• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбирда Жанубий Корея савдо, саноат ва энергетика вазири Мун Син Ук, Корея халқаро савдо уюшмаси раиси Кристофер Ку, Корея Эксимбанки, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА), СК Эcоплант, Посcо, Samsung, СК Нехилис, Youngоне, КИА Motors, К-water, КТ-Нет ва кўплаб бошқа компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

    Хорижий ташрифлар чоғида бундай учрашувлар ўтказиш яхши анъанага айланган. Хусусан, Ўзбекистон президенти 2017 йилда Жанубий Кореяга амалга оширган давлат ташрифи доирасида йирик бизнес-форум ўтказилган эди. 2019 йилда эса давлат раҳбарлари Тошкентдаги қўшма бизнес-форумда иштирок этди. Ушбу тадбирлар натижасида ишбилармонлар ўртасида ишонч кучайди, савдо-иқтисодий ва инвестициявий шериклик фаоллашди. Мамлакат иқтисодиётининг барча соҳаларига бозор механизмларини жорий қилиш борасидаги жиддий янгиланишлар амалга оширилаётгани ҳам ҳамкорликнинг кенгайишига хизмат қилмоқда. Биргаликда бизнес юритишга халал берган тўсиқлар бартараф этилди.

    «Мамлакатимизда бошланган ўзгаришлар ортга қайтмайди. Янги Ўзбекистон стратегиясида мамлакатимизда тадбиркорлар учун энг қулай шароитлар яратиш, хорижий бизнес фаолиятини кенгайтириш ишларини давом эттириш кўзда тутилган. Ўзбекистоннинг ишончли дўсти ва алоҳида стратегик шериги – Корея Республикаси билан барқарор, ишончга асосланган ва жадал ривожланиб бораётган ҳамкорликни қадрлаймиз» – деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Икки давлат ўртасида, шу жумладан савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида тизимли алоқалар йўлга қўйилган. Махсус ишчи гуруҳ фаолият юритмоқда. Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида Жанубий Корея билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун масъул алоҳида департамент тузилган.

    Бундай эътибор ва тизимли ишлар натижасида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар мисли кўрилмаган юқори даражага кўтарилди. Товар айирбошлаш икки баробарга ортиб, 2,2 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистон иқтисодиётида Кореядан йўналтирилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 7 миллиард доллардан ошди. Кейинги беш йилда Ўзбекистонда Корея сармояси иштирокидаги корхоналар сони икки баробар кўпайди. Бугун улар мингтадан ортиқ. Кореялик компаниялар билан биргаликда Ўзбекистонда умумий қиймати 9 миллиард доллардан зиёд 52 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

    Шавкат Мирзиёев Корея компанияларини биргаликда янги, кенг кўламли ташаббусларни ишлаб чиқишга чақирди.

    Жанубий Корея ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда фаол тадбиркорлик учун яратилган шароитларни юксак баҳолади ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантиришга катта қизиқиш билдирди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Учрашувда Корея компаниялари билан ҳамкорликда рақамлаштириш, «яшил» энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, фармацевтика, геология соҳалари ва бошқа кўплаб йўналишларда умумий қиймати 5 миллиард доллардан ортиқ 40 та янги лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Президент Шавкат Мирзиёев бу режаларни маъқуллаб, мутасаддиларга аниқ муддатларини белгилаган ҳолда тегишли «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга топшириқ берди.

    «Бош мақсадимиз – Корея бизнеси Ўзбекистонда қулай муҳитни ҳис этиб фаолият юрицин», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Президент Корея компаниялари раҳбарларини Ўзбекистонга келиш ва у ерда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароитлардан фойдаланишга таклиф этди.

    Шу билан Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга давлат ташрифи якунига етди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев 2022 йилни «Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили» деб эълон қилишни таклиф этди
    • Шавкат Мирзиёев ва Мун Чже Ин алоҳида стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилди
    • Шавкат Мирзиёев Сеулда Жанубий Корея парламенти спикери билан учрашув ўтказди

    18.12.2021, 18:05   Изоҳ (0)   19335
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Жанубий Корея биринчи хонимлари Сеулдаги Миллий реабилитация марказига ташриф буюрди

    18.12.2021, 17:06

    «Ҳозирда бозорни кўчириш ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ». Сенатор — «Қўйлиқ» бозори ҳақида

    18.12.2021, 16:57

    «Пулингни бераман, ‘без очередь’ ювасан». Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими ва автомобиль ювиш шохобчаси ишчиси ўртасида тортишув акс этган видео тарқалди

    18.12.2021, 16:30

    Самарқанд вилояти 2021 йилда 25 млн долларлик майиз экспорт қилди

    18.12.2021, 15:59

    Қашқадарёда аёл ўзини калтаклаган маст эрини пичоқлаб, ўлдирди

    18.12.2021, 15:05

    Андижон вилоятининг собиқ ҳокими Сайдулло Бегалиев 67 ёшида вафот этди

    18.12.2021, 14:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.