидаги энг томошабоп спектакллар ва уларнинг чипта нархи қанча?

    Ботир Муҳаммаджонов — Ўзбек миллий академик драма театри труппа раҳбари:

    — Айни кунларда театримиздаги энг томошабоп спектакллар: «Андишали келинчак», «Кўнгил», «Келди-ю, кетди», «Уруш одамлари» ва «Ўзгалар дарди» ҳисобланади. Дам олиш кунлари мазкур спектаклларга чипта топиш муаммо. Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромованинг вафотидан сўнг «Ўзбекча рақс» спектаклининг намойиши вақтинча тўхтатилганди. Декабрь ойидан бошлаб спектакль яна саҳнага қайтди. Эндиликда асосий ролни Малика Иброҳимова ва Маҳфуза Боботиллаевалар ижро этишяпти.

    Кейинги пайтларда комедия жанридаги асарларга талаб юқори. Дам олиш кунлари намойиш этиладиган «Андишали келинчак» ва «Кўнгил» спектаклларига бир неча ҳафта олдин чипталар сотуви тугатилади.

    Фото: «Milliyteatr.uz»

    Фото: «Milliyteatr.uz»

    «Андишали келинчак» спектаклининг илк премьераси 2005 йилнинг 15 июнь санасида ўтказилган. Шу кунгача неча марта намойиш этилганлиги ҳақидаги аниқ маълумот йўқ. Эркин Хушвақтов асари асосида саҳналаштирилган спектаклда бош ролларни: Дилноза Кубаева, Шодия Тўхтаева, Рихситилла Абдуллаев, Аваз Қодиров, Саида Раметова, Шоҳида Исмоилова ва Хосият Ҳусанова каби эл ардоғидаги актёрлар жамоаси ижро этишади.

    Фото: «Milliyteatr.uz»

    Фото: «Milliyteatr.uz»

    Спектакль ҳақида қисқача: Асар Олмахон исмли ёш келинчакнинг ўзга хонадонга мослашиб кетиши ҳақида ҳикоя қилади. Келинчакни қайнонаси хушламайди, шу боис оилада зиддиятли вазиятларга учрайди. Ҳатто қайнона келинини туғмасликда айблаб, ўғлини бошқа қизга уйлантирмоқчи бўлади. Икки ёш эса бахт учун курашиб, онанинг кўнглига йўл топишади.

    Фото: «Milliyteatr.uz»

    Фото: «Milliyteatr.uz»

    «Кўнгил» спектаклининг премьераси 2015 йилнинг 8 апрель санасида ўтказилган. Асар муаллифи Эркин Хушвақтов «Кўнгил»ни Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқованинг таклифига кўра ёзган. Драматург асарни ёзишда шоира Марҳабо Каримованинг шеъридан илҳомланганини ҳам яширмайди. Бош ролларни Муқаддас Холиқова, Фарҳод Абдуллаев, Шаҳло Темирова, Бахтиёр Юсуповлар ижро этишган.

    Фото: «Milliyteatr.uz»

    Фото: «Milliyteatr.uz»

    Спектакль ҳақида қисқача: Аёлга турмуш ўртоғи гулдаста олиб келади. Бундан қувонган аёлнинг дунёга бўлган қарашлари ўзгаради. Ташқи кўринишига эътибор бериши лозимлигини англаб етади. У аввалгидан гўзаллашади. Турмуш ўртоғига бўлган муносабатлари ҳам ўзгаради. Аммо эркак аёлни қувонтирган гулни харид қилмагани ва уни йўлакдан топиб олганини айтади. Спектакль сўнгида эркак оилавий муносабатларнинг яхшиланишида эътиборнинг нақадар катта кучга эгалигини тушуниб етади.Чипталар 30 000 – 50 000 сўмгача бўлган нархда сотилади.

    Хайрулла Иноғомов — Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг томошабинлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари:

    Фото: «Muqimiyteatr.uz»

    Фото: «Muqimiyteatr.uz»

    — Шу кунгача театримиздаги энг аншлаг спектакль «Супер қайнона» бўлган. У 20 йилга яқин намойиш этилиб, икки йил аввал рэпертуардан олиб ташланди. Ҳозирги кунда «Антиқа совчилар», «Ақлдан озиш ҳеч гапмас», «Асл хазина» ва «Олифталар» спектаклига талаб бирмунча юқори.

    Спектакльларимизга билет топиш муаммо эмас. Дам олиш кунлари 400 кишилик томоша зали мухлислар билан тўлади, қолган кунлари эса 100-200 киши ташриф буюради. Ихтиёрий ташриф буюрувчилар камлиги учун корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлашимизга тўғри келади.

    Фото: «Muqimiyteatr.uz»

    Фото: «Muqimiyteatr.uz»

    «Антиқа совчилар» спектакли Исфандиёр қаламига мансуб бўлиб, бош ролларни Меҳри Бекжонова, Гулчеҳра Носирова, Турғун Бекназаров, Хайрулла Иногомов, Малика Қаюмова, Махсуда Отажонова каби актёрлар жамоаси ижро этишади.Спектакль ҳақида қисқача: Иззат ака қизи Наргизага келган совчилардан бирини танлолмай боши қотади. У қизига ошиқ бўлган Бахтиёрга қизини турмушга беришни истамайди.  Бир куни Иззат аканинг тушига раҳматли отаси кириб, набирасини Бахтиёрга турмушга берса, бахтли бўлиши ҳақида айтади. Шу кундан бошлаб ота Бахтиёрнинг ҳаётига қизиқади. У яширинча бўлса-да, йигитга Наргизага уйланишни таклиф қилади. Спектакль икки ёшнинг бахт оқшоми билан якунланади.Чипталар 10 000 – 40 000 сўмгача бўлган нархда сотилади.

    Учқун Ўсаров — Ўзбекистон давлат драма театри адабий эмакдоши:

    Фото: «Uzddt.uz»

    Фото: «Uzddt.uz»

    — Айни кунларда театримиз асосан ёш томошабинлар учун «Янги йил эртаги» спектаклини намойиш этмоқда. Тан олиш керак, спектакль томошаларига ташриф буюрувчилар ниҳоятда кам. Шу боис мактаб, институт ва корхоналар билан ҳамкорликда ишлашимизга тўғри келади. «Аяжонларим», «Минг йиллик ҳангома». «Қайтар дунё» ва «Вафодор» сингари спектаклларимиз томошабинлар эътиборидан четда қолаётгани кўнгилни хира қилади.

    Фото: «Uzddt.uz»

    Фото: «Uzddt.uz»

    «Йиллар армони» — Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг 80 йиллиги муносабати билан драматург Учқун Ўсаров қаламига мансуб, режиссёр Расулжон Тоғайқулов томонидан саҳналаштирилган. Унда бош ролларни Пўлат Норматов, Шукуржон Сўфиев, Мадина Тўхтаева, Маҳбуба Хуррамова каби актёрлар ижро этишган. Асарда Абдулла Ориповнинг ҳаёт ва ижоди билан боғлиқ воқеалар кўрсатилади. Бундан ташқари, шоирнинг машҳур шеърлари ёзилишига туртки бўлган воқеалар ҳам спектакль сюжетига киритилган.

    Чипталар 10 000 – 40 000 сўмгача бўлган нархда сотилади. Келишувга кўра мактаб ўқувчилари ва талабалар учун махсус чегирмалар мавжуд.

    Қаҳрамон Мелиев — Ўзбек давлат сатира театри директори ўринбосари:

    Фото: «Satirateatri.uz»

    Фото: «Satirateatri.uz»

    — Театр биноси чекка ҳудудда жойлашгани учун томошабинларнинг келиши ҳавас қилгудек эмас. Кўп ҳолларда 300 ўринли томоша залига 50-100 та томошабинлар келишади. Бармоқ билан санарли томошабинлар учун спектакль қўйган пайтларимиз ҳам кўп бўлган. Айни кунларда театримизда «Жулқунбой», «Уйланиш», «Доктор фалсафаси» каби спектакллар намойиш этилмоқда. Болажонлар учун «Қор маликаси» спектакли саҳналаштирилган. Бу спектаклга мактаб ва корхоналар билан ҳамкорликда чипталар сотилмоқда.

    Фото: «Satirateatri.uz»

    Фото: «Satirateatri.uz»

    «Жулқунбой» — ёзувчи Абдулла Қодирийнинг кичик ҳикоялари асосида саҳналаштирилган. Унда жамиятдаги адолатсизлик, порахўрлик ва мансабпарастлик каби иллатлар аччиқ кулги остига олинади.

    Чипталар 10 000 – 20 000 сўмгача бўлган нархда сотилади.

    Бобур Йўлдошев — «Дийдор» театр-студияси раҳбари:

    Фото: Instagram / @diydor_teatr_studiyasi

    Фото: Instagram / @diydor_teatr_studiyasi

    — Айни кунларда театримизда «Юлдузли тунлар», Аршин мал алан», «Мунгли кўз», «Капалак туши» каби спектакллар намойиш этилмоқда. Спектакльлар фақат шанба ва якшанба кунлари намойиш этилади. Театр биноси кичик бўлгани учун томоша залимизга 100 та одам сиғиши мумкин, аммо ҳар доим ҳам бу натижага эришмаймиз. Одатда, 60-70 та томошабин ташриф буюради.

    Фото: Instagram / @diydor_teatr_studiyasi

    Фото: Instagram / @diydor_teatr_studiyasi

    «Дийдор» театр-студиясида чипталар бепул.

    Энг қиммат чипта билан балет спектаклини томоша қиласиз

    Фото: «Gabt.uz»

    Фото: «Gabt.uz»

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри томошабоп спектаклларни саҳналаштиришда фаол.Шу кунларда «Богема» операси 33-55 минг сўмгача, «Оққуш кўли» ва «Қарсилдоқ» балет спектаклларига эса 33-110 минг сўмгача бўлган нархда чипталар сотилмоқда. Театр бир ой давомида тахминан 5-6 балет спектаклини, 3-4 та опера спектаклини намойиш этади. Балет спектаклларининг чипталари бир ҳафта аввал харид қилиниши кўпчилик ўзбек томошабинлари учун таажжубланарли ҳол.

    Болалар театрларида нима гап?

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    1. Ўзбек миллий қўғирчоқ театри — 25 декабрдан бошлаб «Қор маликаси» спектакли намойиш этилади. Сеанслардан олдин қорбобо ва қорқиз иштирокидаги байрам томошалари ҳам ўтказилади.Чипталар нархи 25 000 сўм.2. Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри — 25 декабрдан бошлаб «Учар кема» номли саргузашт спектаклни намойиш этади. Спектакль намойишидан аввал Янги йил концерт дастури ҳам ўтказилади.Чипталар нархи 25 000 сўм.

    17.12.2021, 14:42   Изоҳ (0)   45047
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Отамдан қолган далалар»даги Деҳқонқул, «Лафз»даги Толиб. Актёр ва чемпион Аъзам Шокиржонов ҳозир қаерда? (фото, видео)

    16.12.2021, 12:23

    «Бугунги кечани уч йил кутдик». Анқарадаги ўзбекистонликлар учун гала концерт ташкил этилди (фото)

    15.12.2021, 20:15

    «Вой аламжон» қўшиғи билан машҳурликка эришган хонанда Муҳаммадкарим Соипов 58 ёшида вафот этди

    08.12.2021, 20:33

    Ҳамза Умаров, Зайнаб Садриева ва бошқа кино дарғаларининг ота-онасидек машҳур бўла олмаган санъаткор фарзандлари (фото)

    07.12.2021, 20:25

    Самарқанд 2023 йилда Жаҳон туризм ташкилотининг 25-ассамблеясига мезбонлик қилади

    02.12.2021, 23:31

    Ўзбекистон 30 ноябрдан 7 декабргача халқаро ёшлар театр санъати форумига мезбонлик қилади

    01.12.2021, 08:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунё бўйлаб 316 млн киши гиёҳванд моддалар истеъмол қилади — БМТ

    Дунё | 27 июн, 08:31

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Ювентус” дарвозасига 5 та гол урди (видео)

    Спорт | 27 июн, 07:49

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.