Наманганнинг «Навбаҳор» футбол клуби аъзоси Самандар Йигиталиев автоҳалокат оқибати ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
«Навбаҳор U-18» ҳимоячиси 29 декабрь куни содир бўлган ЙТҲда олган тан жароҳати оқибатида вафот этган.
Аввалроқ «Бунёдкор» футболчиси Диёр Раҳимқулов 11 декабрь куни автоҳалокат оқибатида вафот этгани маълум бўлганди. Шунингдек, «Қамаши» футбол клуби ярим ҳимоячиси Асадбек Тўраев чўкиб кетгани, ОКМК футзал жамоаси ўйинчиси Тимур Бердиев автоҳалокатга учраб вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)