• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Отамдан қолган далалар»даги Деҳқонқул, «Лафз»даги Толиб. Актёр ва чемпион Аъзам Шокиржонов ҳозир қаерда? (фото, видео)

    Йигирма бешдан ортиқ фильмларда турли даражадаги ролларни ижро этган актёр Аъзам Шокиржонов болалиги, шахсий ҳаёти, синовларга тўла умри ҳақида кўпчилик ҳеч қандай маълумотга эга эмас.

    Фото: «Отамдан қолган далалар» фильмидан кадр

    Фото: «Отамдан қолган далалар» фильмидан кадр

    Аъзам Шокиржонов «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида ўзи ҳақидаги кўпчиликка маълум бўлмаган воқеаларни гапириб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ота-онамни эслолмайман…»

    Икки ёшимда ота-онам вафот этишганидан сўнг тўрт-беш ёшгача қариндош, уруғларимникида юрдим. Ота-онам болалигимда вафот этиб кетишгани учун уларни эслолмайман, лекин раҳматли холамни «онамдек бўлган бўлса керак», деб ўйлайман.

    Иккита кичкина болани Тошкент вилояти Пискент туманидаги болалар уйига топширишган. Болалар уйида 6-синфгача яшадим. Тўқликка шўхлик қилиб, 6-синфда болалар уйидан қочдим, энг катта акам — Иброҳимбек акамларникига бордим. Болалар уйидан нолимайман, боқув яхши эди. Лекин шахсий ҳаёт, иссиқ ёпилган нонлар, қаймоқлар мени ўзига тортган.

    Катта акамнинг 11 нафар боласи бор эди. 10 та қиз ва 10 та қиздан кейин 11-фарзанд ўғил эди. Яна уларнинг ёнига мен ҳам бориб олган эдим. Ўша вақтда оилада ёлғиз акам ишлар эди. Ёшлик қилиб қийинчиликка чидамасдан холамга шикоят қилган эканман. Холам мени ўзлариникига олиб кетганлар. Кейинроқ акам «Нимага менинг жигарларим бошқа ерда яшаши керак», деб кичкина акам билан мени ўзлариникига қайтиб, олиб келганлар.

    Фото: Аъзам Шокиржонов архиви

    Фото: Аъзам Шокиржонов архиви

    Курашга олиб кирган «калиш» ҳақида

    Халқимизнинг бир-биридан ажойиб урф-одатлари борлигига шукр қиламан. Менинг оёққа туриб, ўзимни тутиб олишимга шу халқимизнинг урф-одатлари сабаб бўлган. Халқимиз ҳозир айтилаётган оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ўзлари билмаган ҳолда неча йиллардан буён қўллаб келади.

    Яъни юртдошларимиз суннат тўйлари вақтида, албатта, кураш ёки улоқ беради. Мана шу урф-одатлар бизнинг Сирдарё вилоятида ниҳоятда ривожланган эди.

    Фото: Аъзам Шокиржонов архиви

    Фото: Аъзам Шокиржонов архиви

    Қишлоқда бироз бақувват бўлганим учун мени курашга кўп чиқаришарди. Совет Иттифоқи пайтида асосан икки хил кураш бўлар эди — бухороча ва фарғонача. Биз томонда бухороча кураш жуда ривожланган эди. Мен гоҳ йиқилардим, гоҳ йиқитардим. 1962—1963 йилларда курашда ютган вақтим менга мукофот сифатида калиш беришган, шу калиш мени кураш тушишга янада қизиқтириб юборди. Шундан кейин атрофимдаги дўстларим ҳам мени курашчи сифатида эътироф эта бошлашган. Шундан кейин бор эътиборимни курашга қаратдим. Натижада болалар уйига ҳам бормай қўйдим.

    Фото: «Отамдан қолган далалар» фильмидан кадр

    Фото: «Отамдан қолган далалар» фильмидан кадр

    3 километр узоқликдаги мактаб, 4 километр узоқликдаги спорт зали ҳақида

    Ўқишга бироз нўноқроқ бўлсам-да, ҳар куни эрталаб қўшни қишлоқдаги мактабга 3 километр йўл босиб бориб, тушликда ўқишдан қайтардим. Кейин кечгача далада меҳнат қилардим. Тушликдан кейин ярим кун ишласам-да, бир кунлик режани бажарардим. Тўйларда курашиб юрганимни кўрган Марат Ўразович деган мураббий бир куни менга «Спорт залга келсанг-чи, сендан зўр полвон чиқади», деб қолди. «Спорт зали қаерда», деб сўрасам қишлоғимиздан 4 километр узоқда жойлашган «Бахт» посёлкасини айтди.

    Шундан сўнг 9—10-синфларимда эрталаб мактаб, тушликдан кейин дала, даладан кейин 4 километр узоқликдаги спорт залида икки соатлик машғулотларга борадиган бўлдим.

    «Етимлигим учун руҳан синдириб қўйишган экан»

    Ҳамма мени етимлигим учун турткилайвериб, руҳан синдириб қўйишган экан. Уруғимизда ҳеч ким ўқимаган, олий маълумотли инсон йўқ эди. Бирданига менга берилган институтга йўлланма мени ҳайрон қолдирган.

    Бизнинг қишлоғимиздан Сирдарё шаҳригача 16 километр эди. Ана шу 16 километр йўл босиб, қўлимдаги ректор номига берилган йўлланмани неча маротаба қайта ўқиганимни билмайман. Уйга келиб бу қоғозни акамга ҳам, янгамга ҳам кўрсата олмадим. Мактабимга бориб адабиёт устозимга кўрсатдим. Устозим менга «бу қоғоз билан сен тайёр талабасан» деб, менга қандай ҳужжатлар топширишим кераклигини уқтирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Нари борса қишлоқда бир тракторчи бўлардим, лекин…»

    Кейин мен Тошкентда тиббиёт билим юртида ўқийдиган тоғамни топдим. Ҳужжатларни топширганимиздан сўнг Тошкентни томоша қилиб тўймадим. Шаҳар айниқса кечалари чироқлар билан янада чиройли бўлиб кетар эди. «Сквер»даги дискотекаларга борардим. Кечаси билан шаҳарни айланиб чиқар эдим. Шу кунларда имтиҳон бўлди. Лекин мен имтиҳондаги тиббиёт комиссиясидан йиқилдим. Ёшлигимдан қулоғимда бўлган хасталикнинг асорати сабаб мени «медкомиссия» имтиҳондан ўтказмади.

    Шунда тоғам менга ҳужжатларимни олиб бошқа факультетга топширишимни айтди. Тиббий комиссияга эса акамнинг бухоролик курсдошининг укаси менинг ўрнимга кириб, «соғлом» деган қоғоз билан чиқди. Тўғри бу ўша вақтда нома’қбул иш бўлгандир, лекин ана шу шифокорнинг биргина манфий хулосаси сабаб, мен нари борса қишлоқда бир тракторчи бўлишим мумкин эди. Ҳозир эса мен қанчадан-қанча спортчиларнинг устозиман. Ҳаётда ўз йўлимни ва ўз ўрнимни топишимда мен учратган яхши инсонлар, ҳаётдаги қийинчиликларда пишган зувалам ва мендан оққан челаклаб пешона тери сабаб деб ўйлайман.

    Фото: Аъзам Шокиржонов архиви

    Фото: Аъзам Шокиржонов архиви

    «Қизиқ муҳаббат тарихим бор»

    Кеч оила қуришимнинг сабаби аввало йўқчилик. Мен ҳам бошқаларга ўхшаб севганман. Мактабда ҳам севганим бўлган. Институтда ҳам севганман. Тақдиримга тан бермай иложим йўқ, энг қизиғи институтда ўзим севган қизни кўрсам қотиб қолардим. Йўлакда кўрсам у ўтиб кетганидан кейин юрардим. Базиларга ўхшаб «э курсдош, қандайсиз?» деб қўл бериб кўришиб, кулишиб кетолмасдим. У қадди-қомати келишган, бўйлари баланд, сочлари узун ўзбек қиз эди.

    Тақдирни қаранг, институтдан кейин, йўлланма билан қишлоқларга кетдим. Қайтиб келганимдан сўнг 26 ёшимда армияга кетдим. Армиядан кейин тиббиёт институтида иш бошладим.

    Мени Жисмоний тарбия институтидаги устозлар ҳам жуда ҳурмат қилишарди. Сабаби мен нафақат яхши спортчи, балки илғор пахтакор эдим. Пахта далаларида яхши пахта терардим. Бир куни мени кўриб қолишиб, қаерда ишлашимни суриштиришди. Айтиб берсам мени институтга чақиришди. У ерга келганимдан кейин, «бола-чақадан нечта бўлди», дейишганида, уйланмаганимни айтдим. Шунда футбол мураббийи бўлиб ишлайдиган устозим «бир қиз бор, шу билан оила қурсанг-чи», деб олийгоҳда талабалик йиллари мен кўнгил қўйган Кларани айтдилар.

    Фото: Аъзам Шокиржонов архиви

    Фото: Аъзам Шокиржонов архиви

    Ҳаяжонланганимдан «ҳали турмушга чиқмадими», деб юборибман. Кейин «ҳали Тошкентда уйим бўлмаса, менга турмушга чиқармикин», деб ўйланиб қолдим. Кейин «унинг ҳам олдидан бир ўтинглар» деганимда, у ҳам «бир кўришай-чи», деб сўрабди.

    Кейин кўришдик. Энг қизиғи «мен сизни кўп безовта қилавермай, телефон рақамингизни беринг, бўш вақтингизда телефонлашиб турамиз», деб айтдим. Шунда «ҳеч кимга рақамимни бермаган эдим, лекин майли сизга бераман», деб менга рақамини берди.

    Ўша даврда чет элга чиқиш ниҳоятда мушкул эди. Шундай пайтларда уни Руминиядаги мусобақага ҳакамликка таклиф қилишаётганини айтиб, «борсам майлими», деб мендан рухсат сўради. Қарор қабул қилишдан олдин мендан рухсат сўраганидан ниҳоятда қувониб кетдим ва рухсат бердим. «Мен сизни Тошкентдан кузатиб юбориб, Москвада кутиб оламан», деб кузатиш вақтида паспортини қўлимга олиб барча маълумотларини ёдлаб олдим.

    У учиб кетиши биланоқ никоҳни қайд этиш идорасига бордим. Улар «келин қани?», дейишган эди, «келин хизмат сафарида, вақт кетяпти у қайтса ишларимиз бошланиб қолади, улгурмаймиз», деб қўлига озгина пул бергандим. Улар келин бўлмаса ҳам аризани олиб қолишди. Ўша вақтлар келин-куёвлар дўкони учун карточка беришар эди. Ана шу карточкани олдим. Кейин у қўнғироқ қилиб, «Москвага бориб юрманг, биз эртароқ қайтадиган бўлдик» деб айтди ва мен уни Тошкентда кутиб олиб, уйига кузатиб қўяётганда «мана бу келин-куёвлар учун дўконга карточка, хоҳлаган нарсангизни олинг, эртадан кейин тўй», десам у қотиб қолди.

    Бизни қайнонам ҳам кузатиб турган эдилар. Уларни ич-ичимдан тушундим. Ахир совчисиз, тоғорасиз, борди-келдисиз тўй бўлаётган эди. Икки кунда эски «Жигули» автомобилида келиб, уни олиб кетдим. Ресторанга ўша вақтдаги ҳисоб бўйича 1500 рубль тўлаб тўй қилдим. Эркак киши мана шундай, масъулиятли пайтда ҳал қилувчи қарорни қабул қилиши кераклигини ана ўшанда тушуниб етганман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Битта армоним бор»

    Худодан бир кунга онамни қайтариб беришини сўрайман. Қайтариб берса онамни бошимдан туширмасликка бошимни ўртага қўйиб қасам ичаман. Бермайди. Онам ва отамни кўргим келади. Шу армоним бор холос. Қолган ҳаммаси яхши, худога шукр. Куч-қувват, ақл-заковат, оила, фарзанд берди. Ҳаммаси яхши. Кўп фарзандларга ота-онаси ҳамма нарсани муҳайё қилади, лекин фарзанд уларни барибир хафа қилиб қўяди. Қари чолларни, онахонларни кўрсам хурсанд бўлиб кетаман. Кўп фарзандлар ота-онаси қариганида жеркиб муомала қилади. Қайнотамнинг бир оёқлари йўқ, ногирон эдилар. Уларни ўзим хоҳлаб, чин дилдан бориб, ҳафтада бир марта чўмилтириб келардим. Хурсанд бўлиб қолардилар.

    Маълумот учун, Аъзам Шокиржонов 1951 йил, 26 апрель куни Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида дунёга келган. Кураш бўйича 23 карра Ўзбекистон чемпиони, 5 карра Осиё чемпиони, 3 карра Жаҳон Чемпиони. «Тонг отгунча», «Отамдан қолган далалар», «Лафз», «Чегарадаги қишлоқ», «Амир Темур», «Занжир», «Саид ва Саида» каби 25 дан ортиқ фильмнинг 13 тасида бош ролни ижро этган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, доцент. Ҳозирда Президент Академиясининг Жисмоний тарбия кафедраси мудири лавозимида фаолият юритади.

     Мавзуга доир:

    • «Масхарабоз» фильмидаги актёр Эргаш Мўминов нега экранларда кўринмай қолди? (фото)
    • «Кичкина табиб»даги Нигора, «Чол ва набира»даги Ғанишер: болалигиданоқ томошабинлар эътиборини қозонган актёрлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)
    • «Муҳаббат синовлари»даги Рухшона, «Опа-сингиллар»даги Насиба ва кинода «ярқ этиб», кейин кўринмай қолган бошқа қаҳрамонлар ҳозир қаерда? (фото)
    • «Парвона» спектаклида Юлдузхон образини яратган актриса Шукуржон Сафаева ҳозир қаерда?

    16.12.2021, 12:23   Изоҳ (0)   100047
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бугунги кечани уч йил кутдик». Анқарадаги ўзбекистонликлар учун гала концерт ташкил этилди (фото)

    15.12.2021, 20:15

    «Вой аламжон» қўшиғи билан машҳурликка эришган хонанда Муҳаммадкарим Соипов 58 ёшида вафот этди

    08.12.2021, 20:33

    Ҳамза Умаров, Зайнаб Садриева ва бошқа кино дарғаларининг ота-онасидек машҳур бўла олмаган санъаткор фарзандлари (фото)

    07.12.2021, 20:25

    Самарқанд 2023 йилда Жаҳон туризм ташкилотининг 25-ассамблеясига мезбонлик қилади

    02.12.2021, 23:31

    Ўзбекистон 30 ноябрдан 7 декабргача халқаро ёшлар театр санъати форумига мезбонлик қилади

    01.12.2021, 08:37

    Шерали Жўраевнинг кўп йиллик ҳамкори, 22 ёшида унвон олган, «Баҳор»да чархланган: таниқли раққоса, Ўзбекистон халқ артисти Рушана Султонова 56 ёшда (фото)

    29.11.2021, 12:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    American University оf Technology (АУТ) Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” ярим асрлик антирекордни қайд этди

    Спорт | 12 май, 13:30

    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида

    Реклама | 12 май, 13:30

    Трамп энг бой учта араб давлатига ташриф буюради

    Дунё | 12 май, 13:23

    Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди

    Ўзбекистон | 12 май, 13:12

    Marvelʼнинг ёвуз қаҳрамонлари грим ва компьютер графикасисиз қандай кўринишга эга?

    Кино | 12 май, 13:01

    АҚШ ва Хитой божларни 90 кунга пасайтиради

    Дунё | 12 май, 12:58

    Муносиб қаршилик, асабий кечган ўйин ва баҳс тақдирини ҳал қилган пенальти: “Навбаҳор” ва “Хоразм” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 12 май, 12:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.