• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ғиждувондан ҳали дунё танийдиган ёшлар етишиб чиқади, бунга ишонаман» — туман ҳокими Шерзод Ашуров

    Ғиждувон тумани ҳоким Шерзод Ашуров халқ депутатлари маҳаллий кенгашининг навбатдаги 49-сессиясида журналистлар билан мулоқотда ёшлар ташкилотининг айни кунлардаги фаолиятидан қониқмаётганини билдирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бугунги кунда давлат ва маҳаллий бюджетлар, шунингдек, йирик хорижий инвестиция маблағлари эвазига кенг кўламда ишлар бошлаб юборилган. Шу йилларга қадар ҳам ҳавас қилгулик ишлар бажарилган. Яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятларнинг ҳаммаси аҳолимиз, айниқса, ёшларимиз келажаги учун.

    Бугун туманда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 84 114 нафарни ташкил этади. Туманда фаолият бошлаганимга олти ойга яқинлашиб қолди. Рақамларни бир-бир кузата туриб, оғринаман. Тумандан ҳалигача бирорта на илм-фан, на спорт ва на санъат соҳасида дунё танийдиган битта нафар ҳам ёшлар етишиб чиқмаган экан. Қайси ёшимизни дунё танийди? Ёшлар сиёсати давлат сиёсати даражасига кўтарилган шу йиллар орасида ёшлар ташкилотлари нималар билан шуғулланган?

    Бугунги саъй-ҳаракатларидан ҳам қониқмайман, ҳоким сифатида рози эмасман. Ғайрат, шиддат билан ишлаш талаб этиладиган даврдамиз. Мен туман ёшлар ташкилотлари раҳбаридан эътиборсизлик ва хўжакўрсинликни батамом тарк этишларини сўрайман», — деди Шерзод Ашуров.

    Маълумки, 2021 йилнинг октябрь ойида Ғиждувон тумани ҳокими ўз хизмат хонасини ёшларга бўшатиб берган эди. Айни кунда ушбу синфларда 35 нафар ўқувчи физика ва математика фани бўйича олимпиадаларга тайёрлайдиган махсус дастур асосида ўқитилмоқда.

    «Мақсад физика ва математика фанлари бўйича вилоят, мамлакат ҳамда халқаро миқёсда ўтказиладиган олимпиадаларда айнан шу ёшларнинг муносиб иштирок этишини таъминлашдир. 35 нафар ўқувчи туман мактабларининг 7-синфларида ўқийдиган 42 800 нафар болалар орасидан имтиҳон орқали саралаб олинган ва улар бепул ҳам ўқитилиб, ҳам иссиқ овқат билан таъминланган.

    Тўрт нафар ўқитувчи мукаммал дарс беради. Бу болаларимиз президент мактабларида, Қоракўл туман ихтисослаштирилган мактабларида ўқийдиган ўқувчилар билан рақобатда бўлади. Яқиндагина ўтказилган тест натижаларига кўра, шу синфда ўқийдиган 7-синф ўқувчилари мактабдаги фан ўқитувчисидан кўра юқори баллни қўлга киритишди. Демак, уч йил ичида мақсадимиз амалга ошади. Улар хориж олимпиадаларида, албатта, ютуққа эришишади. Бунга ишонаман», — деди ҳоким.

    Таъкидланишича, туманда 67 та умумий ўрта таълим мактаби бўлиб, 14 таси таъмирга муҳтож аҳволда. Мазкур мактабларда олийгоҳларга кириш даражаси ҳам бор-йўғи 18 фоиздан камни ташкил этган.

    Сессия давомида Шерзод Ашуровнинг маълум қилишича, туманнинг 17 минг нафар аҳолиси ишсиз. 9400 оиланинг даромади 1,5 миллион сўмдан кам, 4400 оила эса 880 минг сўмликкача бўлган даромадга эга.

    «Улар муҳтож. Улар пул тополмаяпти. Энг асосий мақсад — уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш. Яқинда туркиялик тадбиркор ўзининг йирик лойиҳаси билан иш бошлади. Лойиҳага кўра, 2000 нафарга яқин қизлар ишли бўлади. Гилам тўқишга мослаштирилган ушбу тадбиркорлик маркази учун замонавий бино ажратилган. Яқиндагина иш жараёнлари билан танишиш мақсадида марказга кирдим. Ишонсангиз, қизларнинг қарийб ярмининг бир қўлида телефон, бир қўлида гилам тўқиш илмоғи (кручок).

    Бир дона ипни ўтказиши 5 сўм. Бу бир кунда 80 мингдан 100 минг сўмгача ишласа бўлади, дегани. Ойлик кам берилади эмас, меҳнат кам қиляпти ёшлар. Бу эса кутилаётган самара ва сарфланаётган маблағни ҳавога учиради, холос. Шунга кўра, маиший хизматнинг барча турларига йўналтирилган ҳунарга ўргатув ва ўқитув ишлари йўлга қўйилди. 40 нафар қиз бириктирилди. Уларнинг ҳар бирига 600 минг сўмгача маош берилиб, йўл ва овқатланиш харажатлари ҳам қопланмоқда. Бундан ташқари, 23 нафар қиз, жувон эса ҳунар ва касбга ўқитувчиликка тайёрланмоқда. Уч ойдан сўнг улар 2000 нафар қизларни бошқаришади», – деди ҳоким.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритди
    • 49 миллион сўмдан 122,5 миллион сўмгача: халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари тақдирланди

    18.12.2021, 22:51   Изоҳ (0)   39983
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzbekistan Airways 24 декабрдан бошлаб Деҳлига парвозлар сонини оширади

    18.12.2021, 21:23

    Самарқандда 50 сотих ерни ноқонуний равишда 34 минг долларга сотишга уринган шахс ва унга ёрдам бермоқчи бўлган кадастр ходими ушланди

    18.12.2021, 20:59

    Давлат статистика қўмитаси «orginfo.uz» сайти асосчиси устидан ариза берди. Кейинроқ қўмита ушбу сайт ёпилиши тарафдори эмаслигини билдирди

    18.12.2021, 20:37

    Самарқанд вилоятида инфратузилмани яхшилашга 2022 йилда 274,4 млрд сўм ажратилади

    18.12.2021, 19:21

    Нукусда алкотестер ўрнига бош кийимидан фойдаланган ЙПХ ходимига қаттиқ ҳайфсан берилди

    18.12.2021, 18:46

    Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди

    18.12.2021, 18:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.