Германия Буюк Британияни коронавирус мутациялари тарқалаётган зона деб тан олди ва ушбу мамлакатдан ташриф буюрувчиларнинг Германияга киришини вақтинча чеклади. Бу ҳақда 18 декабрь куни Германия Федератив Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Роберт Кох институти сайтида маълум қилинган.
Институт Шимолий Ирландия, Мен ороллари ва Норманд ороллари билан бирга Буюк Британияни коронавирус вариантлари тарқалаётган ҳудудлар рўйхатига киритди. Чекловлар жорий этиш орқали ГФР ҳукумати ўз ҳудудларида «омикрон» штаммининг тарқалишининг олдини олишга умид қилмоқда.
Шундай қилиб, авиакомпанияларга 20 декабрь, ярим тундан бошлаб Британиядан Германияга сайёҳларни ташиш тақиқланади. Буюк Британиядан мамлакатга кириш учун фақат Германия фуқаролари ва резидентлари, уларнинг турмуш ўртоқлари ва фарзандлари ҳамда транзит йўловчиларга рухсат берилади.
Буюк Британиядан Германияга келган ҳар бир кишидан ПЗР-тестининг манфий натижаси талаб этилади, шунингдек, ташриф буюрувчилар эмланганлик ҳолатидан қатъи назар, 14 кун давомида карантинда бўлиши шарт.
Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида қайд этилишича, чекловлар камида 3 январгача давом этиши мумкин. Бундай қарор Буюк Британияда «омикрон» штаммининг тез тарқалиши билан боғлиқ хавотирлар фонида қабул қилинган.
Германия институти томонидан Буюк Британиядан ташқари,
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос
Британия бош вазири Борис Жонсон мамлакатда «омикрон» штамми билан касалланган бемор вафот этганини айтганди. Бунгача дунёда «омикрон» штаммидан бирорта ўлим ҳолати маълум эмасди. Борис Жонсон «омикрон» штамми сабаб вояга етган барчага Янги йилга қадар ре
Изоҳ (0)