• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат статистика қўмитаси «orginfo.uz» сайти асосчиси устидан ариза берди. Кейинроқ қўмита ушбу сайт ёпилиши тарафдори эмаслигини билдирди

    Давлат статистика қўмитаси компания ва товар белгилари бўйича очиқ маълумотларни жойлаштирган «Orginfo.uz» сайти асосчиси, дастурчи Бобурмирзо Ҳамроқулов устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза берди. «Gazeta.uz» Бобурмирзо Ҳамроқулов билан суҳбатлашиб, бу иш атрофидаги воқеалар юзасидан мақола тақдим этди.

    Фото: «Дарё» / скриншот

    Фото: «Дарё» / скриншот

    «Orginfo.uz» қандай сайт?

    «Orginfo.uz» — бу Статистика қўмитасининг очиқ маълумотлари асосида компаниялар ҳақидаги маълумотлар — СТИР, фаолият тури, рўйхатдан ўтган манзили ва санаси, таъсисчилар ва бошқарувчилар рўйхати ва бошқаларни тақдим этувчи хизмати. Сайтдаги маълумотлар Давлат статистика қўмитасининг Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларини такрорлайди, бироқ давлат органи ресурси билан солиштирганда, бир қатор қулайликларга эга.

    Хусусан, «orginfo.uz» сайтида компаниялар тўғрисидаги маълумотларни уларнинг номи, шунингдек, таъсисчилар ва менежерларнинг исм-шарифлари бўйича ҳам қидириш мумкин, КТЯДРда эса СТИРни билиш керак бўлади. Бундан ташқари, хизмат савдо белгилари, шунингдек, уларнинг эгалари ҳақидаги маълумотларни ҳам топиш имконини беради.

    «Orginfo.uz» орқали компаниянинг аффилланган шахсларини, шунингдек, у ёки бу таъсисчиларга тегишли барча компаниялар рўйхатини тезкор аниқлаш мумкин. Ўзбекистондаги ахборот нашрлари ҳам ўз изланишларида Статистика қўмитаси сервиси имкониятлари чеклангани сабабли тез-тез «orginfo.uz» хизматидан фойдаланиб туради.

    Статистика қўмитаси нима учун дастурчидан шикоят қилди?

    Фото: «github.com» /bzimor

    Фото: «github.com» /bzimor

    Бобурмирзо Ҳамроқулов сайтни 2021 йил январь ойида Россияда магистратурада ўқиётган вақтида очган. Унинг сўзларига кўра, унинг ҳеч қандай ғаразли мақсади ва нияти бўлмаган, акс ҳолда у сайтни «.uz» доменида очмаган, боғланиш учун бўлимини қолдирмаган ва ўзининг муаллифлигини кўрсатмаган бўларди.

    «Тўғрисини айтсам, мен Давлат статистика қўмитаси уларнинг маълумотларидан фойдаланиш бўйича даъво беришини кутгандим. Шунинг учун мен уларни маълумот манбаи сифатида кўрсатдим», — деди у.

    Дастурчининг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 620 мингга яқин компания рўйхатга олинган. Баҳоргача у сайтни янгиламаган, шунинг учун ҳам баъзи маълумотлар Давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотларидан фарқ қилган. Унинг сўзларига кўра, Давлат статистика қўмитаси веб-сайтидан барча маълумотларни бир кунда юклаб олишнинг имкони бўлмагани учун барча 620 минг компания бўйича маълумотларни янгилаш 10-14 кунни олади (кунига 60 минг компания).

    Бобурмирзо Ҳамроқулов маълумотларнинг янгиланиши нисбатан узоқ давом этгани боис 40 та компания ҳақидаги маълумотлар манбадаги маълумотлардан фарқ қилганини таъкидлади. Натижада, Давлат статистика қўмитаси сайт IP’си бўйича домен эгасининг маълумотларини аниқлаш мақсадида «Ўзкомназорат» давлат инспекциясига мурожаат қилган, сўнгра ички ишлар органларига ариза берган.

    «11 август куни мени Киберхавфсизлик марказига чақиришди, менга Давлат статистика қўмитаси бошлиғи ўринбосарининг хатини кўрсатишди, унда мен уларнинг розилигисиз сайтга маълумот жойлаштираётганим айтилган. Қўмита маълумотларидан фарқ қилувчи маълумотларни кўрсатадиган илова ҳам қўшимча қилинган… Кейин мен уларнинг сайтидан очиқ маълумотларни олишимни тушунтирдим, манбани кўрсатаман. Ҳа, тўғри, янгилаш пайтида фарқлар бўлади», — деди у.

    Дастурчи тушунтириш хати ёзиб беради ва сўнгра ўз сайтидаги маълумотларнинг актуаллик санасини кўрсатишни бошлайди.

    Ноябрда уни Андижон вилояти Асака туман ички ишлар бўлимига чақириб, 202−2-модда (ёлғон маълумот тарқатиш — БҲМнинг 50 бараваригача ёки 13,5 млн сўм жарима солишга сабаб бўлади) билан маъмурий иш қўзғатилгани ҳақида маълум қилинади. Иш судда кўриб чиқилади, аммо ҳалигача унинг ўтказилган санаси номаълум. Шу билан бирга, 202−2-моддада «шахс қадр-қимматини камситишга ёки шахс обрўсини камситишга олиб келадиган ёлғон маълумотларни, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет умумжаҳон ахборот тармоғида тарқатиш» назарда тутилган, давлат ташкилоти эса бу тоифага кирмайди.

    «Мендан бу хизматни нима учун яратганимни сўрашди. Мен ўзим дастурчиман, келажакда иш сўраб мурожаат қилганимда бу лойиҳалар меники эканлигини кўрсата оламан. Иккинчидан, мен қулайлик яратмоқчи эдим. Мен бундан ҳеч қандай фойда кўрмаяпман, яни бу ерда реклама қилмаганман. Сенга алоқага чиқиб, хизматни телефон ёки сайтга улаш учун АPI’га кириш учун рухсат сўрашади. Мен шартнома асосида бу маълумотларни олмаганим учун Давлат статистика қўмитасига мурожаат қилишларини айтаман. Бунга жавобан улар жараённинг мураккаблиги ва қимматлиги, лицензиялар ва бошқалардан шикоят қилишади», — дейди у.

    Кейинроқ Статистика қўмитаси илтимоси билан Бобурмирзо Ҳамроқулов қўмитани маълумотлар манбаси сифатида кўрсатишни ёпиб қўйди.

    ИИБ ва Статистика қўмитаси муносабати

    Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати бошлиғи Шерзодбек Нуриддинов «Kun.uz» сўровига жавобан Бобурмирзо Ҳамроқуловга нисбатан ИИВ Тезкор ҳамкорлик бошқармасининг 2021 йил 17 июндаги хатига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилганини маълум қилди.

    Фуқаро томонидан 2021 йилнинг январь ойида «orginfo.uz» номли сайт яратиб, ушбу веб-сайт томонидан манба сифатида Давлат статистика қўмитасини кўрсатган ҳолда, юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни ўз веб-сайтида эски, бугунги кун ҳақиқатига тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатгани аниқланган. Бундан ташқари, фуқаро Б.Ҳамроқулов ўзининг «orginfo.uz» веб-сайти ва қўмита ўртасида ҳеч қандай шартнома ёки келишувнинг мавжуд эмаслиги, бунинг натижасида жамиятда фуқаролар ҳамда хорижий инвесторлар томонидан расмий статистик маълумотларга нисбатан турли хил тушунмовчилик ҳамда фикрларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган, дейилади вилоят ИИББ берган расмий изоҳда.

    Давлат статистика қўмитаси Ахборот хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Шаҳбоз Жонодилов нашрга қўмита маълумотлари барча учун очиқлигини, ҳамма ундан бемалол фойдаланиши мумкинлигини таъкидлади. Лекин қўмита билан «orginfo.uz» сайтига маълумотларни олиб жойлаш бўйича келишув бўлмаганини қўшимча қилди.

    «Давлат статистика қўмитасидаги маълумотларни ‘orginfo.uz’ сайтига олиб жойлаш бўйича ҳеч қандай шартнома ҳам, келишув ҳам бўлмаган. Билмадим, бу дастурчи маълумотларни қаердан олган. Бизники бўлмаган маълумот учун бизни манба сифатида кўрсатган. Натижада маълумот қидирганда икки хил нарса чиқса, инвесторлар ва бошқаларда ишончсизлик пайдо бўлишни бошлаган ва бизга сўровлар келган», — деди у.

    «Биз ҳар бир сўровчига алоҳида жавоб бериб ўтирмаймиз-ку. Шунинг учун ‘Ўзкомназорат’га қўмита номидан маълумот тарқатаётган шахсни аниқлаб, чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш юзасидан хат чиқардик», — деди Шаҳбоз Жонодилов.

    У Статистика қўмитаси бу сайтнинг ишлашига қарши эмаслиги, лекин қўмита билан келишмасдан уни манба сифатида кўрсатилиши ва ёлғон маълумот тарқатилишига қаршилигини билдирди.

    «Давлат статистика қўмитаси ‘orginfo.uz’ веб-сайти ёпилиши тарафдори эмас»

    18 декабрь куни Давлат статистика қўмитаси ушбу мавзу юзасидан Telegram-каналида расмий муносабат билдирди.

    «Давлат статистика қўмитаси ‘orginfo.uz’ веб-сайти ва шу каби бошқа электрон платформаларнинг ёпилиши тарафдори эмас.

    Давлат статистика қўмитасининг ягона Давлат регистри маълумотлар базасида корхона ва ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ҳар куни янгиланиб борилади.

    Қўмита мазкур ҳолатда ‘orginfo.uz’ веб-сайтига Давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотларига тўғри келмайдиган ахборотларда қўмита номининг манба сифатида келтирилишига эътироз билдирган холос.

    Сир эмаски, бир манбага эга бўлган икки хил маълумот фойдаланувчиларни чалғитиши, статистик маълумотларнинг ишончсизлигига олиб келади.

    Қўмита мутахассислари бундан 7–8 ой олдин «orginfo.uz» веб-сайтига айнан нотўғри маълумотларга Давлат статистика қўмитаси номини манба сифатида кўрсатмаслиги бўйича электрон почта орқали мурожаатлар қилган. Бу мурожаатларга жавоб берилмаган. Сайтда алоқа учун телефон рақами кўрсатилмаган. Қўмитанинг мурожаатларига қарамай, нотўғри маълумотларга қўмита номини манба сифатида келтириш ҳолатлари давом этган.

    Шуни инобатга олган ҳолда, қўмита Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига мурожаат қилган.

    Давлат статистика қўмитаси мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик сиёсатини таъминлашга, Очиқ маълумотлар порталини ривожлантириб, очиқ маълумотлар соҳасида кўплаб халқаро рейтинг ва индексларда юқори ўринларни қайд этиб келмоқда. Қўмитанинг расмий веб-сайтидаги маълумотлардан халқаро ташкилотлар ҳам фойдаланаётгани сир эмас.

    Кечаги ҳолатдан кейин ‘orginfo.uz’ веб-сайтида маълумотларнинг остида: Сайтда берилган барча маълумотлар норасмий. Расмий маълумотларни тегишли давлат ташкилотлари сайтларидан олишингиз мумкин, деб ёзиб қўйила бошлади. Давлат статистика қўмитаси номи ‘orginfo.uz’ веб-сайти маълумотларидан манба сифатида олиб ташланди. Бу учун ‘orginfo.uz’ веб-сайтига алоҳида миннатдорлик билдирамиз.

    Давлат статистика қўмитасининг ягона талаби ҳам шу эди. Такрор бўлса-да, қўмитани ‘orginfo.uz’ веб-сайти ва шу каби бошқа электрон платформаларнинг ёпилиши тарафдори эмас.

    Ўз навбатида, Давлат статистика қўмитаси ‘orginfo.uz’ веб-сайтининг келгуси фаолиятига омад тилайди», – дейилади қўмита муносабатида.

    Юқоридаги пост изоҳида фойдаланувчилардан бирининг «Шунда, Бобурмирзо Ҳамроқуловга очилган иш бекор қилинадими?», деган саволига расмий канал масъулларидан деб тахмин қилинган шахс «Дўстона келиб хатосини тан олса, кечирилиши тарафдоримиз», дея жавоб қайтарган.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонлик талаба йигит Telegram’даги ботини 150 минг долларга сотди. Мана унинг ҳикояси
    • Ўзбекистонда фаолияти расман чекланган ижтимоий тармоқлар рўйхати эълон қилинди

    18.12.2021, 20:37   Изоҳ (0)   22843
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд вилоятида инфратузилмани яхшилашга 2022 йилда 274,4 млрд сўм ажратилади

    18.12.2021, 19:21

    Нукусда алкотестер ўрнига бош кийимидан фойдаланган ЙПХ ходимига қаттиқ ҳайфсан берилди

    18.12.2021, 18:46

    Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди

    18.12.2021, 18:05

    Ўзбекистон ва Жанубий Корея биринчи хонимлари Сеулдаги Миллий реабилитация марказига ташриф буюрди

    18.12.2021, 17:06

    «Ҳозирда бозорни кўчириш ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқ». Сенатор — «Қўйлиқ» бозори ҳақида

    18.12.2021, 16:57

    «Пулингни бераман, ‘без очередь’ ювасан». Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими ва автомобиль ювиш шохобчаси ишчиси ўртасида тортишув акс этган видео тарқалди

    18.12.2021, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.