• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Коронавирус ўчоғига айланган «Барселона», каталонларни «қийнаётган» Дембеле ва «Энергетик-БГУ»да эътироф этилган Убайдуллаев. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 30 декабрнинг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Футзал бўйича 2022 йилги Осиё чемпионати саралашига Қирғизистон мезбонлик қилади

    Фото: ЎФА матбуот хизмати

    Фото: ЎФА матбуот хизмати

    Осиё футбол конфедерацияси 2022 йили Кувайтда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичига (Марказий ва Жанубий зона) мезбонлик қиладиган мамлакат номини эълон қилди, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

    Унга кўра, саралаш баҳслари Қирғизистонда ўтказилади. Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Эрон билан биргаликда 1-саватчадан жой олган. Терма жамоа Марказий ва Жанубий зона саралашида иштирок этади, баҳслар 2022 йилнинг 1—15 апрель кунлари бўлиб ўтади.

    Шаҳзодбек Убайдуллаевнинг голи жамоасининг энг яхши голи сифатида қайд этилди

    Ўзбекистонлик футболчи Шаҳзод Убайдуллаевнинг Беларусь чемпионати доирасида «Витебск» дарвозасига акробатик усулда урган голи «Энергетик-БГУ»нинг 2021 йилдаги энг яхши голи сифатида қайд этилди.

    «Энергетик-БГУ» Беларусь чемпионатида 33 очко билан мусобақа жадвалида 13-ўринни эгаллади. Убайдуллаев 2021 йилнинг бошидан бери Беларусь чемпионатида ҳаракат қилиб келмоқда («Шахтёр Солигорск», «Энергетик-БГУ») ва 14 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

    Жаҳон

    Левандовски АIPS талқинига кўра йилнинг энг яхши спортчиси, Месси эса Америкада тенгсиз

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Халқаро спорт матбуоти ассоциацияси (АIPS) йилни сарҳисоб қилмоқда.

    Унга кўра, эркаклар ўртасида 2021 йилнинг энг яхши спортчиси деб «Бавария» ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски эътироф этилди.

    «ПСЖ» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси эса йил якунига кўра Америка қитъасининг энг яхши спортчиси бўлди.

    Месси йилнинг энг яхши спортчиси номига ҳам даъвогарлик қилганди, бироқ автопойгачи Макс Ферстаппендан ортда қолиб, 3-ўрин билан кифояланди.

    «Барселона» Дембеле билан келиша олмаяпти

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Барселона» ярим ҳимоячиси Усмон Дембеленинг жамоадаги келажаги ноаниқлигича қолмоқда.

    Франциялик футболчи ва каталон клуби янги шартнома борасида келиша олишмаяпти, деб ёзади Diario Sport.

    Таъкидланишича, эндиликда клуб Дембелени сотишга ҳаракат қилиб кўради. У музокаралар чоғида йилига 40 миллион евро маош ва шартнома узайтирилгани учун қўшимча 20 миллион евро бонус сўраган.

    Ҳозирда Дембеленинг «Ювентус» билан келишувга эришгани, шунингдек, «ПСЖ» ва Англиянинг бир қанча клублари қизиқишига сабаб бўлаётгани ҳақида хабарлар бор.

    Дембеленинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

    «Барселона»да коронавирусга чалинган футболчилар сони 10 нафарга етди

    Фото: «Барселона»

    Фото: «Барселона»

    «Барселона»да коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлашмоқда.

    Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, 30 декабрь куни Филиппе Коутино, Сержиньо Дест ва Абде Эззалзули коронавирусга ижобий тест топширган.

    Шу тариқа «Барселона»да коронавирусга чалинган футболчилар сони 10 нафарга етди. Аввалроқ ҳимоячилар Хорди Альба, Дани Алвес, Клеман Лангле, Самюэль Умтити ва Алекс Бальде, шунингдек, ярим ҳимоячилар Усмон Дембеле ва Гави ҳам вирус юқтириб олганди.

    Ҳозирда асосий таркибдан фақатгина 9 нафар соғлом футболчи қолган. Жамоа кейинги ўйинини 2 январь куни «Мальорка»га қарши ўтказади.

    «Атлетико М»да ҳам коронавирус билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Атлетико»нинг беш аъзоси коронавирус билан касалланди.

    Булар: бош мураббий Диего Симеоне, футболчилар Антуан Гризманн, Жоау Феликс, Коке ва Эктор Эррера. Беморларда касаллик симптомларсиз ўтмоқда ва улар изоляция олинган.

    «Атлетико» навбатдаги ўйинини 2 январь куни ўз майдонида «Раё Валекано»га қарши ўтказади.

    Хави Моратани «Барселона»га таклиф қилмоқчи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Барселона» «Ювентус»да ижара асосида тўп сураётган «Атлетико» ҳужумчиси Альваро Моратага қизиқиш билдирмоқда.

    Marca хабарига кўра, 29 ёшли ҳужумчининг трансфери бўйича келишув осон бўлмайди, бироқ «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Хави клуб раҳбариятидан Моратани зудлик билан жамоага олиб келишни сўраган. 41 ёшли мутахассис испаниялик футболчига алоқага ҳам чиққан.

    Мората «Реал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

    «Манчестер Сити» АПЛда ажойиб натижа кўрсатди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Манчестер Сити» АПЛнинг 20-турида «Брентфорд»ни мағлуб этди (1:0).

    Пеп Гвардиола жамоаси учун бу АПЛ доирасида 2021 йилдаги 36-ғалаба бўлди. Шу тариқа жамоа ўзига тегишли бўлган лига рекордини янгилади.

    Бундан олдинги натижа «Ливерпуль»га тегишли эди. «Қизиллар» 1982 йилда 33 ўйинда ғалаба қозонганди.

    Шунингдек, Гвардиола шогирдлари учун бу лига доирасидаги кетма-кет 10-ғалаба бўлди. «Шаҳарликлар» бундан олдин ҳам уч бор шундай серия қайд этганди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    30.12.2021, 22:10   Изоҳ (0)   21043
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АПЛ. «Челси» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, «Манчестер Сити» дебютантни базўр енгди

    30.12.2021, 05:08

    Президент томонидан мукофотланган Абдусатторов, коронавирус билан курашаётган «Реал» ва «Барселона», ўзбек спортида 2021 йил қаҳрамонлари. Энг сўнгги спорт янгилик...

    29.12.2021, 23:19

    «Навбаҳор» ёшлар жамоаси футболчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди

    29.12.2021, 21:53

    Баҳодир Жалоловдан Акбар Жўраевгача. Ўзбек спортида 2021 йилнинг энг яхшилари аниқланди

    29.12.2021, 20:21

    Энг қийин ўйин, эмоцияси чемпионларга хос эмаслигига сабаб ва Карлсеннинг кескин фикрларига муносабати. Нодирбек Абдусатторов чемпионликдан кейин матбуот анжуманид...

    29.12.2021, 16:43

    АПЛ. «Ливерпуль» сафарда «тулкилар»га мағлуб бўлди, Салоҳ пенальтидан гол ура олмади. «Тоттенҳэм» «авлиёлар»га очко улашди

    29.12.2021, 03:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.